Воскресенье, 24-05-05, 04:20

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Апрель » 16 » Россия мактабларида келгуси йилдан бошлаб диний дарслар жорий этилади
15:56
Россия мактабларида келгуси йилдан бошлаб диний дарслар жорий этилади

Россия мактабларида келгуси йилдан бошлаб диний дарслар жорий этилади

Москвадаги масжид

Москвада икки миллион мусулмон истиқомат қилади

Ўтган йили Россиянинг 19 вилояти ўрта мактабларида "Дин асослари" ва "Дунёвий ахлоқ" фанлари синов тарзда ўқитила бошланди.

2012 йилдан бошлаб эса янги фан барча Россия мактабларида жорий этилади.

Мактаб ўқувчилари Россияда етакчи тўртта дин- Насронийлик, Ислом, Буддавийлик ва Яҳудийлик асослари қатори "Дунёвий ахлоқ" фанларидан бирини танлашлари мумкин.

Ўрта мактабларда динларни ўқитиш лойиҳаси Президент Дмитрий Медведев томонидан тасдиқ этилган эса-да, айни масала атрофидаги баҳс-мунозалар ҳануз тўхтамаган.

Россия ўрта мактабларида "Дин асослари" ва "Дунёвий ахлоқ" фанларини тўртинчи синфдан бошлаб ўқитилади.

Мактаб ўқувчилари ўз ота-оналари розилиги билан таклиф этилган уч фандан бирини - яъни Христиан, Ислом, Яҳудий ва Буддавийлик динлари асоси, "Дунёвий ахлоқ" ёки "Дунё динлари маданияти" дан бирини танлаш ҳуқуқига эгалар.

Аммо мактабларда дин асослари дин вакиллари томонидан эмас, ўқитувчилар томонидан ўргатилади.

Мутахасисларнинг етишмагани боис, ўқувчиларга православ маданияти асосларини черков руҳонийси, ислом асосларини эса масжид имоми дарс бериш хатари мавжуд

Жаннат Сергей Маркус

Президент Дмитрий Медведев Россия етакчи дин уламолари билан бўлган учрашуви чоғида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун дарс танловида эркинлик берилиши зарурлигини алоҳида қайд этди.

Лойиҳа тарафдорлари фикрига кўра, янги фан ўқувчиларнинг динлар ҳақидаги билимларини ошириш билан бирга бағрикенглик ва тотувликни тарбия этади.

Бироқ мактабларда дин сабоқлари тескари натижа келтириши мумкин деганлар ҳам кам эмас.

Москвалик маданиятшунос Жаннат Сергей Маркуснинг фикрича, мактаблардаги диний таълим Россия жамиятидаги қарама-қаршиликни кучайтириши мумкин.

"Муаммо шундаки, ўрта мактабларда динларга оид фанлардан дарс берувчи мутахассислар ҳозирда тайёрланмаган. Мутахассисларнинг етишмагани боис, ўқувчиларга Православ маданияти асосларини черков руҳонийси, Ислом асосларини эса масжид имоми дарс бериш хатари мавжуд. Ёшларга диний таълим черков, масжид ёки яҳудийлар ибодатхонасига боғлиқ бирор ўқув юриларида берилиши керак,"- дейди маданияшунос олим Жаннат Сергей Маркус.

Аммо лойиҳа тарафдорлари ўрта мактабларда диний таълим жорий этишга оид хавотирлар асосиз эканини урғулашади.

Рус Проваслав черкови ходими Всеволод Чаплиннинг фикрича, мактабларда дин сабоқларини киритишда Оврўпо давлатлари тажрибасига таянилган.

"Албатта, лойиҳадан норози фуқаролар бўлиши мумкин. Бу фақат Россия мактабларига хос эмас. Жорий этилган модел қатор Оврўпо давлатларида синовдан ўтган. Ҳатто Хорватия ва Руминия каби диний можаро мавжуд бўлган давлатлар мактабларида ҳам турли динлар дарсларини ўқитиш бирор кескинликни чиқармаган. Аксинча, бундай мактабларда можаро камайганини кўриш мумкин," - дейди Всеволод Чаплин.

Шўро тузуми парчаланганидан бугунга қадар Рус Православ черкови вакиллари Россия мактабларида ўқувчилар эътиқодидан қатъи назар Православ мазҳаби дарси жорий этишни талаб этишарди.

Бироқ, ушбу таклиф Россия жамиятида кескин танқидларга учраши ортидан, черков вакиллари мактабларда тўрт етакчи дин асослари ўқитилишига рози бўлишди.

Биз фарзандларимизга ўз динимиз, тарихимиз ва қадриятларимиз асосида билим беришимиз керак. Биз болаларимизга ислом дини фалсафаси, ақидасини ўқитишимиз лозим

Ҳожи Ҳазрат Зуфар

Москвалик диншунос олим Николай Шабуровнинг фикрича, кўпмиллатли Россия учун ўрта мактабларда дин асосларини ўргатиш ижобий натижа бермайди.

"Менимча, Россиядаги айрим дин раҳбарлари ва сиёсатчилар мамлакатдаги воқеълик борасида нотўғри тушунчага эгалар. Ҳокимиятдагилар мактабларда динлар асосини ўкитиш заруриятини мамлакатда руҳонийлик даражасининг юқорилиги билан тушунтиришади. Хусусан, Православ мазҳабидагилар сони кўпайгани даъво этилади. Аслида бундай эмас. Ўрта мактабларда диний дарсни жорий этиш таклифи ҳам черков лидерларига тегишлидир. Октябр инқилобидан олдин Христиан дини мактабларда ўкитиларди. Олдин бўлгани каби ҳозирги пайтда ҳам кўзланган натижага эришилмайди,"- дейди диншунос олим Николай Шабуров.

Россия мусулмон раҳбарлари эса лойиҳа миллатлар тотувлиги учун хизмат қилиши мукинлигига ишора этишади.

Қозонлик Ҳожи Ҳазрат Зуфарнинг айтишича, Татаристонда инқилобдан олдин Ислом дини мактаблари анча ривожланган бўлган ва ҳозирги пайтда ҳам ёшлар орасида динга бўлган қизиш авж олган.

"Татаристонда Шиҳобидин Маржоний, Зияуддин Камолий, Ризо Фахриддин каби буюк олимларимиз жуда кўп бўлган. Уларнинг асарлари ўрта мактабларда ўқитилиши керак. Биз фарзандларимизга динимиз, тарихимиз ва қадриятларимиз асосида билим беришимиз керак. Биз болаларимизга Ислом дини фалсафаси, ақидасини ўқитишимиз лозим. Афсуски, ушбу масалага Россиянинг мусулмонлар яшаётган минтақаларида етарлича аҳаммият берилмайди," - дейди Ҳожи Ҳазрат Зуфар.

Ўтган йили Москвадаги "Левада" тадқиқот маркази ўтказган сўров натижаларига кўра, Россия фуқароларининг 72 фоизи Православ мазҳабига, олти фоизи эса Ислом динига эътиқод қилишларини айтган.

1,2 фоиз россияликлар эса яҳудий ва буддавийлик динига сиғинишларини билдирган.

Сўралганларнинг 7 фоизи худога ишонмаслигини айтган.

Россия мусулмонлар идораси ҳисоб-китоби бўйича, Россиянинг 10 фоиз аҳолиси мусулмонлардан иборат.

Москва шаҳрида икки миллиондан ортиқ мусулмон истиқомат қилиши айтилади.

Категория: Р О С С И Я | Просмотров: 1286 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz