Понедельник, 24-04-29, 13:50

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Май » 29 » гир Муҳаммад КАРИМОВНИНГ КИРДИКОРЛАРИ
16:03
гир Муҳаммад КАРИМОВНИНГ КИРДИКОРЛАРИ

Жаҳонгир Муҳаммад

КАРИМОВНИНГ КИРДИКОРЛАРИ



44. "ТУЗ”ЛАРНИ ЙЎҚОТИШ 
Яна бир ҳоким аризасини ёзди. (Хабарлар оқимидан).
Қарта ўйинида ҳар қандай қартани ура оладиган козирлар бўлади. Козирлар одатда ташқи куч таъсиридан пайдо бўлади. Аммо козирдан ташқарисини ура оладиган доимий қарта бўлмиш тузларга нисбат бериб баъзи одамларни ҳам халқ орасида "туз” дейишади. Каримов ана шундaй "туз” ларни йўқотишга уста.
1990 йилларнинг бошида унинг учун асосий "туз” Шукрулло Мирсаидов эди.
Биринчидан, у халқ орасида тажрибали раҳбар сифатида танилган.
Иккинчидан, бошқарув тизимларида ўз тарафдорларига эга.
Учинчидан, мухолифат билан ҳам тил топиша олади.
Аслида Каримов бу "туз”ни ҳам бошқалари каби фақат ўзи ўйнагиси бор эди. Аммо у Каримовга тобе бўлиб қолишни истамадигина эмас, балки "козир”ни урмоқчи бўлди. Лекин уролмади. Каримов унинг ҳар уччала илдизига ҳужум қилди. Аввал раҳбар сифатида майдондан четлатди. Кейин бошқарув тизимларидаги тарафдорларини йўқотди ва ниҳоят мухолифат билан ҳам алоқасини кесди.
Каримов учун яна бир "туз” Назир Ражабов эди.
Мен Назир Ражабов ҳақида илк бор 1970 йилларнинг охири 1980 йилларнинг бошида у Бухорода (у асли ромитанлик-ЖМ) ёнғинга учраган бир йирик корхона биносини қайта тиклаш лойиҳасини тайёрлаб, СССР Давлат мукофотини олганда эшитгандим. Кейин у жуда ёш бўлишига қарамасдан жуда катта вазифаларда ишлади, Қурилиш вазири бўлди, Наманган вилоят партия қўмитасининг биринчи котиблигидан Самарқанд вилоятига айни вазифага ўтказилганда, уни бевосита танидим.
У янгича фикрлайдиган, ташаббускор, тиниб-тинчимас, адолат томонида маҳкам турадиган, адолатсизликка чидай олмайдиган бир раҳбар эди.
Илгари Самарқандда худди ана шундай бир раҳбар бўлган - Владимир Николаевич Қодиров. Уни 43 ёшида заҳарлаб ўлдиришган. (Болалар уйидан чиққан халқпарвар Қодиров ҳақида ёзган китобим ошкоралик йилларида "Қишлоқ ҳақиқати” газетасида давомли ўлароқ эълон қилинганди-ЖМ).
Менга Қодировни эслатган Назир Ражабовнинг тақдиридан ҳам қўрқардим. Коммунистик режим пайтида ҳам халқ томонида бўлган саноқли раҳбарлар етишган, лекин уларни тезда йўқотишган. Ўғрилар, милиция, мафия, ҳатто партиянинг ичидагилар ҳам Назир Ражабовга қарши эдилар.
У адолатпеша раҳбар бўлиш билан бирга адабиётсевар ҳам эди. Машраб шеърларини тўлалигича ёддан биладиган, Навоий асарлари борасида ҳаммани ҳайратга солиб, лол этадиган бир инсон эди.
Мен ёзган юзлаб фелъетонлар бўйича у текширишлар ўтказдириб, бегуноҳ қамалган юзлаб одамларни озодликка чиқарган, букилган ҳақиқатни тиклаганди. Аммо бир кун қўрққаним бўлди. "Обком”биносига келсам, ҳамма саросимада. Идеология котиби раҳматли Фароғат Шукурованинг хонасига борсам, у йиғлаб ўтирибди:
-Назир акани қўлига кишан солиб олиб кетдилар,-деди у.
Кейин Назир ака ҳикоя қилишича, уни қурилиш машинасининг бетон қориштириладиган қутиси ичига ташлаб, айлантира-айлантира бир жойга олиб бориб, у ердан Москвага етказиб, зиндонбанд этишган.
Унга қўлланилмаган қийноқнинг ўзи қолмаган. "Спорт билан шуғулланганим жисмонан ва Навоий ҳамда Машрабни ёддан билганим маънан мени қутқазди” деган эди у. Қийноқлардан ҳар куни ҳушидан кетиб, ҳушига қайтган.
Биз Самарқандда "Назир Ражабовни озод қилиш ва ўз иш жойига тиклаш қўмитасини” туздик.
Ислом Каримов келиб, уни роса мақтади, бирга ўқиганлиги ва ватанпарварлигини, миллатпарварлигини, ҳақиқатни ҳимоя қилувчи инсонлигини айтиб, "Мана қамоқдан чиқди, оқлангани ҳақидаги қоғозни олиб келиши билан жойига тиклаймиз” дея Самарқандда "биринчи”ликка Пўлат Абдураҳмоновни тайинлади.
Назир ака оқланди. Аммо Каримов сўзида турмади. Назир ака ҳақида уни ёмон отлиқ қиладиган тарғибот юрғизди ва кейин ҳам Абдураҳмоновни қайта тайинлаб кетди.
Назир ака Каримовнинг қаршиликларига қарамасдан 1990 йилда Ўзбекистон халқ депутати этиб сайланди. Аммо Каримов унга нисбатан оғир зуғумни бир кун ҳам тўхтатмади. Уни ҳатто Бухорода ўзи илк бор бошқарган қурилиш ташкилотида ҳам ишлашга қўймади.
Кейин унинг Москвага кетиб қолгани ҳақида эшитдим ва бу ташкилотчи ҳамда адолатсевар одамнинг бундан сўнгги тақдири ҳақида бошқа маълумотга эга эмасман.
Каримов бевосита ўз командасидан чиққан ёки командасидагилардан "туз”лиги иддао қилинганларни ҳам "каллаклаб” турди.
Ким бўлишидан қатъий назар халқ орасида Каримовдан кейин унинг ўрнига келиши ҳақида гап тарқалса, унинг боши "сапча” бўлиб кетаверди. Узоққа бормайлик, Зокир Алматов, Қодир Ғуломов, Козим Тўлаганов ва бошқалар ана шундай номлари президентликка тахмин қилиниб, ҳар томонда гапирила бошланган қўлбола "туз”лардан эдилар.
Янги ”туз”лардан бири ҳақида 2006 йилнинг 29 июл куни Демократик Ўзбекистон Конгрессининг Интернет саҳифасида қуйидагилар ёзилган эди׃
"Каримовдан кейин Ўзбекистонни бошқаришга қодир раҳбарлар йўқ деган гапларни эшитамиз. Бор ва анчагина. Баьзи манбаларга кўра яқинда Ислом Каримов бундан бир неча айил олдин 2500 йиллиги нишонланган Самарқанднинг 2750 йиллигини ўтказиш ташаббуси билан чиққан вилоят ҳокими Мамаризо Нурмуротов (паспортда: Мамаризо Бердимуратович Нурмуратов)нинг таклифини қабул қилган ва уни чақириб гаплашган. Унинг Бош вазир этиб тайинланиши ва Каримовдан кейин мамлакатни бошқариши мумкинлиги айтилмоқда. Бунга ҳатто Путин ҳам қарши эмас экан.
Чунки 1960 йилда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида туғилган Нурмуротов Ленинграддаги молия-иқтисод институтини битирган – Путининг маҳалласида. Яна мутахассислиги иқтисодчи, иқтисод фанлари номзоди. Бу биринчи омил.
Иккинчи омил эса, Каримов ўз отаси асли Пайариқдан эканлигини айтади ва Нурмуротовни отасига жиян-невара деб билади. Шунинг учун ҳам уни топиши билан тез "тепа”га кўтарди.
Нурмуротов меҳнат фаолиятини 1982 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтида (Каримовнинг жонажон олийгоҳида) ўқитувчиликдан бошлаган. 1985-1988 йилларда Москва молия институтининг аспиранти бўлган. Москвадан қайтгач, 1988 йилдан 1991 гача Тошкент халқ хўжалиги институтида ўқитувчи, 1991-1993 йилларда Тошкент молия институти доценти бўлган.
Бу ёғига қаранг:
1993-2000 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси маслаҳатчиси, ўринбосари, биринчи ўринбосари вазифаларида ишлаган. Кейин 2000-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси молия вазири. 2004 йил июл ойидан буён Самарқанд вилояти ҳокими.
2005 йил январ ойидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.
Каримовнинг кўнглида ётган номзодлардан бири ана шу! Йўқ десангиз важингизни айтинг!
Мамаризо Нурмуротовни яқиндан таниган кишилардан бири:
-У Самарқанд Университети олдидаги ҳеч ким жураът эта олмаган "Булвар”даги қадимий чинорларни қўпориб ташлади. Фалакнинг гардиши билан президент бўлиб қолса, Каримовнинг "чинор”ларини ҳам қўпориб ташлаши мумкин!-деди.
Лекин яна самарқанддан "пошшо” чиқиши қандайдир норозиликларга сабаб ҳам бўлиши турган гап. Аммо битта самарқандликнинг хатосини иккинчиси тузатса бу қадимий шаҳримиз обрўси учун яхши бўлади.
Аслида ҳам у президент бўлиб қолса, у реформатор деб иқтисодий ислоҳотлар қилиши ва демократик мухолифатга ҳам йўл очиши мумкинлигига ишонганлар бор. Аммо бу йил ҳам ўтган йилги каби Самарқанд вилояти пахта планини бажара олмаса, бу унинг йўлини тўсувчиларга қўл келиши ва Мирзиёевлар уни Каримовнинг кўнглидан чиқаришлари ҳеч гап эмас…”
Тахмин тўғри чиқди. Каримовга кириб, "Нурмуротов президент бўламан” деб юрибди ва бу ҳақда хабарлар ҳам чиқармоқда, дейишган экан, Каримов унга телефон қилиб, жуда қаттиқ ҳақоратлаган ва аризани ёзишни буюрган. Нурмуротов бу хабар чиқиб кетишидан бехабар эканлигини тушунтирииш учун Каримовнинг қабулига киришга ҳарчанд уринмасин, қабул қилинмаган. Натижада ишдан кетиш ҳақида аризани ёзиб топширган. Яна бир "туз” йўқотилди…
2.12.2006
(ДАВОМИ БОР).
Категория: ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 3101 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz