Президентнинг акаси порахўр
Клара Жўраева
Президент Ислом Каримовнинг туғишган акаси Азим Каримов 1992
йилдан буён Самарқанд вилоят Матлубот Савдо Бирлашмасида раис ўринбосари
вазифасида ишлаб келади. Бу лавозим унга шунчаки бошқаларни кўзини
шамғалат қилиш учун берилган. Аслида Бирлашмани Азим Каримовнинг ўзи
бошқариши ҳеч кимга сир эмас.
Вилоятдаги барча консерва заводлар қандайдир номаълум одамларнинг
номида бўлса ҳам аслида Азим Каримов ихтиёрига ўтганига кўп йиллар
бўлди. Ҳар йили худди қонунда шундай бўлиши керакдай вилоят бўйича туман
малбуот жамиятлари гастроном хўжайинларига тонналаб гилос, олма,
помидор ва шунга ўхшаш қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришади.
Бу ҳеч қандай тўловсиз, худди порадек амалга оширилади. Бунинг эвазига
савдо ходимлари йўқотилган маблағлар ўрнини қоплаш учун кўнгилларига
келган ишни қилишади. Уларга ҳеч ким ҳеч нарса демайди.
Мана неча йиллардирки Азим Каримовга яқин бўлиб олган савдо ходимлари
хатосиз ишлаб келишмоқда. Тайёр маҳсулотлар уларнинг Масквадаги
офислари орқали сотилади. У ердаги офисда Самарқанд вилоят касалхонаси
бошлиғининг ўғли Отабек Абдуллаев бошчилик қилади. Бизни туманимиздаги
Матлубот Жамияти бошлиғи Икром Абдуллаев Отабекнинг акасидир.
Қисқаси ҳамма жойда таниш билишчилик, порахўрлик, коррупция авж
олган. Коррупция сабаб тонналаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳеч қандай
тўловларсиз мамлакатдан ташқарига чиқариб юборилади.
Ишонасизми, бизни жамиятимизда одамлар порахўрликдан ҳазар қилиш
ўрнига акасинча, порахўрларга ҳавас қилишади. Кўплаб ота оналар ана шу
порахўрлар сафига ўз фарзандларини тиқиштириш учун пора учун миллионлаб
сўм пул сарфлашмоқда.
Яқинда вилоятимиздаги кўплаб ДАН ходимлари пора билан қўлга тушиб
узоқ йилга озодликдан маҳрум этилдилар. Улар ҳам катта пора эвазига ишга
жойлашган эдилар.
Албатта оддий одамларга қараганда мансабдор порахўрлар жуда яхши
яшашмоқда. Масалан, вилоят ДАН Бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алишерни
сон саноқсиз ҳовли жойлари, қўша қўша машиналар бор. Бизни қишлоқ
болалари йиллар давомида уни уйларини таъмирлаш билан овора. Бу уйлар
яқинда узоқ йилга қамалган ДАН ходимлари узатган пуллар эвазига қурилган
эмасмикан? У бечоралар пора бериб ишга кирмаганда бошқалардан пора
сўрамаган ва айни пайтда панжара ортида ўтиришмаган бўлармиди?
Президентнинг акаси порахўр бўлган жамиятда оддий милиционерлардан нимани ҳам кутиш мумкин дейсиз?…
http://www.birdamlik.info/?p=16456#more-16456
|