АҚШ давлат департаменти вакиллари билан учрашув
АҚШ давлат депатаменти вакиллари билан учрашув
Куни кеча ААТ ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича раиси ўринбосари Бахтиёр Мухторов, Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форуми раҳбари Умида Ниёзова билан биргаликда, Америка Қўшма Штатлари давлат департаментининг расмий вакиллари Жон П.Уильямс ва Девид М.Абрамсон билан Берлинда учрашди.
Бу учрашув АҚШ давлат департаменти Марказий Осиё ва Кавказ бўлими, Россия ҳамда Евроосиёни таҳлил қилиш Бошқармасининг бошлиғи Жон П.Уильямс ва Россия ва Евроосиёни таҳлил қилиш Бошқармаси ходими Девид М. Абрaмсонларнинг ташаббуслари билан ташкил қилинди. (U.S.Deportament of state. John P.Williams. Chief, Central Asia and Caucasus Division Office of Analysis for Russia and Eurasia. David M.Abramson. Office of Analysis for Russia and Eurasia)
Суҳбат чоғида АҚШ расмийлари хизмат сафари билан Ўзбекистонда бўлганликлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашганликлари ҳақида айтиб, гўёки:"Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига бирлашган мухолифат вакиллари Ўзбекистонда диний давлат тўнтариши қилиш ниятида экан”-деган гапни улардан эшитганликларини билдирганлар. Б. Мухторовга: "Ҳақиқатда шундайми?” деган соволни беришгач, ўтган қурултой ҳақида айтиб беришини сўрашган. Қандай қарорлар қабул қилинганлиги ҳақида қизиқишган. Бахтиёр Мухторов ЎХҲ очиқ, расмий ва демократик кўринишда эканлигини таъкидлаб, яъни раис бир йилга сайланиб, қарорлар овоз бериш йўли билан қабул қилинишини айтди. Бугунда ЎХҲни легитимлаштириш (расмийлаштириш) масаласи кўрилмоқда. Шу ишларнинг ҳаммасини шаффоф-ошкора тарзда амалга оширилади.
Ўзбекистон – Германия форумининг раҳбари Умида Ниёзова ҳам Ўзбекистондаги аҳвол оғир эканлиги; диндорларга, оддий номозхонларга нисбатан тазйиқ кучли эканлиги; экстремист, террорист деб қамашлар ҳалигача мавжуд эканлиги ҳақида гапирди. Ҳатто, баъзи ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам ҳақиқатни очиқ айта олмасликларини таъкидлади.
Бахтиёр Мухторов вакилларга Андижон воқеалари ҳақида Моника Витлок (Monica Whitlock) ишлаган фильмни ва 2005 – йил Андижон воқелари юзасидан олиб борган мониторинг натижалари ва ҳисоботларини тақдим этди. Шу билан бирга, ААТ ташкилотининг олиб бораётган хайрли ишлари ҳақида гапириб берди. Жумладан, Ўзбекистонда репрессив тузум қатағонларидан жабр кўрган 800 та оилага давомий ёрдам кўрсатилиши, Россиядаги сиёсий қочоқлар ва меҳнат муҳожирларига кўрсатилаётган моддий ва ҳуқуқий ёрдам ҳақида айтиб берди. Бу каби хайрия ишларини илгари ҳам қилиб келганликлари, бу ҳаракатга Акрам Юлдашев асос солганлиги, ҳозирда у инсон қамоқда ўтирганлигини таъкидлаб ўтди.
Суҳбат сўнгида вакиллар ЎХҲ легитим-қонуний эътироф этилганми йўқлигини билишмоқчи бўлганини, учрашув давомида бу саволларига қониқарли жавоб олишганини билдиришди.
Суҳбат икки ёқлама ҳурмат меъёрида ўтди.
ААТ маълумот тарқатиш бўлими
|