Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Билдириши
2011 йил 2-4 май кунлари Германиянинг Дюсселдорф Шаҳрида, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ташкилий қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда ушбу ҳаракат таъсисчилари бўлмиш Андижон Адолат ва Тикланиш Ташкилоти, Эрк Демократик Партияси, Таянч Жамияти, Ўзбекистон Демократик Кучлари Форуми, бир қатор сиёсатчилар ва экспертлар иштирок этдилар.
Йиғилиш давомида Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг низом ва дастур лойиҳаси ишлаш бўйича, таклифлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳаракатнинг ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланиб, унга кейинги тадбирларга тайёрланиш вазифаси топширилди.
ЎХҲ матбуот бўлими
|