МХХ жосуси Анвар Каримовни фош этишда давом этамиз
May 14th, 2011
Номаълум
сабабларга кўра ўзини ошкор этишни истамаган киши бугун таҳририятимиз
адресига МХХ жосуси Анвар Каримовга нисбатан эълон қилинган суд ҳукмини
юборибди. Эслатиб ўтамиз, 2007 йилнинг 30 декабрида Тошкент
шаҳрида яшовчи ака ука Носировларни пичоқлаб ташлагани боис тўрт йилга
озодликдан маҳрум этилган Анвар Каримов орадан уч ой вақт ўтмай ўз жазо
муддатини ўтаётган Олмалиқдаги қамоқхонадан "йўқолиб” қолиб, Бишкек
шаҳрида пайдо бўлади ва турмуш ўртоғи, ҳуқуқ ҳимоячиси Дилобар
Худойбергановага БМТ Қочқинлик идораси томонидан берилган қочқинлик
мақоми асосида Швецияга келиб олиб, хориждаги мухолифат фаоллари ва
оддий қочқинлар ҳақида Ўзбекистон махсус хизматларига маълумотлар йўллаш
билан машғул бўлиб келади.
Анвар Каримов МХХ жосуси эканлиги кўплаб мухолифат фаоллари
томонидан исботланган. Бу ҳақда халқаро матбуотда кўплаб маълумотлар
тарқатилган.
А.Каримовнинг жосуслик фаолияти ҳақида Швеция полицияси ва махсус
хизматига ҳам кўплаб журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари шикоят хати
йўллашган. Лекин шунга қарамай МХХ жосуси бемалол ўз фаолиятини давом
эттирмоқда.
Анвар Каримовга нисбатан эълон қилинган суд ҳукми билан қуйида танишишингиз мумкин.
Таҳририят.
anvar karimov sud hukmi 1
Анвар Каримов суд ҳукми 2
Анвар Каримов суд ҳукми 3
Анвар Каримов суд ҳукми 4
Анвар Каримов суд ҳукми 5
Анвар Каримов суд ҳукми 6
Анвар Каримов суд ҳукми 6
|