Воскресенье, 24-05-05, 05:49

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Апрель » 19 » Жосуснинг кимлиги янада ойдинлашди
15:19
Жосуснинг кимлиги янада ойдинлашди

Жосуснинг кимлиги янада ойдинлашди

Ўтган ой Ўзбекистон МХХнинг жосуси Анвар Каримовнинг бизни ишончимизга кириб "Янги Дунё” саҳифаси орқали ўзбек мухолифати фаолларига қарши бир қанча буҳтон мақолалар эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик. (Қаранг:\”Эчкига карамни ишондик\” Мухолифат ичидаги \”сасиқ така\”) Бу мақолалар эълон қилингач, Швецияда Анвар Каримов (суратда) номига рўйхатга олинган 0727413989 рақамли телефондан мени мобил телефонимга бир қанча таҳдидли СМСлар юборилган эди. Улардан бирида "Uzbekistondagi Pulkanlar omon bulsin endi”. "Akangizga ham salom.” деган қочиримли фикрлар ёзилган эди. Анвар Каримовнинг бу таҳдидан сўнг мен Чирчиқ шаҳрида яшовчи акам Назиржон Расуловга қўнғироқ қилиб, уни ҳар қандай провакациялардан эҳтиёт бўлишга чақирдим.

Интернетда тарқатилган бу ҳақдаги маълумотлардан сўнг акамга ҳеч қандай босим кузатилмаган эди. Кеча кутилмаганда акам ўзи яшаб турган Чирчиқ шаҳар Троицк мелиция таянч пункти участка нозири Жандар исмли ходим (tel. +998707136908) уни йўқлаб қолганини гапириб берди. Участка нозири акамни чақириб, эртага ўзи яшаб турган уй-жой ҳужжатларини нусхасини милиция бўлимига олиб келиши кераклигини айтиб, "Кимлардир сен билан қизиқишаяпти” дебди. "Кимлардир”   МХХ ходимлари бўлиши аниқ. Шу пайтгача, ҳеч қандай сиёсатга аралашмай тинчгина яшаб юрган акам МХХ жосуси Анвар Каримов билан юзага келган зиддиятдан сўнг "кимларнидир” қизиқтириб қолгани,  калаванинг учи қаерда эканлигини ошкор этмайдими? Анвар Каримовнинг бу ишга қўли борми йўқми? МХХ фош бўлган ўз "қулоғи” қасдини акамдан олмоқчими?

Мен акамга нисбатан бошланган бу каби "қизиқишлар” ҳақида таниқли ҳуқуқ ҳимоячилари Васила Иноятова ва Елена Урлаеваларни хабардор қилдим. Улар вазиятни кузатиб боришларини ва зарур бўлса акамга керакли ҳуқуқий ёрдам кўрсатажакларини айтишди.

Анвар Каримовни ўзбек махсус хизматларига диний ва сиёсий қочқинлар ҳақида маълумотлар етказиб туришини ошкор қилганимда баъзи кишилар бунга ишонишмаганди. Ҳатто муҳтарам устозимиз Толиб Ёқубов Олим Каримовдек таниқли мухолифат вакилини невараси шундай иш қилишига ишонмасликларини айтиб, мени ўзимдан шубҳаланишларини яшириб ўтирмадилар. Лекин, бу шубҳаларга бирор асос йўқ эди.  Мен бугун Аллоҳга қасам ичиб айтишим мумкин, Анвар Каримовни ўзбек махсус хизматларига донос етказиб беришига ўзим кўп марта гувоҳ бўлганман. Ўзбек мухолифатининг кўзга кўринган вакиллари- Пўлат Охунов ва "Бирлик” партияси раиси Абдураҳим Пўлатовлар ҳам айнан Анвар Каримов орқали Ўзбекистон МХХ билан яқин алоқада эканлигини ҳам мен яхши биламан. Мени кўз ўнгимда Анвар бир неча марта Пўлат Охунов ва Абдураҳим Пўлатов билан телефон орқали гаплашиб, уларни фикрларини Тошкентга етказган. Эсимда қолгани – Самад Мурод, Ҳамдам Сулаймон, Дайнов Ташанов каби "мухолифат лидерларини” Европага таклиф қилиш ишлари ҳам Пўлатов-Охунов-Каримов-МХХ иштирокида амалга оширилганди. Бундан ташқари Тожикистондаги Роғун ГЭСи қурилишига қарши "Бирлик” партияси бошлаган акция ҳам МХХ-Анвар Каримов-Пўлат Охунов-Абдураҳим Пўлатов ҳамкорлиги натижасидир. Нега Охунов ва Пўлатов ҳамкорлигида чиқадиган "Ҳаракат” сайтида Анвар Каримовни Тошкентда икки успиринни пичоқлаб ташлаб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилгани ва орадан 3 ой ўтмасдан МХХ кўмагида қамоқхонадан чиқариб юборилгани ва турмуш ўртоғи, ҳуқуқ ҳимоячиси Дилобар Худойберганова сабабли Швецияга келиб олгани воқеаси атайин бузиб талқин қилиниши сабабларини тушуниш мумкин. Уларни изоҳлашича гўёки Анвар Каримовга ҳукумат тазйиқ ўтказган, у ҳеч кимни пичоқламаган, орадан 3 ой ўтгач, амницияга тушиб қамоқдан озод этилган эмиш. Анвар Каримов Козим исмли йигит ва унинг акасини 2007 йилнинг 31 декабр куни пичоқлаб ташлаган, сўнг суд қилиниб, айби исботлангач, 5 йилга қамалган. Ўша пайтда ҳеч қандай амниция эълон қилинмаганди-ку! Анвар Каримов қандай амницияга тушган бўлиши мумкин?  "Ҳаракат” сайти юритувчилари  Пўлатов ва Охуновнинг бу "ихтироси” негадир кишида шубҳа уйғотади.

Анвар Каримов  кейинги 10 йил ичида Европада қочқинлик излаб келган қанчадан қанча ўзбекларни МХХга чақиб бермаган дейсиз.  Бўлиб ўтган зиддиятлардан сўнг менга кўплаб миллатдошларимиз қўнғироқ қилиб, Анвар Каримовни қочқинлар ҳақида маълумотлар тўплаб юрганини айтишди.  Уларнинг айримлари Швеция махсус хизматига Анварни устидан шикоят хати йўллашган. Шахсан мен ўшанда бу ҳақда ўзим яшаб турган Ескилстуна шаҳар полициясига хабар қилганман. Полициядан Анвар Каримов Европадаги Ўзбекистонлик қочқинлар ҳақида ўзбек махсус хизматарига донослар етказиб туриши, журналистлар, инсон ҳақлари курашчилари, мухолифат намояндаларига таҳдидлар қилгани ҳақида Швеция махсус хизмати -  СЭПОга хабар қилишларини айтишганди. Демак, Анвар Каримов айни пайтда  СЭПО назоратида бўлса керак.

Анвар Каримов шу кунларда ҳам тинимсиз равишда Европа мамлакатларига саёҳатлар уюштириб, ўзбек қочқинлари билан учрашиб юрибди. Ҳар ойда қандайдир юмушлар билан Украинага бориб келади. Мен саҳифамизни ўқиб келаётган Ўзбекистонлик қочқинлардан имкони борича Анвар Каримовдан узоқроқ юришни, у билан ҳеч қандай масалада гаплашмасликни, МХХнинг бу жосуси қаерда пайдо бўлса тезлик билан ўша жойдаги полиция ёки хавфсизлик хизматларига хабар беришларини маслаҳат бераман. Акс ҳолда тезда МХХ назоратига тушасиз, сизни Ўзбекистонда қолган қариндош уруғларингизга тазйиқ бошланади.

Кеча мени Чирчиқ шаҳрида яшовчи акам Назиржон Расуловга нисбатан бошланган суриштирув ишлари бунга очиқ мисол бўла олади.

Юсуф Расул, журналист, "Янги Дунё” саҳифаси муҳаррири.

www.yangidunyo.com

Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1336 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz