Саиджаҳон Равоний СЕНИНГ ИЛА МЕН (шеърлар) *** 1. Диалог 2. Қўшиқ 3. Ҳажв *** 1. ЁШЛИК
- Кани қалин тим кора сочим, Қани бастим, бургут қулочим?
- Қаро сочинг мозийда қолди, Қувватингни авосит олди.
- Бўлиб бир ҳур кўйимда пайдо, Бўлдим жунун ошиқи шайдо.
- Кечмишдан бу бўлмағил ҳижил, Ҳар ким бўлур жуфтиға таъжил.
- Берилдим гоҳ айшу тарабга, Эгмадим бош панду талабга.
- Талаб, зеро бу ёшлиқ эрди, Рисолада бебошлиқ эрди,
- Вале афсус чекурмен жуда, Ки ёшлиғим ўтди бехуда.
- Ёшлигини, қилгил хулоса, Йўқотар ким ошиқ ўлмаса!
- Илло муни қандоқ биламен? - Мана, ахир, сенинг ила мен! *** 2. СЕНГА ЭСА БАРИ-БИР (ёшлик дафтаридан)
Эртаю кеч ишқингда ёнурман, эй барно қиз, Ҳар қайда ҳар иш узра, сени ўйлайман ёлғиз, Етишмоқдан васлинга ўзга орзум йўқ харгиз, Сенга эса бари-бир, сенга эса бари-бир, Сенга эса бари-бир, севмайсан мени, аҳир.
Учраб қолармикин деб, ҳиёбонлар кезаман, Номинга шеърлар битиб, тунларни ўткизаман, Сенингсиз мен ўзимни чунон ёлғиз сезаман, Сенга эса бари-бир, сенга эса бари-бир, Сенга эса бири-бир, севмайсан мени, аҳир.
Учрашсак ҳам гоҳ ногоҳ, ўтгайсан солмай нигоҳ, Этарман хис, қургайсан ўзга бирлан сен никоҳ, Шунда ҳам ёдинг менга умрбод бўлур ҳамроҳ, Сенга эса бари-бир, сенга эса бари-бир, Сенга эса бири-бир, севмайсан мени, аҳир. *** 3. ЧЭПЭ (қонуннинг ахволи ҳақида)
Соғувчилиқ бўлди анъана Қонун ила, мисол бир, мана:
Афт-ангорда ўт олган шашлиқ, Терговчини чақирди бошлиқ:
- Хоким манга қилди қўнғироқ, Жиянини қамабсан, аҳмоқ!
Уришётса икки маст пиян Ажратипти кафеда жиян.
Сен ландавур, уни қамабсан, Тўртинчи час разбой ямабсан?!
Терговчижон қолди қалтираб, Бошлиғига деди мўлтираб:
- Урушганлар крахабўр экан. Ажратганда ферма бор экан...
Устолга мушт урди бошлиқ, ғарс: - Сайратдингми сен уни, галварс?!
- Ўртоқ бошлиқ, сал-пал... унчамас... Оперларга айтувдим... ҳуллас...
- Дармаедлар, қайда кўзларинг?! Бўлишасан фермер ўзларинг! *** Андижон
|