Стокголмда ўзбек мухолифатчилари Андижон қирғинини хотирлашмоқдаШвеция пойтахти Стокголм шаҳрида ўзбек мухолифатчилари Андижон ҳодисаларининг 6 йиллигига бағишлаб, намойиш ўтказмоқдалар.
Намойиш мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси томонидан ташкиллаштирилган.
Унда Ўзбекистон ҳукуматига мухолифатда бўлган
ўзбек фаоллари билан бир қаторда Швециядаги уйғур, озарий ва турк
жамоалари вакиллари ҳам иштирок этмоқдалар.
Намойишчилар Ғарбдан расмий Тошкент билан ҳамкорлик қилмасликни талаб қилишмоқда.
"Бу ерда "Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларига
эътибор ажрат Оврўпо!", "Диктатор билан ҳамкорлик қилма!" деган шиорлар
дейди намойиш ташкилотчиларидан бири, журналист Қудрат Бобожон.
У Стокголмнинг марказий майдони Ригстагда намойиш ўтказиш учун швед ҳукуматидан рухсат олинганини айтади.
Қудрат Бобожонга кўра, маҳаллий вақт билан кундузги 12:30 га бориб, намойишчилар сони 50 ка яқинлашган.
"Уларнинг сони ўсишда давом этаяпти," дейди у.
Кеча Бош қароргоҳи Парижда жойлашган Инсон
Ҳуқуқлари Халқаро Федерацияси ҳам Rue89 француз нашри билан бирга
Андижон ҳодисаларининг 6 йиллиги муносабати билан Франция пойтахтида
матбуот анжумани ўтказганди.
Ташкилотчиларга кўра, матбуот анжуманини
уюштиришдан мақсадлари - Андижон қирғинини кенг жамоатчиликка яна бир
бор эслатиш ва келаси ҳафта Парижда президент Каримовнинг кенжа қизи
Лола Тиллаева-Каримованинг француз нашри Rue89 га қарши даъвосини кўриб
чиқиши кутилаётган маҳкама жараёни ҳақида хабар бериш бўлган.
Францияда муҳожиротда яшаётган "Ўтюраклар" клуби
раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг айтишича, "матбуот анжумани чоғида 2005
йилнинг 13 май куни Андижонда содир этилган жиноятлар ва уларни
хаспўшлаш учун Ўзбекистон режими шу бугунгача қилаётган ишлар" ҳақида
сўз юритилган.
Rue89 нашри билан боғлиқ 19 майга режаланган
маҳкама ишида гувоҳ тариқасида иштирок этиб, айнан Андижон воқеалари
юзасидан гувоҳлик бериш масаласини муҳокама этишган.
Муътабар Тожибоева кечаги матбуот анжумани
чоғида ўзининг ушбу маҳкама жараёнида гувоҳ сифатида иштирок этиш
қарорини эълон қилганини ҳам айтади.
Тожибоева хонимга кўра, тадбир иштирокчилари
Ўзбекистондаги аҳвол Франция дохил бошқа қатор хорижий давлатлар
жамоатчилиги эътиборидан четда қолаётганлиги масаласига ҳам эътибор
қаратишган.
Биз эса, намойиш ўтказилаётган бир пайтда Стокголмдан Қудрат Бобожон билан боғландик.
|