Вторник, 24-05-14, 18:05

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Апрель » 24 » Қаршида Нодир Аҳатовни суд қилишмоқчи.
00:28
Қаршида Нодир Аҳатовни суд қилишмоқчи.
Қаршида Нодир Аҳатовни суд қилишмоқчи.
Ўзбекистон Республикасида кўплаб инсонларни "беш минутга”  участка профилактика инспектори хонасига таклиф этилиб, сўнгра узоқ муддатлик қамоқ жазоларига юборилганини кўплаб фуқаролар эшитишган бўлишса, кимлардир бу сингари баъдбахтликни ўз бошидан ўтказгани ҳам бор.
Мамлакатдаги зўравон тузим инсонлар ҳаётини мана шу "беш минутда” кунпоя кун қилиб ташлаб, ҳукуматнинг эркатойлари, милиция, прокуратура, судялар ва Миллий Хавсизлик Хизмати ходимлари бемалол ўз ҳаёт тарзларини хушхандон давом эттираверишади. Мамлакатда илдиз отган коррупция ва қонунбузарлик турли кўринишдаги жиноятларнинг ривожига хизмат қилганидек, бегуноҳ инсонларни хор қилишга ҳам хизмат қилиб келмоқда. Бу ҳол қачон барҳам топаркин, мана бу барчанинг шуурида пайдо бўлган савол, аммо мана шу ҳолнинг бардавомлиги кўпинча фуқароларнинг ўзларига ҳам боғлик. Сабабки, улар нафақат бировларнинг ҳақ-ҳуқуқлари учун, балки ўз ҳуқуқлари учун ҳам кураш олиб бормайдилар. Бу эса режим учун қулай вазият яратиб бериш демакдир.
Шу кунларда Ўзбекистондаги авторитарь режим малайлари инсон ҳақлари курашчилари атрофида айниқса гирдикапалак бўлиб қолишган. Мақсад, нима қилиб бўлсада уларни эл олдида баъдном қилиш, қамоққа тиқиш ва келгусида бундай "нонкўрларнинг” пайдо бўлишининг олдини олиш. Бироқ Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари қатағонлар авж олиб кетган шу кунларда ҳам режимнинг инсонларга қарши содир этаётган жиноятларини фош этишдан чарчамашмаяпти. Демак Ўзбекистонда Инсон учун, унинг ҳақ-ҳуқуқлари учун кураш давом этаяпти.
Республиканинг жанубий вилоятларидан бири, Қашқадарё вилоятида ҳам Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Ташкилотининг (ЎИҲЖ) ўз вакиллари бор ва улар ўз имконларидан келиб чиқиб вилоятдаги ҳолатдан халқаро жамоаътчиликни огоҳ этиб туришади. Шулардан бири, ташкилотимизнинг Қарши шаҳар бўлими раиси бўлган Нодир Аҳатов ҳам тез-тез суд, прокуратура ва ички ишлар органларининг "меҳмони” бўлиб туради. Куни кеча, аниқроғи 21 апрель кунида Ноджир Аҳатов Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судидан номаълум сабаблик чақирув хатини олган. Унда маълум қилинганига кўра, Нодир Аҳатов 2011 йилнинг 26 апрель куни, соат 15.00 да Қарши шаҳри, Ўзбекистон кўчаси 83 уй манзилида жойлашган фуқаролик ишлари судига келиши шарт. Узрсиз сабаблар келмаган тақдирда эса, судга уни милиция наряди мажбурий тартибда келтиради.
Чақирув хатида Ножир Аҳатовни "жавобгар” сифатида келиши лозимлиги кўрсатилган. Демак, тўғри тушунган бўлсак уни суд қилишмоқчи. Аммо қайси иш юзасидан, ёки нима айби учун, қанақа ҳуқуқбузарлик, булар ҳақида эса хатни имзолаган суд раиси Х. Муҳаммедов лом-мим демайди. Ўзбекистонча "изла, ўйла, топ” бу. Балки ҳурматлик суд ҳали Нодир Аҳатовни суд қилиш учун сабаб топиб улгурмагандир. Бунақа вариант ҳам Ўзбекистон судлов системаси учун маъқул ҳолат.
ЎИҲТ билан телефон орқали мулоқотда бўлган Нодир Аҳатов нега суд уни йўқлаб қолганлигини фараз ҳам қила олмаётганини маълум қилди. Ваҳоланки, чақирув хатида келтирилганига кўра у – жавобгар.
Ўзбекистон қонунларига кўра, суд, тергов органларига таклиф этилаётган фуқаро қайси иш юзасидан ва ким тариқасида чақирилинаётгани кўрсатилиниши шарт, акс ҳолда чақирув ноқонуний ҳисобланилади.
Бироқ бу бизнинг Ўзбекистон. Унда қонунларгни даставал уни ҳимоя этиши лозим бўлган расмий органларнинг вакиллари бўзишига кўникиб ҳам бўлинган. Гўёки шундай бўлиши керакдек. Ҳа, ҳақиқатдан ҳам шундай бўлиши керак. Чунки бу Ислом Каримов режими мавжуд бўлган Ўзбекистон!

22-апрель, 2011-йил.
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти.
Категория: ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР | Просмотров: 1147 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz