Воскресенье, 24-05-05, 15:53

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Апрель » 19 » ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИХАСИ
14:01
ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИХАСИ
ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИХАСИ 

Умумий ҳукмлар


1-модда – Ислом ақидаси давлатнинг асосидир, яъни унинг таркибида, жиҳози, муҳосаба қилиниши ёки унга тааллуқли барча ишларда бирор нарсанинг вужудга келиши учун фақат Ислом ақидаси асос қилинади. Бир вақтнинг ўзида Ислом ақидаси дустур ва шаръий қонуларнинг ҳам асосидир, яъни бу иккисининг ҳар қайсисига алоқадор бирор нарсанинг мавжуд бўлишига фақат Ислом ақидасидан келиб чиқсагина рухсат берилади.
2-модда – Ислом ҳукмлари татбиқ қилинадиган ва хавфсизлиги Ислом билан бўлган юрт Ислом диёри (Дорул-Ислом)дир. Куфр тузумлари татбиқ қилинадиган ёки хавфсизлиги Ислом билан бўлмаган юрт куфр диёри (дорул-куфр)дир.
3-модда – Халифа муайян шаръий ҳукмларни табанний қилиб, уларни дустур ва қонунлар сифатида йўлга қўяди. Агар халифа бирор шаръий ҳукмни жорий этса, фақат шу ҳукм амал қилиниши вожиб бўлган шаръий ҳукмга айланади. Шу вақтда бу ҳукм ҳар бир фуқаро учун зоҳирда ҳам, ботинда ҳам итоат қилиш вожиб бўлган амалдаги қонун бўлиб қолади.
4-модда – Халифа закот ва жиҳоддан бошқа ибодатларда бирор муайян шаръий ҳукмни табанний қилмайди. Ислом ақидасига тааллуқли фикрларда ҳам ўзича ҳеч нарсани жорий этмайди.
5-модда – Исломий тобеиятга эга бўлган (яъни Исломий Давлат фуқароси бўлган) барча одамлар шаръий ҳуқуқ ва бўрчлардан баҳраманд бўладилар.
6-модда – Давлат фуқаролар ўртасида ҳокимият, қазо, иш бошқариш ёки шу каби соҳаларда айирмачиликка йўл қўйиши жоиз эмас. Балки ирқи, дини, ранги ва миллатидан қатъий назар барчага бир хил назар билан қарамоғи вожибдир.
7-модда – Давлат – хоҳ мусулмон, хоҳ ғайримусулмон бўлсин – исломий тобеиятга эга барча инсонларга Ислом шариатини қуйидаги тарзда жорий этади:
а) Мусулмонларга барча Ислом аҳкомларини ҳеч бир истисносиз ижро қилади.
б) Ғайримусулмонларга ўз эътиқод ва ибодатларида умумий низомга мувофиқ амал қилишга рухсат беради.
в) Исломдан қайтган муртадларга – ўзлари муртад бўлсалар – муртад ҳукми татбиқ қилинади. Агар муртадларнинг фарзандлари бўлиб, ғайримусулмон ҳолда туғилган бўлсалар – мушрик ёки аҳли китоб эканликларига қараб – ғайримусулмонлардек муомала қилинадилар.
г) Ғайримусулмонларга озиқ-овқат ва либосларга тааллуқли бўлган ишларда – шариат аҳкомлари ижозат берган доирада – ўз динларига мувофиқ муомала қилинади.
д) Турмуш қуриш ва ажралиш муносабатлари ғайримусулмонлар ўртасида уларнинг ўз динлари бўйича ажрим қилинади. Улар билан мусулмонлар ўртасидаги муносабатлар эса Ислом аҳкомлари бўйича ҳукм этилади.
е) Давлат булардан бошқа шаръий ҳукмларни ва муомалот, уқубот (жазо чоралари), баййинот (жиноятни исбот қилиш ҳужжатлари), бошқарув ва иқтисод низомлари ва бошқаларга оид бўлган Ислом шариатининг ҳамма ишларини барчага – мусулмон ва ғайримусулмонларга – бирдек ижро қилади. Шунингдек, юқоридаги ҳукмларни раийятнинг ҳар бир шахсига ижро қилганидек, муоҳидлар, мустаъминлар ва Ислом ҳокимиятига бўйсунувчиларнинг ҳар бирига ҳам қўллайди. Фақат дипломатик дахлсизликка эга бўлган ваколатхона ходимлари, консуллар, элчилар ва шу кабилар бундан мустасно.
8-модда – Араб тили Ислом тилидир. Давлатда фақат мана шу тил татбиқ этилади.
9-модда – Ижтиҳод фарзи кифоядир. Ижтиҳоднинг барча шартларини бажара олган ҳар бир мусулмон ижтиҳод қилиш ҳуқуқига эгадир.
10-модда – Барча мусулмонлар Ислом масъулиятини ўз зиммаларига оладилар. Исломда алоҳида «дин кишилари» йўқ. Давлатнинг вазифаси эса мусулмонлар орасида алоҳида «дин кишилари» мавжудлигини ифодалайдиган ҳар қандай ҳолатларни ман қилишдир.
11-модда – Ислом даъватини ёйиш Давлатнинг асосий вазифаси.
12-модда – Китоб, Суннат, саҳобалар ижмоси ва қиёс – фақат шуларгина шаръий аҳкомлар учун эътиборли далилдир.
13-модда – Аслида ҳар бир шахс бегуноҳдир. Ҳеч ким маҳкаманинг ҳукмисиз жазоланмайди. Бирор шахсни қийноққа солиш мутлақо жоиз эмас. Бу ишни қилган ҳар қандай инсон жазоланади.
14-модда – Амаллардаги асос шаръий ҳукмга чекланишдир. Бинобарин, ҳукмни билмай туриб бирор иш амалга оширилмайди. Нарсалардаги асос эса, агар ҳаром қилинганлигига далил келмаган бўлса, мубоҳликдир.
15-модда – Ҳаромга олиб борувчи восита – агар ҳаромга олиб бориши эҳтимоли аниқ бўлса – ҳаром бўлади. Агар ҳаромга олиб боради деб гумонсиралса – ҳаром эмас.

Бошқарув низоми

16-модда – Бошқарув низоми яхлит бирлик низомидир. Бирлашган (иттифоқ) низоми эмас.
17-модда – Бошқарув марказийдир, идорий (административ) ишлар эса марказий эмас.
18-модда – Ҳокимлар (ҳукм юритувчилар) тўрттадир: халифа, тафвиз муовини, волий ва омил. Булардан бошқалар ҳоким эмас, балки масъул шахслар деб эътибор қилинади.
19-модда – Ҳокимиятга ёки ҳукмга тааллуқли ҳар қандай амалга фақат ҳур (қул эмас), болиғ, оқил, одил (адолатли), қодир эркак кишигина мутасаддий бўлади. Бундан ташқари унинг мусулмон бўлиши ҳам шартдир.
20-модда – Ҳокимларни муҳосаба қилиш мусулмонларнинг ҳуқуқи ва улар учун фарзи кифоядир. Фуқаролар орасидаги ғайримусулмонлар эса ҳокимларнинг зулмидан ва уларга Ислом аҳкомларини ёмон татбиқ қилинаётганидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
21-модда – Мусулмонлар ҳокимларни муҳосаба қилиш ёки уммат орқали ҳокимиятни қўлга олиш учун сиёсий ҳизблар ташкил қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Шу шарт биланки, ушбу ҳизбларнинг асоси Ислом ақидаси, табанний қилган аҳкомлари эса, шаръий аҳкомлардан иборат бўлмоғи лозим. Ҳизб ташкил этишга ҳеч қандай рухсатнинг ҳожати йўқ. Исломдан бошқа асосга қурилган ҳар қандай гуруҳ тақиқланади.
22-модда – Бошқарув низоми тўрт қоида асосига қурилади:
Хўжайинлик шариатнинг ҳуқуқи, халқники эмас.
Ҳукм юритиш умматнинг ҳуқуқи.
Битта халифа сайлаш мусулмонлар устидаги фарз.
Шариат аҳкомларини табанний қилиш фақат халифанинг ҳуқуқидир. Фақат угина дустур ва бошқа қонунларни йўлга қўяди.
23-модда – Давлат жиҳози ўн учта асос устига қурилади:
Халифа.
Муовинлар (тафвиз вазирлари).
Танфиз вазирлари.
Волийлар.
Жиҳод амири.
Ички хавфсизлик.
Ташқи ишлар.
Саноат.
Қазо (қозилик).
Одамлар манфаатлари.
Байтулмол.
Ахборот.
Уммат мажлиси. (Маслаҳат ва муҳосаба).

Халифа

24-модда – Халифа ҳокимиятда ва шариатни ижро қилишда умматдан вакил бўлади.
25-модда – Халифалик ўзаро розилик ва ихтиёр битимидир. Ҳеч ким уни қабул қилишга ва халифаликка сайланадиган шахсга рози бўлишга мажбур этилмайди.
26-модда – Эркак ёки аёл бўлишидан қатъий назар, балоғат ёшига етган, ақлан соғлом ҳар бир мусулмон халифани сайлаш ва унга байъат бериш ҳуқуқига эга. Ғайримусулмонлар бундай ҳуқуқдан маҳрум.
27-модда – Инъиқод байъатини амалга оширувчи шахсларнинг байъати орқали бирор шахс учун халифалик аҳди (битими) берилса, у ҳолда қолганларнинг байъати инъиқод байъати эмас, балки итоат байъати бўлади. Шунга кўра итоатсизлик аломатлари кўрилган шахсларнинг барчаси байъат беришга мажбур қилинади.
28-модда – Мусулмонлар томонидан сайланган кишигина халифа бўлади. Исломдаги ҳар қандай аҳд каби халифалик аҳди ҳам шаръий йўл билан амалга ошмаса, ҳеч ким халифалик ҳуқуқларига эга бўлмайди.
29-модда – Халифага инъиқод байъати бериладиган минтақа ёки давлатдаги ҳокимият фақат мусулмонларнинг ўзига таянадиган, кофир давлатга суянмайдиган мустақил ҳокимият бўлмоғи шарт. Шунингдек, бу давлатнинг ички ва ташқи хавфсизлиги кофирлар қўлида эмас, балки мусулмонлар қўлида бўлиши лозим. Бошқа ўлкалардан талаб қилинадиган итоат байъатида бу нарса шарт эмас.
30-модда – Халифалик байъати берилаётган шахс, гарчи афзаллик шартларига эга бўлмаса-да, бироқ ўзида инъиқод шартларини тўлиқ мужассам этмоғи лозим. Чунки байъатда инъиқод шартлари эътиборга олинади.
31-модда – Халифага давлат раиси аҳди берилиши учун унда олти сифат бўлиши лозим. Яъни, у эркак, мусулмон, ҳур (қул эмас), балоғат ёшига етган, ақлан соғлом, адолатли ва ҳукм юритишга қодир бўлмоғи шарт.
32-модда – Халифалик мансаби – халифанинг ўлими ёки мансабдан воз кечганлиги ёки мансабдан четлатилганлиги сабабли – бўшаб қолса, унинг ўрнига уч кун ичида халифа сайлаш вожибдир.
33-модда – Халифалик ўрни бўшаб қолгандан кейин мусулмонларнинг ишини бошқариш ва янги халифани сайлаш ишларини олиб бориш учун муваққат (вақтинчалик) амир тайинланади. Уни тайинлаш қуйидаги тартибда бўлади.
а) Аввалги халифа ўзининг вафоти яқинлашаётганини ҳис қилиб қолса ёки ўз ихтиёри билан халифаликдан кетишга қарор қилган пайтда, бу халифага вақтинчалик амирни тайинлаш салоҳияти берилади.
б) Агар халифа вафот этса ёки муваққат амир тайинлашдан аввал бўшатиб юборилса ёки халифалик ўрни бўшаб қолиши вафот қилиш ё бўшатишдан бошқа сабабли бўлса муовинларнинг энг ёши каттаси муваққат амир бўлади, лекин бу муовин халифаликка ўз номзодини қўймоқчи бўлса, ёши унга яқин бўлган муовин муваққат амир қилиб тайинланади ва ҳоказо.
в) Агар барча муовинлар ўз номзодларини қўйишмоқчи бўлишса танфиз муовинлари ичидан энг ёши каттаси, агар у ҳам номзодини қўймоқчи бўлса унга ёши яқин бўлгани тайинланади ва ҳоказо.
г) Агар барча танфиз муовинлари халифаликка ўз номзодларини қўймоқчи бўлишса танфиз муовинларининг энг ёши муваққат амир қилиб тайинланади.
д) Муваққат амир ҳукмларни табанний қилиш салоҳиятига эга эмас.
е) Муваққат амир янги халифа сайлаш ишларини уч кун ичида тамомига етказиш учун бор кучини сарфлайди. Янги халифа сайлаш ишларини уч кундан ортиқ чўзиб юбориш мумкин эмас. Магар мазолим маҳкамаси ҳам маъқуллайдиган кучли бир сабаб бўлсагина чўзилиши мумкин.
34- модда – Халифа сайлашнинг йўли байъатдир. Аммо халифани сайлаш ва унга байъат бериш ишлари қуйидагича бўлади. Улар:
а) Мазолим маҳкамаси халифадик ўрни бўшаб қолганини эълон қилади.
б) Муваққат амир сайловнинг муҳим ишларини бошқаради ва дарҳол номзод қўйиш эшиги очиқлигини эълон қилади.
в) Мазолим маҳкамаси қарори билан инъиқод шартлари тўла топилган номзодларниниг талаблари қабул қилиниб, бошқалари қайтарилинади.
г) Уммат мажлисининг мусулмон аъзолари мазолим маҳкамаси талабларини қабул қилган номзодлар сонини икки марта чеклашади. Биринчисида кўпчилик овоз билан уларнинг ичидан олти кишини танлашади, иккинчисида кўпчилик овоз билан олти кишидан икки кишини танлашади.
ж) Икки кишини исмлари эълон қилиниб, улардан бирини сайлаш тадаб қилинади.
е) Сайлов натижаси эълон қилинади ва мусулмонлар сайловчиларнинг кўпроқ овозини олган одамни билишади.
з) Мусулмонларни энг кўп овоз олган одамга халифа сифатида Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ rнинг Суннатларига амал қилиш шарти билан байъат беришга шошилтирилади.
и) Байъат тамомига етгач, халққа ким халифа бўлганлиги эълон қилинади, токи унинг сайланганлиги ҳақидаги хабар бутун умматга етиб борсин. Эълон қилинаётганда унинг исми ва уни халифаликка лойиқ сифатларга эгалиги ҳам зикр этилади.
к) Янги халифани сайлаш ишлари тамомига етгач муваққат амирнинг бошқаруви тугайди.
35-модда – Халифани уммат сайлайди. Лекин уммат шаръий йўл билан инъиқод байъати берилган халифани мансабдан четлатолмайди.
36-модда – Халифа қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) Халифа уммат ишларини бошқариш учун лозим бўлган шаръий ҳукмларни табанний қилади. У Аллоҳнинг Китоби ва Росули суннатидан саҳиҳ ижтиҳод билан истинбот қилинган шаръий ҳукмларни қонуний кучга киритиш учун табанний қилиши билан ушбу шаръий ҳукмлар итоат қилиш вожиб ва қарши чиқиш жоиз бўлмаган қонунларга айланади.
б) У Давлатнинг ҳам ички, ҳам ташқи сиёсатига масъулдир. У қўшин қўмондонлигини ўз қўлига олади. Уруш эълон қилиш, сулҳ, мувваққат сулҳ ва бошқа битимларни тузиш ҳам унинг ихтиёридадир.
в) У ажнабий элчиларни қабул қилиш ва қабул қилмаслик ҳамда мусулмон элчиларни тайинлаш ва ишдан четлатиш ҳуқуқига эгадир.
г) У муовин ва волийларни тайин қилади ва ишдан четлатади. Уларнинг барчаси халифа олдида масъул бўлганлари каби уммат мажлиси олдида ҳам масъулдирлар.
д) У бош қози, қозиларни тайин қилади ва ишдан четлатади. Халифа, унинг муовинлари ва бош қозига қарши бирор масалани кўраётган мазолим қозиси бундан мустасно, чунки бу пайтда халифа мазолим қозисини бўшата олмайди. Шунингдек халифа идоралар мудирларини, қўшин қўмондонларини ва байроқдор амирларни тайин қилади ва ишдан четлатади. Уларнинг барчаси халифа олдида масъулдирлар. Лекин уммат мажлиси олдида масъул эмаслар.
е) У давлат бюджетини белгилайдиган шаръий ҳукмларни табанний қилади. У бюджет бўлимларини ҳамда кирим ва чиқимга алоқадор бўлишидан қатъий назар, ҳар бир жиҳат учун лозим бўлган маблағларни белгилайди.
37-модда – Халифа табанний қилиш ҳуқуқида шаръий аҳкомлар доирасига боғлиқдир. Тўғри истинбот йўли билан шаръий далиллардан ишлаб чиқилмаган ҳукмларни табанний қилиш халифага ҳаромдир. У ўзи табанний қилган ҳукмлар ва ўзи учун белгилаб олган истинбот йўли билан чеклангандир. У тутган йўлига зид равишда берилган ҳукмни табанний қилиши ҳамда ўзи жорий этган ҳукмларга зид бўлган буйруқни бериши жоиз эмас.
38-модда – Халифа ўз ижтиҳоди ва раъйига мувофиқ раийят ишларини бошқаришда мутлақ ҳуқуққа эга. У давлат ишларини юритиш ва раийят ишларини бошқариш учун лозим бўлган барча мубоҳ ишларни табанний қилиш ҳуқуқига эга. У манфаат ҳужжати билан бирор шаръий ҳукмга зид иш тутиши жоиз эмас. Бинобарин, у озиқ-овқат маҳсулотларининг озлиги ҳужжати билан биттадан ортиқ фарзанд кўришни ман қилмайди, эксплуатациянинг олдини олиш деган ҳужжат билан одамларга нарх-навони белгилаб бермайди, ишларни бошқариш ёки манфаат ҳужжати билан кофирни ёки аёл кишини волийликка тайинламайди ва шу каби шариат аҳкомларига зид ишларни қилиши мумкин эмас. У ҳалолни ҳаром, ҳаромни ҳалол дейиши жоиз эмас.
39-модда – Халифа учун чекланган муддат йўқдир. Модомики, у шариатни муҳофаза қилиб унинг ҳукмларини ижро қилар экан, давлат ишларини бажаришга қодир экан – унинг ҳолати халифаликдан четлатадиган даражада ўзгармаса, ўз лавозимида қолаверади. Агар унинг ҳолати ана шу даражада ўзгарса, уни дарҳол ишдан четлатиш вожиб бўлади.
40-модда – Халифанинг ҳолати ўзгаришига сабаб бўладиган ва бу билан у халифаликдан чиқадиган ишлар учта:
а) Халифаликнинг инъиқод шартларидан бири бузилса, яъни у муртад бўлса, ёки очиқдан-очиқ фосиқлик қилса, ёки ақлдан озса ёки шу кабилар содир бўлса. Чунки бу шартлар халифаликнинг инъиқод ва доимийлик шартларидир.
б) Қайсидир сабабга кўра халифалик вазифасини бажаришдан ожиз бўлиб қолса.
в) Ўз раъйи билан шариат асосида мусулмонлар манфаатлари йўлида иш юритишдан ожиз қилиб қўядиган зўрлик вужудга келса. Агар бирор кимса уни ўз раъйи билан шариат аҳкомларига мувофиқ раийятнинг манфаатларини бошқаришдан ожиз қилиб қўядиган даражада унга босим ишлатса, у ҳукман Давлат ишларини бажаришдан ожиз деб эътибор қилинади ва шу сабабга кўра халифаликдан четлатилади. Бу иш икки ҳолатда рўй бериши мумкин:
Биринчи ҳолат: Унинг атрофидаги одамлардан бири ёки бир нечтаси унинг устидан ҳукмрон бўлиб, ишларни ижро қилишни ўз қўлларига олишади. Агар уларнинг ҳукмронлигидан халос бўлиши умид қилинса, муайян муддатга муҳлат берилади, шундан кейин ҳам уларнинг ҳукмронлигидан қутила олмаса халифаликдан четлатилади. Агар халос бўлишига умид бўлмаса, дарҳол четлатилади.
Иккинчи ҳолат: Кучли душман қўлига ҳақиқатан асирга тушиши билан ёки душманнинг ҳукмронлиги остида қолса, қаралади: а) Агар халифанинг халос бўлиши умид қилинса, то умид узулгунга қадар муҳлат берилади, агар халос бўлишига умид қолмаса, мансабидан четлатилади. б) Агар халос бўлишига умид бўлмаса, дарҳол четлатилади.
41-модда – Халифанинг ҳолати уни халифаликдан четлатадиган даражада ўзгарган ёки ўзгармаганини фақат Маҳкаматул-мазолим белгилайди. Фақат Маҳкаматул-мазолим халифани четлатиш ёки муҳлат бериш ҳуқуқига эга.

davomi bor.

Категория: СИЁСАТ | Просмотров: 1494 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz