Вторник, 24-05-14, 09:58

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Май » 29 » Уламолар Каримовни дуо қилишдан бошқа нарсага қодир эмаслар
17:39
Уламолар Каримовни дуо қилишдан бошқа нарсага қодир эмаслар

Мўътабар Аҳмедова

 Уламолар Каримовни дуо қилишдан бошқа нарсага қодир эмаслар

Мўътабар Аҳмедова Ўзбекистонда мусулмонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келади

Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Мўътабар Аҳмедова bbcuzbek.com ўқувчилари ва тингловчиларимиз саволларига жавоб берди.

74 ёшли Мўътабар Аҳмедова Тошкентда таваллуд топган.

Тошкент Политехника институтининг "Тоғ конлари геологияси ва қидирув ишлари" факултетини 1961 йилда тамомлаган.

Москвадаги Геология ва Қидирув Институтида чўкинди жинслар литологияси ва петрографияси соҳасида илмий иш олиб бориб, 1974 йилда Геология ва минералогия фанлари номзоди унвонини олган.

Мўътабар Аҳмедова ўтган асрнинг 80-йиллари ўрталаридан бошлаб, "Исломни чуқур ўзлаштиришга" киришганини айтади.

"Аллоҳнинг инояти ва Горбачевнинг ошкоралик сиёсати шарофати блан барча динлар қатори ИСЛОМГА ҳам кенг йўл очилган, масжидлар ўз эгалари - намозхонларга қайтарилабошлаган эди," деб эслайди ҳуқуқбон.

Бу даврга келиб, Мўътабар Аҳмедова "нафақат илм майдонида, балки энди сиёсий майдонда ҳам курашга отланган эдим," дейди.

У "Бирлик" халқ ҳаракати ва "Аскарларни ҳимоя қилиш ота-оналар қўмитаси"да фаолият олиб бора бошлайди.

Мўътабар Аҳмедова Ўзбекистон мустақилликка эришгач, мусулмонлар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан фаол шуғуллана бошлаганини айтади.

Бир неча бор Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳибсга олинган.

У 1997 йилдан бошлаб Ўзбекистон конституциясини ҳам тан олмаслигини айтади.

Бўстон, Ўзбекистон:а) Ҳозирги фаолиятингиз нимадан иборат, тазйиқлар борми сизга ва оила аъзоларингизга?

Мўътабар Аҳмедова: Очиқдан очиқ тазйиқлар 1995 йилда қамоқдан чиққанимдан кейин тинимсиз давом этган. Бундай тазйиқлар ҳар йили кам деганда 8-12 соат ёки бир сутка шаҳар ёки туман ички ишларида бир хонада (ҳибсхонасида эмас) ушлаб туриш шаклида бўлган. Охирги марта бу 2003 йил 21 март Наврўз куни юз берди. Тахминан тўққиз соат Собир Раҳимов туман Ички ишлар идорасида ушлаб туришди. Жарима солиш учун суд ҳам ўтказмай, кеч соат 1800 га яқин уйимга ўзлари олиб келиб қўйганларидан бери, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, бошқа менга тегмаётирлар. Бунга бир томондан ёшимнинг ўтиб қолгани бўлса, иккинчидан мени фақат энди гўр тузатишига амин бўлдилар шекилли. Аммо баъзи саналарда, яъни 16-феврал, 21 ва 28-март, 1-сентябр ва бошқа улар учун хавфли ёки байрам ҳисобланадиган кунларда, албатта, дарвозам олдига соатлаб қоровуллар қўйилади. Менинг тинчлигим ва кайфиятимни сўраб, омонлик тилаб кетадилар. Оила аъзоларимга бундан 15 йиллар илгари тазйиқлар бўлиб, барчалари ўзларининг рисоладагидек ишларини йўқотганлар ва ҳозирда ҳаммалари бир амаллаб тирикчилик ўтказиб юришибди. Кўпинча, уларнинг хавфсизлигини ўйлаб, улар билан камдан кам борди-келди қилишга интиламан.

б) Исломга қизиқишингизга асосан нима туртки бўлган?

 

Мўътабар Аҳмедова: Биринчидан, бизнинг оилада ота-онамиз, аммалар, катта амакиларнинг барчаси намозхон бўлишган. Мен, оиладаги тўнғич фарзанд бўлганим учун, уларга доимо эргашиб, намоз ўқимасам-да, рўза тутар эдим. Адам раҳматли чаласаод бўлиб қолганларини афсус блан гапириб берар эдилар. Улар илм олмаган бўлслар ҳам, жуда уқиган инсон бўлиб, айнан Ислом тарихидан жуда кўп ривоятларни бизга кечқурунлари айтиб берардилар. Шундай муҳитдан чиққан мен, тақдир тақазоси блан, 1970-йилда Москвага асприантурага ўқишга бордим. Инсонда мудраб ётган туйғунинг қайта жонланишига, арзимаган бўлсада, бир нарса турки бўлса, у ўз ўзидан жонланиб кетар экан. Москвадалигимда икки сабаб мени Ислом тарихи блан чуқурроқ шуғилланишга етаклади. Биринчиси, мен борган институтдаги бир ходимнинг "билса ҳазил, билмаса чин" қабилида ҳам миллий, ҳам диний нафсониятимга теккан бир гапи туфайли бўлса, иккинчиси, 1970-йил 30 декабрда "Новодевичие" ибодатхонасида насронийлар байрами - Исо Масиҳ мавлуди ва "хочга тортилиши кечаси" маросими ҳамда, икки ойдан сўнг рамазон ҳайитидаги мусулмон масжидига йиғилганлар жуда ҳам катта туртки бўлди. Бу масжидга дунёнинг барча бурчакларидан, жумладан, барча Ўрта Осиё ва Қозоғистондан намозхонлар йиғилган бўлиб, фақат ўзбекларни кўрмаганим, мени ички ҳиссиётимни жунбушга келтирган эди. Ўша йилдан бошлаб, Москвада чиқадиган "Наука и Религия" диний-илмий журналини олиб, ўқий бошладим. Бу журнал мени диний қарашларим шаклланиб, янада мустаҳкаланишига катта ёрдам берди. 1992-йил сентябрдан бошлаб, марказий нашрлар бизда таъқиқланди.

1977-йилдан бошлаб намозга тушдим ва 1983 йилдан бошлаб, Қуръон ўқишни ўргандим ва 1986 йилда бутунлай ҳижобга кириб кетдим.

Шамсиддин, Қувасой:Мўътабар ая сиз конститутсияни ўқимаган кўринасиз. Нега конститутсияни тан олмайсиз? Ўзбекистон Бош қомуси пухта ёзилганку,сизга нимаси ёқмади-ки тан олмайсиз? Тўлиқ тушунтириб беринг тан олмаслигингиз сабабини.

Мўътабар Аҳмедова: Мен ҳеч қачон Ўзбекистон Конститутсиясини "номукаммал" демаганман, у фақат баъзи бир ерлари ўзгартирилиб, СССР давридаги конститутсиядан фарқ қилмаган ҳолда, анчагина мукаммал кўчирилган. Уни ўқиган ёки ўқимаганлигимни қандай аниқлаганингиз, мен учун тушунарсиз. Аммо, инсонлар томонидан яратилган бундай қонунлар, қанчалар мукаммал бўлмасин, доимо бир шахснинг хоҳиш-иродасига мослаштирилиб, ўзгаришларга учрайверади. Шамсиддин сизга, айнан сиз мақтаётган конститутсиядаги энг муҳим ва ҳеч қандай ўзгаришга муҳтож бўлмаган президентлик муддатини икки муддат қилиб, очиқ-ойдин белгилангани ва 1997-йилдан буён ҳозиргача ҳокимиятни эгаллаб олган Каримовнинг ноқонуний, халқ ваколатисиз президентликда қолиши, бунинг яққол мисоли эмасми?! Аҳаммият беринг, мен "президент" сўзини ишлатмаётирман. Сиз 1997-йилда референдум ўтказилган, деб айтишингиз мумкин, аммо бу реферндумнинг ўзи ноқонуний эди. Чунки, "Референдум ҳақидаги" Каримовнинг ўзи тасдиқлаган қонуннинг 5-моддасида "....лавозимдаги шахслар референдум орқали ўз лавозимини узайтириш ҳуқуқига эга эмас..," деб очиқ ёзиб қўйилганини биласизми-йўқми, бу - менга қоронғу. Бундан ташқари, ўлим жазоси бекор қилинган ва бу ўзгартириш конститутсияга киритилган. Аммо, айбсиз-айбдор бўлиб, 159-модда асосида қамалган мусулмон йигитлардан бир йилда, кам деганда, тўрт ёки бештасининг ўлиги қамоқхоналардан чиқади. Бу айнан шу шахснинг хоҳиш-иродаси билан боғлиқ! Бу - қайси қонунга мос келади?! Ваҳоланки, инсон ҳаётининг ҳамма жабҳаларида, ҳатто ўлим жазоси ҳам, маълум қонуният асосида қандай шахсларга берилиши Аллоҳ томонидан нозил бўлган ҚОНУНда белгилиб қўйилган, у ўзгармас! Ҳатто табиат, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининнг қонунияти ҳам, худди инсоният учун белгиланган қонунлар каби, ҳеч қачон ўзгармаган ва ўзгармай то қиёматгача қолиши муқаррар. Аммо, айнан битта шахснинг хоҳиш-иродаси билан, нафақат инсонлар ҳаёти ёки тарихий обидалар, ҳатто мана ҳозир табиатга ҳам қирон келтирилмоқда. Қаранг, ҳатто маҳкумларни авф қилиш ҳам, сенатор Светлана Ортиқованинг таъкидлашича, "президентнинг шахсий хоҳиш-иродасига боғлиқ" экан, яъни бу масалани ҳам, сенат ёки парламент эмас, шахсан Каримов ҳал қилади. Қани қонун устуворлиги?! Агар сиз бутун вужудингиз билан, астойидил Аллоҳ қонуни, яъни арқонига осилсангиз, ҳеч қачон адашмайсиз ва ҳар қандай мушкулликлардан Аллоҳнинг ёрдами блан чиқиб кетасиз, ИншаАллоҳ! Жигаргинам, жуда ҳам дунёвий конститутсияларга эргашаверманг. Барчамизнинг адашишимиз ва фожиамиз ҳам ана шунда.

Аҳмад Умаров,Самарқанд:Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ҳақида қандай фикрдасиз?

Мўътабар Аҳмедова: Ўзбекистон Халқ Ҳаракатидагилар мени маъзур тутишларини илтимос қиламан! Яхши ишга қўл урганлар ва бирлашганлари жуда яхши бўлган, аммо уни қандай ва кимлар билан амалга оширадилар? Ўзбекистонда аллақандай "Етар" деган ёшлар ташкилоти ташкил қилинибди. Улар, агар рост бўлса ва мен адашмаган бўлсам, шу йил 19-июнда Тошкент шаҳри бўйлаб, тинч намойиш уюштиришни режалаганлари айтилган эди. ЎХҲ ташкилотчиларидан бири (исми ёдимда йўқ) уларни Ўзбекистонда ҳам қўллаб-қувватловчилар ва уларга қўшилганлар борлиги ва ҳатто куч ишлатиш шахобчаларидан ҳам кўнгиллилар борлигига урғу берган эди. Улар ё Ҳизб ут-Таҳрир тақдирини унитганлар ёки Ҳизб ут-Таҳрирнинг ҳам бу кучлар блан боғлиқ бўлганларини билмайдилар. Балки ЎХҲ хорижда туриб, тинч йўл билан Каримовни ҳокимиятдан узоқлаштиришни амалга ошириш йўлларига эгадирлар, аммо Ўзбекистонда буни қандай амалга оширадилар, бу - менга қоронғу. Чунки ҳар қандай инқилоб асосан ёшлар кучига таянади. Бизда ёшлар ё Каримовники ёки бозорники! Иккинчидан, ҳар қандай инқилобнинг халқни ўзига тортувчи ғояси бўлади. Мен Ислом ғоясини гапирмай қўяқолай, чунки барчаларининг лабларига учуқ тошиб кетади. Ҳатто болшевикларда ҳам "Бутун дунё пролетарлари бирлашингиз!" номли ғоя бор эди. Бу ғоя, хақиқатдан ҳам, бутун дунё абгор оммасини кўчага етаклаган эди. ЎХҲнинг ғояси нима ўзи?! Демократия - чайналавериб сийқаси чиққан, ҳеч ким писанд қилмайдиган фасодни тарғиб қилувчи ғоя. Агар уни "ғоя" деб қабул қилсак, булар ҳаммаси бизда Каримов ҳукумати томонидан мужассам қонунга эга. Бундан ортиқ яна нимага ва қандай ғояга сиғинмоқчилар?!

Муножатхон, Канада: Ассалому алайкум Мўътабар опа! Сиз Ўзбекистонда инқилоб бўлишига ишонасизми? Андижонликларнинг Ўзбекистонга қайтиши ҳақида сизнинг фикрингиз?

Мўътабар Аҳмедова: Ва алайкум ассалом! Бу яқин келажакда ЙЎҚ. Бунинг сабабларидан бири қилиб ёшлар ҳақида Аҳмаджонга берган жавобимда айтиб ўтдим. Аввало ҳар қандай шароитда ҳам, чиқиб кетишга шошилмасликлари лозим эди. Чунки, халқда "ҳар ерни қилма орзу, ҳар ерда бор тошу тарозу," дейилган. Иккинчидан, уларнинг қочиб чиқиб кетишлари. Ҳижрат эмас, қочиш! Ҳижрат тагида фақат Аллоҳ динини сақлаш ва уни ҳимояси учун барча тўсиқларга, жумладан, ўлим билан юзма-юз келганда ҳам, кураш ётади. Расулуллоҳ (с.а.в.) га энг охирги чора сифатида, Аллоҳдан оят тушгандагина, ҳижратга юз тутганлар. Буни унитмаслигимиз ва ҳар қандай қочқинликни ҳижрат билан тенглаштирмаслигимиз лозим. Қайтишса, худди Австралиядан қайтган аёлнинг кунига тушадилар, холос. Баъзи қаттиқ сўзларим учун узр.

Одилжон, Корея:Ассалому алайкум онахон! Аллоҳ сизнинг ишларингиздан рози бўлсин. Онахон, сиз Ўзбекистонда бошланғич Ислом динини мактаб программасига киритишса , ҳақиқий динни ўргатиб болларни ёшлигидан Ислом динида тарбия қилишса, бизни юрт ривожланган давлатлар қаторига кира олармиди ёки қолоқ давлатлар қаторида қоладими? Фикрларингизни билмоқчи эдим.

Мўътабар Аҳмедова: Бу саволни жуда тўғри қўйгансиз. Горбачев давлат тепасига келганида, барча собиқ СССР таркибида бўлган мусулмон ўлкаларида шу масалага катта эътибор қаратилиб, ҳатто кўп ўлкаларда, жумладан, бизда ҳам бошланғич араб тили ва диний ўқитиш фидокор, чин имонли шахслар томонидан йўлга қўйила бошлаган эди. Афсуски, ҳукуматдан буйруқ кутадиган ва ўзининг амалидан қўрққан расмий "мужтаҳид" уламоларимиз буни рағбатлантириш у ёқда турсин, ҳатто бу ҳаракат ниш урмасдан, жойида йўқотишда катта саъй-ҳаракат кўрсатдилар. Боз устига туркшуносларимиз, лотин алифбосини жорий этишни талаб этиб туриб олдилар. Бу эса Каримовга жуда ёқиб тушиб, арабийни умуман бошланган жойида йўқотди. Бундан 24 йил илгари бошланган жараённи барча болалар муассасалари, иш жойлари ва ўқув даргоҳларида давом эттирганимизда эди, ҳозирда, мамлакат энг юксак тараққиётга етиб борган бўларди. Чунки сиз ёшлар ўз маданиятимиз, ўтган ҳақиқий мужтаҳид олимларимизнинг бизларга қолдирган юксак илм-фан ва техник ютуқларини ўқиб, ўрганиб, уни Ғарбга нисбатан жадал ривожлантирган бўлар эдингиз.

Абдулло, Тошкент: Қуръонда аёл зотига паст назар билан қаралади. Аёл шаънини ерга урувчи юзлаб ( 400 дан ошиқ) оятлар бор: "Хотинлар эркакларнинг экинзори” ("Бақара” сураси 223-оят), "Аёлларни калтакланг” ("Нисо” сураси 34-оят), "Эркаклар аёллардан афзал” ("Бақара” сураси 228-оят) ва бошқалар. Сизнинг фикрингиз

Мўътабар Аҳмедова: Биринчидан, аёлларни "камситувчи" 400 та оятни Қуръони Мажиднинг санаб ўтганларингиздан ташқари қайси сураларда ўқидингиз?! Қолаверса, сиз Қуръонни асл нусхада ўқиб, ўзингиз таржима қилдингизми ёки кимларнидир таржимасидан фойдаландингизми?! Бу - ҳозирча қоронғу. Сиз келтирган мисоллар айнан сиз тушунганингиздек аёлларни камситиш эмас, аксинча уларни ҳимоя қилиш мақсадида нозир бўлган оятлардир. Сиз келтирган "Бақара" сурасининг 223-оятини ҳам "эркакларнинг экинзори..," деб нотўғри таржима ва талқин қилгансиз. Ё мазкур оятдаги мақсадни бутунлай тушунмагансиз ёки тушунишни хоҳламагансиз. Сиз, аёл ким бўлишидан қатъи назар, барча эркаклар учун экинзор, деган маънони тушунтирмоқчи бўлибсиз. Ваҳоланки, Аллоҳ Азза ва Жалла ҳеч қайси оятни сабабсиз охирги пайғамбари Расули Акрам (с.а.в.)га нозил қилмаган ва уни тўғри тушиниши ва тафсир этиши учун фикрлаш қобилиятини берган. Аллоҳ менга насиб этган эзмалик блан эмас, қисқа ва лўнда қилиб баён этади ва сиз кабиларни фикрлаши учун ҳам вақт ва масофа белгилаб қўйган. Аллоҳ ҳаётдаги ҳар бир жараённи муқим ўзгармас бир қоида асосида белгилаб қўйган. Энди баҳсга қайтсак, бу оятда сиз талқин қилгандек эмас, балки Аллоҳ бир шахсга ва у орқали ҳар бир эркакка мурожаат этиб, "хотинларингиз зиёратгоҳингиздир..," демоқда, яъни бу зиёрат орқали сиз зурриёт тарқатувчисиз, маъносини уқиш лозим. Аммо оятни бузиб талқин қилиш оқибатида фаҳшга йўл очилишига сабаб бўлмоқда. Йигитча, тавба қилинг, Аллоҳнинг Каломини бузиб талқин қилиш катта ва кечирилмас гуноҳ бўлиб, куфрдан ўзга нарса эмас. Тушунмасангиз, аввал, биладиганлардан сўраб олинг, шунда ҳам сизга етиб бормаса, бундай қалтис масалаларда сукут сақламоқ, афзалдир. Бошқа оятлар ҳақида гапирмайман, чунки, вақт кам. Лозим топсангиз, Тошкентда экансиз, мени топинг ва биз баҳслашамиз.

Алижон, Москва: Ҳозирда Ўзбекистонда 18 дан 35 ёшгача бўлган аёлларни хорижга чиқиши қийин бўлиб қолибди, турмуш ўртоғи тилхат ёзиб бериши керак экан, аммо турмуш ўртоғи хорижда бўлса, ёзилган тилхати почта, факс орқали етказилса, бу тилхат қабул қилинадими? Шунингдек, ҳижобли аёлларга четга чиқишни таъқиқловчи оғзаки буйруқлар борми?

Мўътабар Аҳмедова: Аввало аёл киши оила қўриқчиси бўлмоғи лозим. Ҳадеб "турмуш қийинчиликлари, етишмовчилик"ни сабаб қилиб кўрсатиш мени ғашимни келтирадиган бўлган. Мени ўтган 20 йиллик кузатишим, бу баҳоналар фақат имонсизликнинг бир кўриниши эканлигини тасдиқламоқда. Чунки уруш даврларида, мен ҳали унча-мунчага ақлим етмайдиган ёшда эдим, аммо атрофимда эркакларининг барчаси, жумладан, ўзимизниг оилада ҳам урушга кетганларидан сўнг аёллар "турмуш қийинчлиги" демаганлар, ҳатто кунжара бериб бўлса-да, болаларини боққанлар ёки давлат ҳар бир аёлнинг қўлидан келадиган иш билан таъминлаган ва улар борига шукр қилиб ўтганлар. Ҳозир экакларини уйда қолдириб, ўзлари хорижга кетиб, фасод билан пул топаётган аёлларнинг тили 15 қарич. Бунга аксарият эркакларинг ўзлари сабабчи. Чунки эркак оила боқувчиси бўлмоғи даркор ва аёлини борига кўникдириши шарт. Хорижда топилган маблағлар яна исрофгарчилик билан йўқ бўлиб кетмоқда. Ҳозир бундай аёлларни болалари тарбия, ор-номус, инсонийлик деган тушунчаларни нима эканлигини кўчасидан ўтмай ўсмоқдалар. Демак, жамиятни шундайлар ташкил этар экан, жамият бутунлай таназзулга учраганини кўрсатмоқда. Ҳозирда ҳижоб - бир мода, уни ҳақиқий муслима ҳам кияди, фоҳиша ҳам кийиб, танасини сотиб, тирикчилик ўтқазмоқда. Тирикчилиги айнан шу касб билан ўтадиган қонуний фоҳишларнинг Ўзбекистонда бозори касод, чунки, ҳижоб кийиб, рўмол ўраб, танасини сотувчиларнинг бозори қизиган. Улар арзон гаровга кетаверадиларда. Ҳақиқий фоҳиша ўз жазманини танлайди, аммо кейингиларига фарқи йўқ эмиш.

Ҳусниддин, Шофрикон: Ўзбекистонда 90-йиллар ўрталаридан мусулмонларни қама-қамашлар роса авжига чиқди. Ҳозирга келиб, уларга муносабат ўзгардими?

Мўътабар Аҳмедова: Ўтган салкам 20 йил ичида мусулмон уммати Ўзбекистонда деярли қолмади. Ҳали шу дамгача бирор ой бўлмадики, Ўзбекистоннинг қайси бурчидан бўлмасин, 16 дан 50 ёшгача бўлган оддий ўзбекни турли мусулмон гурҳига мансубликда айблаб, қирғин-барот қилмаётган бўлсалар. Бечоралар орасида ҳатто намозни ҳам тўғри ўқийдиганлари кам топилади. Албатта, мамлактда "шайх ҳафизуллоҳ" ва ҳукумат ўзи тайинлайдиган ва айтганини "тўти бўлиб" сайрайдиган "уламолар" кўп ва етишиб чиқмоқда. Уларга, албатта, тазйиқ йўқ.

Дониёр, Тошкент: Мўътабар опа, Ўзбекистондаги уламоларнинг бугунги кунда олиб бораётган фаолиятини қандай баҳолаган бўлардингиз?

Мўътабар Аҳмедова: Саволингизга яқин саволга юқорида Ҳусниддинга жавоб бердим. Ўзбекистон расмий уламолари Каримовни дуо қилишдан бошқа нарсага қодир эмаслар!

Категория: ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР | Просмотров: 1577 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz