29 ўзбек қочқини ўтган йил ёзидан буён Олма ота ҳибсхоналарида ушлаб турилибди
Олма ота шаҳар маҳкамаси
ўзбекистонлик бошпана изловчиларни ватанига экстрадиция қилиш борасидаги
Қозоғистон Бош прокуротурасинининг қарорини ўз кучида қолдирди.
Бунгача туман маҳкамаси ҳам шундай ечимга келганди.
Экстрадиция бўйича шаҳар маҳкамаси шикоят учун энг сўнгги инстанция эканиги айтилмоқда.
Қозоғистон қонурларига кўра, бошпана изловчилар қарор кучга кириши билан Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши лозим.
Аммо ҳуқуқшунослар бошпана изловчилар ҳуқуқини
Олий маҳкамада ҳимоя қилмагунча, уларнинг Ўзбекистонга қайтарилмаслигига
умид қилмоқдалар.
Йигирма тўққиз бошпана изловчининг шикояти билан ўтган шаҳар маҳкамаси 14 апрел куни кутилмаганда ва зудлик билан ўтказилган.
Икки соат давом этган жараёнда ўзлари ва
яқинлари иштирок этмаган бошпана изловчиларнинг бирортасининг ҳам
даъвоси қондирилмаган.
"Бизга маҳкама хабарини беришмади.
Адвокатларнинг ўзига ҳам бир кун олдин хабарини беришган. Улар
эрталабдан келишган. Икки соат давомида 29 одамнинг тадирини ҳал қилиб
қўйишди", дейди жараён тугаши билан шаҳар маҳакасига келган Умида
Азимова.
Олма ота шаҳар маҳкамаси Қозоғистон Бош
прокуратурасининг 29 бошпана изловчини Ўзбекистонга экстрадиция қилиш
қарорини ўз кучида қолдирган.
Қозоғистон қонунларига мувофиқ, шаҳар маҳкамаси экстрадиция учун энг сўнгги инстанция ҳисобланади.
Қарор кучга кириши билан улар Ўзбекистонга юборилиши керак.
Аммо Бошпана изловчилар Қозоғистон миграция полициясини уларга қочқинлик мақомини бермаганликда айблаб маҳкамага берган.
Ушбу даъво ҳозир касацион маҳкамада кўриб чиқилмоқда.
"Уларни экстрадиция қилмасликларига умид
қилаяпмиз. Ҳукумат вакиллари уларни ҳибсга олгандан бери шикоят
қилишнинг барча босқичларидан ўтиш учун имкон беришини ваъда бериб
келмоқда. Ҳозирча уларнинг қочқинлик мақоми борасидаги шикоятлари
касацион инстанцияда кўрилмоқда. Кейин Олий маҳкаманинг олий назорат
кенгаши кўриб чиқиши лозим. Шунинг учун ҳам уларни яқин орада
экстрадиция қилмасликлари мумкин", дейди ҳуқуқшунос Денис Живага.
Ўзбекистон Бош прокуратураси 29 бошпана
изловчини Ўзбекистон ҳудудида оғир жиноятларни содир этганликда айблаб,
давлатлараро қидирувга берган.
Олма ота ҳибсхоналарда сақланаётган бу шахслар Қозоғистон ҳукумати ва БМТдан қочқинлик мақоми сўраган.
Бошпана изловчиларга кўра, улар Ўзбекистонда
диний эътиқоди туфайли таъқибга учраган ва ватанларига қайтарилган
тақдирда уларни азобли қийноқлар ва ўлим кутмоқда.