Воскресенье, 24-04-28, 20:59

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Май » 14 » ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ҲАРАКАТИ БАЁНОТИ
16:37
ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ҲАРАКАТИ БАЁНОТИ

ЎЗБЕКИСТОН "БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ҲАРАКАТИ

Андижон 2005 йил 13 май вокеалари бўйича

БАЁНОТ

Ўзбекистон Республикаси Андижон шаҳри ва вилоятида 2005 йил 12-13 май кунлари рўй берган воқеалар ҳусусида, шу даврга қадар воқеалар ривожи, ОАВ-даги маълумотлар ва Ҳаракатимизнинг Андижон бўлими жойларда ўтказган мустақил текширувининг натижалари асосида, куйидагиларни маълум қиламиз:

2005 йил 10 февралдан Жиноий ишлар бўйича Андижон шаҳар судининг биносида даставвал "Биродарлар”, кейинчалик "Акромийлар” атамали, кенг тармоқли ташкилотнинг 23 нафар аъзоси устидан махкама жараёни бошланган эди. Судланувчиларни қўллаб-қувватлаш учун, уларнинг Андижондаги ҳамкасблари ва ғоядошларидан ташқари, Фарғона, Тошкент, Навоий вилоятларидан, қўшни Қирғизстоннинг Ўш, Жалолобод вилоятларидан, ҳамда Россиянинг бир қатор шаҳарларидан ҳамкасблари ва ғоядошлари етиб келишиб, суднинг биноси олдида тизилишиб турушган. Суд жараёни якунланиш арафасида уларнинг сони 700-800 нафарга етган.

Судланаётган ҳамқасбларини айбсиз деб ҳисоблаган, адолатли суд хукми чиқишига ишончсизлик кайфиятда бўлган "Акромийлар”, ўзларининг қамоқда бўлган етакчиси бўлмиш, Акромжон Йўлдошевдан фатво олишиб, 12 май куни кечаси, темир труба қирқмалари билан қуролланишиб, ички ишлар бўлиммаси ва харбий горнизонга хужум уюштиришган, ва ўзларига етарли миқдорда жанговор қуролларга эга бўлишган.

Шундан сўнг, Андижон УЯ64/Т-1 қамоқхонасига хужум қилишиб, у ерда сақланаётган ўзларининг 23 нафар аъзоси билан (расмий маълумотга кўра) 700 ортиқ махбусларни чиқариб юборишган. Сўнг, 13 май эрталаб соат 4-5ларга бориб, улар Андижон вилоят хокимлигининг биносини эгалашган. Кейин Бобур майдонида оммавий митинг (йиғилиш) ташкил этишган. Митингга уларнинг оила-азолари ва қариндош-уруғларидан ташқари, тинч аҳоли ҳам келган. Митингга кундузи 10-15 мингга қадар аҳоли йиғилган. Кечга яқин 1 минг атрофида одам қолган.

Митинг давомида улар, шаҳар прокурори, судья, солиқ инспектори, харбийлар, ички ишлар ходимлари, 2 нафар ҳуқуқ химоячилари ва бошқа (кўриниши ички ишлар ходимларига ўхшаб кетувчи) фуқаролардан иборат, 70 нафарга яқин одамни асир олишган. Буларнинг кўпчилигини қўйиб юборишган, лекин 14 нафарини гаровда олиб қолишган. Гаровда олиб қолинганлар, оҳир-оқибат, халок бўлишган.

Хукумат кучлари шаҳар марказини қуршовга олишгандан сўнг, кечки пайт, соат 19-ларда, ўзларига қадри йўқ, иккиланувчи, интизомсиз аъзолари ва митинга тасодифан келиб қолган ахолидан бир қолонна тузишиб, колоннанинг олдига гаровдагиларни қўйишиб, шаҳарнинг шимолий-шарқ томонидан, қуршовни ёриб ўтиш учун, бу қолоннани қўйиб юборишган. Чўлпон шоҳ кўчаси, 15 мактаб олдида қаттиқ отишма бошлангандан сўнг, улар (акромийлар) тахминан 700 киши, бошка кўчалар билан шаҳардан чиқиб кетишган.

Расмийларнинг маълумотларига қўра, улар 400 дан ортиқ жанговор қуролларни қўлга киритганлар. Лекин қурол масаласида холисона тасдиқланган, кўпчиликка маълум, яъни, давлат ёки хизмат сири моҳиятини йўқотган, ҳолатларни айтиб ўтамиз: Пахтаобод тумани, Тешиктош қишлоғидан Қирғизистоннинг Сузақ районига ўтишда, улар чегарада Калашников автомати, Макаров пистолети, "лимонка” гранаталари каби, жами 80 дона қурол ва ўқ дориларни топшириб ўтишган. Андижон шаҳар, Қурилиш техникуми орқасидаги Зарбдор кўчадаги хонадонда 2 дона Калашников автоматиини, уй эгасига қолдириб кетишган. 15 мактаб олдидаги ахлат қутидан ёш болалар 1 дона Калашников автоматини топиб олишган. Бундан ташқари, уларнинг етакчиларидан бири Қобилжон Парпиев, Қозоқистонда ноябрь ойида ҳибсга олгунга қадар, 1 дона Макаров пистолетини 14 дона ўқ билан, ёнида сақлаб юрган.

Хукуматнинг махсус хизматлари тайёрланаётган қўпорувчиликларни олдини олишга чора кўриш ўрнига, улар (акромийлар) ўзларини-ўзлари фош қилишига қулай шаройит яратиб беришган. Натижада, расмий маълумот бўйича 187 киши, аслида, шу кунгача қанчалиги номаълум кишилар халок бўлганлар.

Ўзбекистон "Бирдамлик” Халқ Харакати, юқорида айтиб ўтилган холатлардан келиб чиқиб, "Биродарлар” ёки "Акромийлар” ташкилотининг давомчиси Андижон – Адолат ва Тикланиш Ташкилоти (ААТТ), 2005 йили 13 май куни Андижон шаҳрида ТИНЧ НАМОИШ ўтказганликлари ҳақидаги жамоатчиликни ишонтиришлари, ҳақиқатга тўғри келмаётганлигини эътироф этади.

Ушбу кунга қадар 2005 йили 13 май куни Андижон шаҳрида ўзларида жанговор қурол борлигини, тинч намоиш ниқоби остида, қуролли қўзғолон содир этганларини тан олмаганликлагидан, Андижон – Адотат Тикланиш Ташкилотини тинч, нозоровон сиёсий фаолият олиб бораётган ташкилот, деб ҳисобламаймиз.

Ҳозирда ААТТ янги тузилган Халқ харакати таркибида, ўзбек халқни ялпи бўсунмасликка чақириб, Ўзбекистонда инқилоб содир этиш йўлида ҳаракат қилишаётганларидан, 2005 йилдаги Андижон воқеалари такрорланиши эхтимоли баландлиги боис, ААТТ ва бу ташкилот аъзо бўлган янги Ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларини, ўзларининг қалтис режаларидан воз кечишга чақирамиз!

"Бирдамлик” ХҲ
Ахборот Маркази
13 05 2011

Категория: БАЁНОТЛАР | Просмотров: 1513 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz