Воскресенье, 24-05-05, 00:48

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Апрель » 19 » Россияда Ўзбекистон фуқаролари қотилликда айбдор, деб топилди
15:34
Россияда Ўзбекистон фуқаролари қотилликда айбдор, деб топилди

Россияда Ўзбекистон фуқаролари қотилликда айбдор, деб топилди

Ҳуршид Нурмуродов ва Рустам Ҳарисов суд пайтида юзларини ёпиб ўтиришни маъқул кўрди.

Ҳуршид Нурмуродов ва Рустам Ҳарисов суд пайтида юзларини ёпиб ўтиришни маъқул кўрди.

19.04.2011

Москва суди Ўзбекистон фуқаролари Ҳ. Нурмуродов ва Р. Ҳарисовни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.


Жорий ой бошида бошланган суд Ўзбекистон фуқароларини франциялик вино ишлаб чиқарувчи Тьерри Ги Спинелли, унинг рафиқаси ва уч яшар қизини ўлдирганликда айбдор, деб топди.

Россия матбуотида айтилишича, айни пайтда, суд қотилларнинг шериги Россия фуқароси Жўрабой Ашировни 10 йилга ва Ўзбекистон фуқароси Ваҳоб Тўраевни 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Суд шунингдек, Ҳуршид Нурмуродов ва Рустам Ҳарисовга етказган маънавий зиёни учун жабрланган томонга 8 миллион рубл, моддий зарар етказганлик учун 2,5 миллион рубл товон пули тўлаш ҳақида қарор чиқарди. Нормуродов ва Ҳарисов жазони махсус режимдаги колонияда ўтайди.

Прокурор ва жабрланганлар яқинлари суд ҳукмидан қониқиш ҳосил қилганларини айтдилар.

Озодликдан маҳрум қилинганлар ўн кун ичида Москва шаҳар суди ҳукми юзасидан юқори инстанцияга шикоят аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Терговнинг дастлабки босқичида, франциялик вино ишлаб чиқарувчи Тьерри Ги Спинелли, унинг рафиқаси ва уч яшар қизи 2009 йил 20 апрел куни Москва марказидаги квартирасида рўй берган ёнғинда ҳалок бўлгани тахмин қилинган.

Терговчилар воқеа жойида ўтказган суриштирув ишлари натижасид, хонадоннинг 20 квадрат метрлик қисмида ёнғиннинг иккита манъбаси бўлганини ва ёнғин атайин содир этилган тўғрисида хулосага чиқарган.

Кейинги текширув натижасида Спинелли оиласи аъзолари зўравонлик қурбони бўлиб, ёнғиндан олдин бўғиб ўлдирилгани аниқланган. Квартирада ўғрилик белгилари ҳам борлиги аниқланган. Шундан кейин жиноятчилар изларни йўқотиш мақсадида уйга ўт қўйган, деган хулосага келинган.

Прокуратура маълумотига кўра, жиноятчилар квартирадан камида 20 минг евро ва қимматбахо буюмларни ўғирлаб кетган.

Суднинг айблов хулосасида қотиллик қандай содир этилгани батафсил маълум қилинган.

Франциялик вино ишлаб чиқарувчи Тьеррининг "Лексус” маркали автомобили борлигини билган Нормуродов ва Ҳарисов уни ўғирлашга қарор қилишган. Шундан сўнг улар бир қават юқоридаги ўзлари таъмирлаётган квартирадан Спинеллилар уйига сув тоширишган. Тьерри тепадаги квартирага чиққанида уни ваннахонага олиб кириб металл труба билан бўғиб ўлдиришган.

Кейин Тьеррининг чўнтагидан квартира эшиги калитини олиб унинг уйига киришган. Тьеррининг рафиқаси "Лексус”ни тузатиш учун устахонага беришганини айтган.

Жиноятчилар ўлдириш билан таҳдид қилиб аёлдан пул ва қимматбахо буюмларни олиб чиқишни талаб қилишган. Ўғрилик содир этган Нурмуродов ва Ҳарисов аёлни зўрлаб кейин уни ва ўша пайтда квартирада бўлган уч яшар қизини ўлдиришган. Шундан сўнг қотиллар квартирани ёқиб юборишган.
Категория: Р О С С И Я | Просмотров: 1486 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz