ОЛТИН КЎЛНИНГ ОЛТИН ПАНЖАСИ
Садрохун Сўпиев
Олтинкўл туманимизда бир фуқаро яшар-ки, уни биз бугунги кунги "Давр қаҳрамони” деб атасак адашмаймиз. Жамиятимизнинг қанчалик тубанлашиб кетганини шу фуқаро тимсолида бемалол кўришимиз мумкин.
Энг қизиғи шуки, бу уддабурронинг, биз ҳамқишлоқлари, унинг устидан қанча шикоятлар ёзмайлик, маҳаллий хокимиятнинг паноҳида, бу шаҳс давлат хазинасини ҳам ўмариб, фуқароларнинг ҳақларини ҳам, ҳеч қандай муаммоларсиз, еб юрибди.
Давр қаҳрамонимзнинг исми Шамсиддин А. Фамилиясини Интернетга ҳозирча ёзмай турамиз, чунки, у ҳозирда эркин фуқаро-да. Унинг ҳуқуқларини бузиб, балоларга қолиб юрмайлик тағин.
Шамсиддин А., бир пайтлар республика микёсидаги амалдорладан бири бўлган, Ботир Парпиев билан қисқа вақт ишлашга мияссар бўлган экан, ва шу сабаб унга юлғичлик қилиш учун асосий омил бўлиб келмоқда. Яъни, Шамсиддин А., Ботир Парпиев менинг яқин акахоним бўлади деб, ишларини бажариб юради. Акахонини "шеп” дейди; "Шеп айтди”, "Шеп сўради”, "Шеп буюрди” деса райондагилар "шепни” кимлигини яҳши билишади, ва Шамшиддин А.инг ишларини бажариб беришаверадилар.
Шамсиддин А., кўп қиррали уддабуррон одам. Ер сотади, Кредит олиб қайтармайди, солиқлар тўламайди, одамларни олдаб фирбгарлик қилиб юради. Хаҳ, бу оддий нарсалар-ку дейсиз-да? Тўғри, лекин район миқёсида Шамсиддин А.ни қилган ишларининг миқдори ва унинг кирдикорлари билан танишсангиз, Остап Бендер бунинг олдида ким бўпти, дейсиз.
Шамсидди А., собик колхозларнинг маданият клубларини, трактор паркларини, фермаларини ва бошқа иншоатларини, сув текин сотиб олиб, уларни бузиб, қурилиш ашёларини ўзлаштириб, бўшаган ерларини эса одамларга ўй қуриш учун, деб, катта-катта пуларга сотмоқда. Бу олди-соттилар натижасида брокер, 100 миллион сўм атрофида даромад кўрган. Ер олишга мияссар бўлган бахтлилар ҳам бор, лекин ўнлаб одамлар на пулини қайтаролмай, на ерни ололмай Шамсиддин А.нинг орқасидан, сарғайиб юришган-у юришган. Бу ерда, аҳмоқ одамлар алданса, алданибди-да, баттар бўлишсин, дейиш ҳам мумкин. Рост, ўзлари айбдор! Қонунни билишмаса, баттар бўлишсин!
Лекин давлат ҳам аҳмоқми? Кечирасизлар, ватанни севаман, давлатни хурмат қиламан. Лекин бу ерда давлат ҳам аҳмоқ бўлиб чиқяпти:
Шамсиддин А., сув текин 12 гектар боғни сотиб олиб, ҳар йили хосилини олиб, 15 йилдан бери "шеп”ни рўкач қилиб, бир сўм солиқ тўламай келади. Буям бир нави.
Шамсиддин А., собиқ колхознинг фермасини 80 миллион сўмга 110 бош қора мол билан сотиб олиб, сутни қайта ишлаш цехи яратиш учун 100 миллион кредит олган. Цеҳни қурмаган. Кредитни қайтармаган (ферманинг икки ханали биноси билан ёпган), 110 бош қора молдан хозир 15-та бўзак қолган. Ана сизга ўзбекнинг Истап Манадри!
Шамсиддин А., бир марта судлаганлигига қарамасдан, ўртада маҳалла Фуқаролар раиси бўлиб ишлашга ҳам улгирди. Шу вақт ичидаям у анча пуллик ишларни қилиб олган. Лекин аниқ далилларимиз йўқ, тўхмат бўлиб чиқмасин. Шамсиддин А.нинг қолган ишларини қўлда йиғилган ҳужжатларга асосан, қисқача айтиб ўтдик. Мутассаддилар тегишли чора кўради деган умиддамиз. Акс холда, Шамсиддин А.нинг ишини, ўз фойдасига анқов мутассадилар билан қўшиб, батафсил ёритамиз. Чунки, давлат мулки, бизнинг ҳам мулкимиз! *** Андижон вилояти, Олтин кўл тумани 19 05 2011
|