|
|
|
|
Главная » 2011 » Апрель » 16 » Al-Jazeera дунëни Ўзбекистондаги қийноқлардан огоҳ этди
16:03 Al-Jazeera дунëни Ўзбекистондаги қийноқлардан огоҳ этди |
Al-Jazeera дунëни Ўзбекистондаги қийноқлардан огоҳ этди
Ҳужжатли филм ўзбекистонлик қочқиннинг аëли ҳикояси билан
бошланади.
01.04.2011
"Шафқатсиз¸ аммо одатий ҳол”.
Ўзбекистондаги қийноқлар ҳақида ҳозирланган филм шундай номланади.
"Собиқ совет республикаси Ўзбекистон Ғарбнинг Толибонга
қарши Афғонистондаги урушида ўта муҳим таъминот йўлига айлангач¸ ҳам АҚШ¸ ҳам
НАТО учун яқин иттифоқчига дўнди.
Аммо Ислом Каримов етакчилигидаги
Ўзбекистон ҳукумати инсон ҳақларини даҳшатли равишда топташ билан донг чиқарган.
Сиëсий ва диний эътиқод ифодаси ниҳоятда чекланган бу мамлакатда хавфсизлик
хизматларининг кенг кўламда қийноқ ва қотилликлардан фойдаланиши
айтилади.
Минглаб ўзбекистонликлар ўз ватанини ташлаб қочқинликка
чиқмоқда – уларнинг айримларигина Европа ëки АҚШ дан¸ аксарияти эса Марказий
Осиëдаги қўшнилар ҳудудидан бошпана топди. Аксарияти шунчаки тақводор бўлган бу
қочқинлар¸ зўравонликлар ҳимоя ва тинч яшаш учун имкон қидирмоқда¸
холос.
Бунинг ўрнига¸Саймон Островский ( Simon Ostrovsky)нинг ҳикоя
қилишича¸ бу қочқинларнинг кўпчилиги қамоқ ва шавқатсиз репрессия кундалик
ҳодисага айланган Ўзбекистонга депортация таҳдиди билан юзма-юз
турибди”.
Қатардаги Al-Jazeera телеканали ҳафта
давомида такрор ва такрор намойиш қилаëтган "Шафқатсиз¸ аммо одатий ҳол” деб
номланган ҳужжатли филм ана шу муқаддима билан тақдим этилмоқда.
25
дақиқалик филм марказида Қозоғистонда вақтинчалик бошпана топган 29
ўзбекистонлик қочқин ва улар оилалари тақдири.
Озодлик ойлардан бери
мунтазам суратда ëритиб келаëтган бу қочқинлар тақдири ҳамон қил устида қолмоқда
– диний эътиқоди учун Ўзбекистонда таъқибга учраб¸ қийноқларга ташланган 29
қочқин ва улар оилалари Қозоғистон суди ҳукми билан мамлакат ҳудудини тарк этиши
лозим¸ акс ҳолда улар Ўзбекистонга депоратция қилинади.
Халқаро ҳуқуқ
ташкилотлари диққат-марказида қолаëтган бу қочқинлар тақдирида Al-Jazeera
мухбирлари Ўзбекистондаги даҳшатли қийноқлар кўламини дунë жамоатчилигига яна
бир бор кўрсатиш баробарида¸ қўшни Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот ва адлия
тизимларининг ўзбекистонлик мусулмонлар қисматига нисбатан бераҳм ва лоқайд
муносабатини ҳам фош қилдилар.
Ҳужжатли филмда Қозоғистондаги ўзбек
қочқинлари оила-аъзолари¸ шунингдек маҳаллий ва халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари
иштирок этади; айни пайтда муаллифлар Озодлик радиосининг бу қочқинлар ҳақидаги
аудиоëзувларидан ҳам фойдаланади.
Al-Jazeera телеканали "Шафқатсиз¸ аммо
одатий ҳол” деб номланган ҳужжатли филмни намойиш этган айни кунларда
Ўзбекистондаги қийноқлар кўламини ҳужжатлаштиришга қаратилган бир эмас¸ учта
мустақил ҳисобот жамоатчиликка тақдим этилди.
31 март куни маркази
Парижда жойлашган "Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” уюшмаси эълон қилган "Ўзбекистон:
қийноқлар ва судловдан ташқари қатллар” деб номланади. Al-Jazeera ҳозирлаган
филмда ҳам иштирок этган уюшма раҳбари Надежда Отаева Озодлик билан суҳбатда,
ҳисобот муаллифлари Ўзбекистонда қийноқларнинг мунтазам равишда қўлланиб
келинаётгани, махфий хизматлар тергов ва судловсиз одамларни ўлдириб
юборишаётгани ҳақида жамоатчиликни яна бир бор огоҳлантиришни мақсад қилганини
билдирди.
Айни шу куни Ўзбекистондаги Эксперт ишчи гуруҳи
қамоқхоналардаги қийноқларга оид янги ҳисоботини эълон
қилди.
Ташкилотга кўра, шу йилнинг март ойида Ўзбекистон Миллий
хавфсизлик хизмати изоляторида ҳибсда ушлаб турилаётган МХХ нинг 15 йиллик
ходими 44 яшар Мансур Соипов қаттиқ калтакланган. Январ ойида Тошкент шаҳар Ички
ишлар бошқармасининг Террорчиликка қарши кураш бўлимига раҳбар этиб тайинланган
Соипов феврал ойида лавозимидан озод этилган ва шундан сўнг экстремизмда
айбланган аëлни озод этганлик бўйича айбланиб¸ ҳибсга олинган ва тергов давомида
қаттиқ қийноққа солинган.
Айни пайтда¸ Эксперт ишчи гуруҳи ўз ҳисоботида
шу йилнинг 8 феврал куни Бухородаги Жазони ўташ муассасасида сақлаб келинган 40
яшар тошкентлик Музаффар Аҳмедовнинг қийноқ оқибатида ҳаётдан кўз юмганини ҳам
хабар қилди.
2002 йилда экстремизмда айбланиб қамоққа олинган ва икки йил
ўтиб озод этилган Аҳмедов¸ ҳисобот муаллифларига кўра¸ 2007 йилда Ўзбекистон
Жиноят Кодексининг 159-моддаси¸ яъни конституциявий тузумга тажовуз қилганлик,
ноқонуниий диний адабиётларни тайёрлаш ва тарқатиш айби билан 10 йилга қамалган.
Аҳмедовнинг яқинлари ҳуқуқ фаолларига қамоқдан келтирилган марҳум танасида
қийноқ белгилари бўлганини билдирган.
Ва ниҳоят 31 март куни дунë
мамлакатларидаги инсон ҳақлари вазиятига оид ўз йиллик ҳисоботини эълон қилган
Британия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Ўзбекистон ҳибсхона ва қамоқхоналарида
қийноқларнинг мунтазам тус олганини танқид қилди.
Ҳисоботда¸ Ўзбекистон
Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳининг қийноқлардан ўлган маҳбусларга
оид ахбороти келтирилади¸ унга кўра¸ биргина 2010 йилда Ўзбекистон
қамоқхоналаридан 39 маҳбуснинг ўлиги чиққан ва уларнинг аксарияти диний эътиқоди
учун қамалган мусулмонлардир.
Британия дипломатлари идораси ўз ҳисоботида
Ўзбекистон ҳукуматига қийноқларга қарши ўзи кўнгилли равишда қўшилган халқаро
шартномаларга амал қилиш мажбуриятини эслатиб қўйди.
|
Категория: Қ И Й Н О Қ Л А Р |
Просмотров: 1594 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
Copyright MyCorp © 2025 |
|
|
|