Понедельник, 24-05-06, 13:29

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Июнь » 7 » “Курашмаганларни кечирмайдилар…”
17:05
“Курашмаганларни кечирмайдилар…”

"Курашмаганларни кечирмайдилар…”


(кисқартирилган варианти)

Ботир Норбой, филология фанлари доктори.

Тахририятдан: Шоиримиз Юсуф Жуманинг қамоқдан қутилганига беҳад хурсанд бўлдик. У қамоқдан қутилгандан кейиноқ, ғанимлари ҳам, дўстлари ҳам ижодидаги ва ҳаётидаги паст-баландликлар, турли ҳолатлар ҳақида ёзишмоқда, ғанимлари танқид қилишса, дўстлари мақтов мақолалар ёзишмоқда. Бу ёзишмалар давом этса ажаб эмас. Сафдошимиз Ботир Норбой ёзган ушбу суҳбат-мақола мақтовчиларга ҳам, танқидчиларга ҳамдастлабки муносабатимиздир. Аммо муаллиф бу муносабатни бир томонлама тарзда эмас, бир-биридан ўзгача фикрлайдиган икки мунаққиднинг суҳбати тарзида битган. Бу икки мунаққид керак ўринларда шоир ғанимларининг фикрларига ҳам ҳоҳ ижобий, ҳоҳ салбий бўлсин муносабат билдиришади. Юсуф Жума шубҳасиз курашчи шоир. Унинг шеъриятда хам, жамиятда ҳам ўз ўрни бор. Биз ўша ўрнини ҳаққоний кўрсатишимиз керак. Муаллиф илмий-маърифий, драматик трактатга ўхшаб кетадиган усулни шунинг учун танглаган куринади. Илмий маърифий, драматик трактат усули биртомонламаликдан қочишга ёрдам берса ажаб эмас…

Хайрихох мунаккид: – Юсуф Жума шеъриятнинг вазифаси хакида гапириб, журъатни шиор килиб олган. У журъатсиз одамдан шоир чикмаслиги, бежуръат асло хакикий маънодаги кахрамон бўлмаслигини таъкидлаган. Аслида, бу фикрлар хакикатга якин.
Каттиккул мунаккид: – Кўпгина каламкашлар, адиблик ва журъатни бир бирига якин тушунча деб билишмайди. Адиблик хунар, худди рассом гузал манзаралар чизгандай, заргар чиройли шокилаллар, билагузуклар ясагандай, шоирлик хам гузал фикрларни гузал шаклда ифодалаш, деб уйлашади. Агар шоирликни Юсуф Жума тушунган маънодаги (амалдорларга Карши кескин фикр айтиш, хаёт хакикатини баралла гапиришни) журъат билан богласангиз кўпгина шоирлар (Хатто Навоий каби дахолар хам) адабиёт деб аталган кеманинг ташкарисида колиб кетмайдими?
Хайрихох мунаккид: – Аввало, Юсуфнинг журъат хакидаги фикрини амалдорларга карши кескин фикр айтиш, хаёт хакикатини баралла сузлаш, тарзидагина тушуниш тўғри эмас. Унингча, ҳакикий ижоднинг узи журъат. Ижод эса хаёт хакикатини у ёки бу маънода, хакконий ифодалашдир. Шундай экан, Навоийнинг туркий тилда «Хамса» яратишининг ўзи унинг буюк журъатларидан бири эди. Достонларида подшоларга ибрат булгувчи образлар яратгани, ғазалларида ҳаёт ҳакикатини куйлаши хам унинг журъатидан нишонадир. Колаверса, у халк ғами билан яшашни шоирликнинггина эмас, одамийлик белгиси хам деб билгани ва: «Одамий эрсанг демагил одаме, ониким йўқ халқ ғамидин ғами», дейишининг ўзи уша замондагина эмас, ҳозир ҳам кахрамонликнинг намунасидир. Чунки, ҳалигача ҳам бизнинг шоирларимидан аксарияти Навоийнинг шу байтини ўқиган бўлсалар ҳам уқмаганлар…
Каттиккул танкидчи: – Сизни енгиш кийин. Демак, Юсуфнинг журъат ва кахрамонлик хакидаги фикрлари шундай булса, у уз ижодида буни кандай исботлади экан?
Хайрихох мунаккид: – Майли, кўрайлик! Аввало шуни айтиш керакки, Юсуф тили ва дили бир шоир. У баъзи шоирларга ухшаб халким мен сенинг гамингни ейман, агар сен музликларда яшасанг уша ерга мехримни берардим (А. Ориф), «Майли, тупрокка хам мен айланаман, бир гул ундирмокка агар ярасам» (Шукрулло), «Ёниб узгаларни уйготмок не бахт» (Омон Матжон) деб ёзиб амалда гапидан кайтадиганлардан эмас. Дарвоке, дили ва тили бир булмаган шоирлар хакида ажойиб бир гап айтган.
Шеърларида ҳақ деб бўлади гирён,
Ҳаётда ғирт лоқайд, бўлмангиз ҳайрон.
Унга илҳом билан имон келади,
Ундан илҳом билан кетади имон.

Аслида илҳом билан келиб, илҳом билан кетадиган имон ҳақиқий имон эмас. Афсуски, бугунги номдор шоирларининг аксарияти имонсиз кимсаларга айланишди. Улар, Навоий айтган халк ғами билан яшашни унутиб куйишди.
Каттиккул танкидчи: Хой-хой, Сиз халк гами билан яшашни подшоларга қарши курашгина деб уйлаётганингиз йўқми?
Хайрихох мунаккид: Қозок халкининг шоири Абай: «Отимни одам қўйган сўнг, кайтиб (кандай килиб) нодон булайин», дейди. Унингча одам бўлиш, доно бўлишдир. Нодон(доно булмаган)лар одам эмас. Навоий фикрича эса, халк ғами билан яшамаганлар, ҳатто (халқ ғами билан яшамаганларни) одам деганлар ҳам одам эмас. Халк гами билан яшаш эса, кахрамонликдир.
Каттиккул танкидчи: Кахрамонликни сиз биртомонлама ифодалаётганга ўхшайсиз. Ўриснинг буюк адиби Шолохов шўро замонида: «Хозирги замонда яшашнинг ўзи кахрамонлик», деганди.
Хайрихох мунаккид: Сиз унинг фикрини тушунмабсиз. Ушанда Шолохов кесатган, сўз ўйини килганди. Бу гапи билан замонамиз шунчалик дахшатлики, унда яшашнинг ўзи кахрамонлик, демокчи булган. Колаверса, Сталин ва ундан кейинги бошлиқлар Шолохов билан кандайдир узаро компромисс – келишув хам тузишганга ухшайди. Биринчи шахслар кекса Шолоховнинг умргузаронлик килиши учун унга хамма имкониятларни яратишган. Ҳатто бемалол "ов қилиши” учун кулларга ўрдаклар қўйишган. Аммо ўзбек шоирлари ўриснинг Яна бир буюк адиби Некрасовнинг: «Сиз шоир бўлмаслигингиз мумкин, аммо гражданин бўлишга маҳкумсиз» деган гапларини ҳам ёддан билишади, афсуски, бунга амал қилишмайди. Абдулла Орипов ижодининг бошларида: «бехудага бир ёкка борсам… қўлларимдан ушлаб ўшал дам, курашларнинг сафига қўшинг, қур, ярат, денг, ҳайқир денг, жўш, денг! Шундай яшар одатда одам», деб ёзган, Эркин Воҳидов: «Бўронларга, довулларга кўкрак кергим келади, аммо сокин, тинч яшашга, сира йўқдир, бардошим» дея шеър битган ва шу хил шеърлари туфайли халқ меҳрини қозонганди. Бироқ улар ижодларининг маълум поғоналарида сўзларига амал қилган бўлсаларда, вазият ўзгаргач, онтларини унутдилар. Юсуфнинг лирик кахрамони эса курашни ўз кисмати деб билгувчи зот. 80 йиллар ўртасида ёзган бир шеърида шундай сатрлар бор:

Ҳабибим, дедингки, бенаф курашмак,
Оламда фосидлик, кажлик устивор.
Гарчи балоларга тутамиз кўкрак,
Лекин ғалабалар бўлмас бизга ёр.

Курашсак, юракда сўнмаса сабот,
Ғалаба бўлмайди гарчи муяссар,
Бизни кечиради келажак авлод,
Курашмаганларни кечирмайдилар!
1985 йил.
Юсуф Жума ҳамиша жамиятга ва халқига наф келтириш учун юрган. У ҳамиша халқ дарди билан яшаган. Унинг бугунги танқидчиси Муродилло Мирзоҳид шоирни таърифлаб:"Бухорода, айниқса Қоракўлда уни одамларнинг устидан турли идораларга хат ёзадиган «ёзғувчи» сифатида билишарди. Унинг уйига гоҳо шўрлик бошига ташвиш тушган, кимидир қамалган, кимидир ишдан ҳайдалган кимсалар «юқорига ариза» ёздиргани келишарди”, дейди. Бировларга ариза ёзиб беришнинг ёмон жойи йўқ. Ўз вақтида Абдулла Қодирий ҳам бошига иш тушганларга ариза ёзиб берганлигини айтишади. Менинг ҳам Юсуф Жуманинг Қоркўлдаги жабрдийдаларга ёрдам қўлини чўзганидан, уларга ариза ёзиб бериб, ҳатто улар билан бирга идорама идора юрганидан хабарим бор. Аммо биронтасидан таъмагирлик қилганини эшитмаганман. Шоирнинг топгани ўзига етган, унинг фарзандлари ҳам топормон-тутормон эдилар. Шундай экан Муродилло Мирзоҳиднинг гапига ишониш қийин. Юсуф Жума оддий муаммоларнигина эмас, ижтимоий долзарб муаммоларни ҳам кўтараолган шижоаткор инсондир. Жумладан у 90 йилларнинг ўрталарида Тошкентга келиб ёзувчиларнинг ўша пайтдаги бошлиғи, асли бухоролик шоир Жамол Камолга учраб, халқ ҳаётидаги кийинчиликларни гапириб берган. Жамол Камол унга «Бухорода юз минглаб одамлар яшаяпти, нега сен у ерда келишиб яшайвермайсан», деганини Юсуф эса унга: «Эй Жамол Камол, агар мен сенга ўхшаб, фақат ўзимни ўйлаб яшаганимда, аллақачон бой-бадавлат бўлиб, дориломон кун кечирардим, аммо. бунга виждоним йўл қўймайди. Мен ўзим ҳақиқат ҳақида шеър ёзиб, ноҳакликларни ҳам кўриб жим тураолмайман. Виждоним йўл қўймайди», деб хонадан чикиб кетган. Шу орада Жамол ака Ватан ҳақида шеър хам ёзди. Юсуф шеърдан («Аввал Ватан, кейин жон» сўзларини) эпиграф қилиб олиб, раддиянамо битди. Унда:

Болаларинг хоин, Ватан,
Ўпмоқда ёв пойин, Ватан,
Ишонмагин сўзларига
Аввал қорин, кейин Ватан-

сингари мисралар бор эди. Нафсиламбирини айтганда, Жамол ака "Бирлик”нинг дастлабки даврларида уюшмага аъзо бўлган, озми-кўпми иш олиб борган эди. Аммо кўп ўтмай Юсуф айтгандай "таъма, мансаб илинжида хор” бўлиб, кичкинагина мансаб берилгач, халқ ҳаракатидан бутунлай юз ўгирди, ёзувчилар уюшмасига раис бўлган пайтлари "Бирлик” штабини уюшма биносидан чиқариб юборишларида бош қош бўлди. Ҳукумат уни итқитиб ташлаганидан кейин бир пайтлар Халқ ҳаракати ишларида қатнашганини, мустақилликни ёқлаганини айтиб, мақтаниш илинжида юрибди.
Юсуф Жума эса, ўзини тиниб-тинчимас курашчи, ҳақиқатпарвар шоир эканлигини кейин ҳам намён этди. 90 йилларнинг охирларида Бухорода бир гуруҳ ёш йигитларни чет элга ишга юборамиз, деб алдаб, кетадиган куни беҳуш қиладиган дори билан сархуш этиб, буйрак, юрак каби ички органларини олиб, минглаб долларлар эвазига чет элга пуллайдиган, қурбонларни хуфия равишда кўмиб ташлайдиган каслар пайдо бўлди. Юсуф Жума бу ҳақда оммавий ахборот воситаларига мақола ва хабарлар юборди. Аммо натижа чиқавермагач, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Жамол Камолдан кейинги сардори Абдулла Ориповга йўлиқиб, барча билганларини тўкиб солди. Абдулла Орипов эса унга: «Хўп шундай экан, Сиз буларни тўғриламоқчимисиз» деганини Юсуф менга ҳикоя қилиб берган эди. «Демак Абдулла Ориф ҳам шу иллатларни билар экан, аммо билиб туриб фожиага кандайига бефарк караяпти, ҳайронман», деганди. Унинг назарида ҳамма ҳам ўзидай дангалчи, ўзидай мард, ўзидай ИНСОН бўлиши керак эди. Афсуски, шоирларнинг мана ман дегани ҳам бу хил инсон бўла олишмади. Бир пайтлар "мен шоирман, истасангиз шу” деб ҳайқирган Абдулла Орифдай шоир аллақачон орден медалларга сиғинишни бошлаган, рахбарият тепасига чикиб олган эски коммунистларнинг ноғорасига уйнашнинг ҳадисини олган эди. Ўзлари ҳақиқат ҳақида оғиз кўпиртириб юрган собик коммунистлар ва уларнинг ўша пайтдаги издошлари эса, бировларнинг ўлимига, фожиасига кулибгина қараб туришарди. Бу фожиаларни эшитган ва курганлар хам (Юсуф Жумадан бошкалар) ошкора хеч кандай фаолият курсатишмаган.
Каттиккул танкидчи: Сизларча, биттагина Юсуф Жума сўзи ва иши бир бўлиб, колганлар иккизламачи эканда?
Хайрихох мунаккид: Ундай деяолмайман. Мен билган каламкашлар орасида Юсуф Жумадан ташкари хозирда Узбекистонда яшаб ижод килаётган Дадахон Хасан, Гулчехра Нур Зиё қизи, Дилором Исҳоқ, ва хорижда саргардон булсада, халк озодлиги учун хам курашиб, хам ижод килаётган Муҳаммад Солиҳ, Анвар Усмон, Жахонгир Муҳаммад, Сафар Бекжон, Максуд Бекжон, Қудрат Бобожон, Мирзия Эрдонова, Саодат Пўлкан кизи – адабиётга қўшган, кушаётган ҳиссаларининг кўп–озлигига қарамасдан, назаримда, тил ва дил бирлигини сақлаб келяптилар. Ҳозирги шеърлари биз кутганчалик курашчан бўлмасада, Ҳалима Худойбердиева, Абдулла Шер, Тоҳир Қаҳҳор. Ҳамроқул Асқар, Ҳалима Аҳмедова, Мухтарама Туркой кабилар ҳаёт ва инсон руҳиятининг мураккабликларини кўрсатувчи шеърлари билан ўзбек матбуотини безашга ҳаракат қилмоқдалар. (Бу хакда «Юлдузлар тукади куз ёш жимгина» номли мақоламизда тўхталган эдик) Юсуф Жумани эса бу хил тили ва дили бир, курашчан ва фидоий шоирларнинг сардори деб аташ мумкин. У шоирликнинг вазифасини халк гами Билан яшашгина эмас, унинг фаровонлиги ва одамдай яшаши учун курашиш деб тушинади. Ёши улкан маддох шоирларга багишланган мана бу мисраларга эътибор беринг:

Ёшинггиз хам роппа роса етмиш булди
Умринггиз хам, маддох, сал кам утмиш булди.

Лекин хамон мустабидга парвонасиз
Харамининг хаммомига остонасиз.

Асл шоир гурур-орга байрок булар,
Остон эмас, чукки булар, байрок булар.

Пайтавасиз конга ботган оёгига
Каъба дея сигинасиз ялогига.

Тилинггизда ёлгонларнинг ёлгонидир
Умр нима – хакни айтмак имконидир.

Ахир имон нафсдан узлат этишдадир
Ёшинггиз хам етти эмас етмишдадир.

Асл шоир гурур-орга байрок булар
Пайпок эмас, чукки булар, байрок булар.

Каттиккул мунаккид: Дахшатли шеър экан. Менга: «Умр нима – ҳакни айтмок имконидир», «Асл шоир ғурур-орга байроқ булар», дегани ёкди… Гапларингизга кушиламан, ишонтирдингиз.
Хайрихох мунаккид: Гапимизга ишонганингиз ва хакикатни тан олганингиз учун хам рахмат. Юсуф Жума шоирликнинг ва шеъриятнинг вазифалари хакида кўп шеър ёзган шулардан биттасини келтирай:
Асл шоир қони қайноқ бўлади
Юраги оловга ўчоқ бўлади.

Қуёшсиз оламда, ойсиз оламда
Кўзлари дунёга чироқ бўлади.

Меҳрнинг ягона дарёси дили
Шу боис бошида тўқмоқ бўлади.

Ўтга айланади ёр хаёлида,
Жони жонон учун чақмоқ бўлади.

Қони сиғмай кетар томирларига
Шу боис қароғи булоқ бўлади.

Ҳимоя қилмас деб эли ўйнашманг,
Ғанимлар жойинггиз тупроқ бўлади.

Панд емас Юсуфнинг якка ўзи ҳам
Билсанггиз бобоси Широқ бўлади.
1997-98

Каттиккул танкидчи: Бу шеър хам менга маъкул! Аммо мен масалани соддалаштириб юбормаслигимизни, Юсуф Жуманинг хаёт ива фаолияти жуда мураккаб эканлигини хисобга олишларингизни истардим…
Хайрихох мунаккид: Унинг хаётида содда давр булмаган. Аммо асосий мураккаблик 2000 йилдан кейин бошланган. 2000 йили Қоракўл туман газетаси Юсуф Жуманинг бир туркум шеърларини эълон этган. Бу шеърлар орасида ҳақиқат рамзий тарзда, аммо кескин йўсинда ифодаланган асарлар бор эди. Шулардан "Доктор Моро”, шеърининг мазмуни эсимда. У қайсидир маънода фонтастика жанрига мансуб шеър. Унда айтилишича, Моро исмли шифокор турли ҳайвонларнинг калласини инсон бошига алмаштириб улардан одам "яратаётган” бўлади. Шоир шеърдан, ҳамма ҳайвонларни одамга айлантириш мумкин, аммо миршабдан, подшодан одам яратиб бўлмайди,денган маъно чикади. Агар элимизни асрлар давомида бошқарган аксарият жоҳил ва қонхўр подшолар ва минглаб одамларнинг ёстиғини билиб-билмай қуритишга бош қош бўлган Сталинчилар, НКВДчи, КГБчи ва МВДчилар фаолиятини ҳисобга олсангиз, Юсуфнинг кескин муболағасига хайриҳоҳ бўлмай иложингиз йўқ. Одам боласи уз кавми булган инсонларни улдиришга рухсат берадими? Шеърда айтилган фикрлар узларига тегиб кетганми, нимагадир бу хил асарларни баҳона қилиб МХХ ходимлари Юсуфни ҳибс этмоқчи бўлишди. У Тошкентга қочиб келиб, уша пайтда амал курсисида булган Эркин Вохид, Абдулла Орифдан кумак истаган. Улар руйхушлик беравермагач, икки уч ой давомида турли жойларда яшаб юрди… Юсуфнинг ўзи каби содда ўғли Алишер эса, унинг ҳибс этилишидан хавотирланиб, кутилиб кетишига умид билдириб, Қоракўлдан туриб тинмай қўнғироқ чаларди. Юсуфнинг ўша пайтдаги шеърлари у кочиб юрган пайтлардаги ҳолатларнинг ёрқин манзарасидир:

Ўғлим ҳар кун қилар қўнғироқ
Қоракўлдан – симда фарёдлар.
"Хўшёр бўлинг, қайрашиб пичоқ
Қидирмокда сизни жаллодлар.
Йўқми юртнинг мард, ботирлари?!
Дили ҳақ деб чўлламадими?!
Тошкент тўла "Халқ шоирлари”,
Улар сизни қўлламадими?”
Шошда шоир чиндан ҳам бисёр,
Лек адлгуй анқодек ноёб.
Ҳар уйда бир "Халқ шоири” бор,
Тўраларнинг пойида туроб…
Нафс ўчирган қалбдаги ўтни,
Темир-терсак илинжида хор.
Бир пиёла ароққа юртни
Ва миллатни сотишга тайёр…
Мақташ керак бўлса нодонни,
Имзо қўяр мингтаси бирдан.
Ёқлаш керак бўлса инсонни,
Садо чиқмас аҳли шоирдан.
Шулар мени қўлларми, болам,
Шулар менга бўлурми имдод?!
Ҳақ йўлида ташланган қадам
Кутсин фақат Худодан нажот!
2001 йил 31 январ, Дўрмон.

Шундай килиб курашчи шоир Аллохдан узга мададкор йук экан, деган фикрга келди. Узини сал кам халк сардори деб хисблаб юрганлардан хам нафратлана бошлади. Шоирнинг ҳаётдан безиб шеър ёзганлигининг сабаби ҳам шунда! Шундай экан, укнинг танқидчиси Муродилло Мирзоҳиднинг: "Юсуф Жуманинг "шеърияти” жуда бадбин, ҳамма ёққа қора чаплаган, ношукурлик ёзувларидир. У ҳаётда фақат қора нарсаларни кўради”, дейиши ножоиздир.
Каттиккул танкидчи: Сизнинг гапингиз хам кизик буляпти. Юсуф Жуманинг ҳамма ҳатти ҳаракатларини қувватлайверасиз. Муродилло Мирзоҳид шоирнинг шеърияти жуда бадбин, ҳамма ёққа қора чаплаган, ношукурлик деса ҳам қўллайсиз. Шоирни МХХ кидириб юрибдию, Одил Ёкуб, Шукрулло, Абдулла Ориф, Эркин Вохид, шунингдек, Одил Ёкуб, Шукрулло унга ёрдам бермагани учун айбдор, деса ишонасиз. Шундайми?
Хайрихох мунаккид: Бу ерда мен Юсуфни билганим, уша пайтлари у билан кўришганим учун шу гапларни, унинг шеърига боглаб гапиряпман. Аслида шоир зотини оқни ёздинг, деб ҳам қорани ёздинг, деб ҳам айбламаслик керак. Иккинчидан, Юсуф Тошкентга шу ёзувчиларни кора тортиб келган. Юсуфнинг кизик ужарлиги бор эди. Агар шоирлар Коракулдаги катталарга телефон килса, улар «дело»ни ёпишади, деб ишонарди. Шу учунми, узига хеч кандай ёрдам бермаганларни танкид килиб шеър ёзарди. Унинг уша пайтдаги маънавий рухий ахволи шу даражада. Сиз билан бизга кераги, хозир худди шу шеърларнинг тахлили. Юсуф бошка бир шеърида номдор адибларнинг ўзига ёрдам бермаслик сабабларини поэтик таҳлил қилиб бера олди:

Бу устозим қўлламас, ахир,
Муродига етиши керак.
Эрта-индин юбилейидир,
Байрамдайин ўтиши керак.

У устозчи? Нега ҳақ дея
Қора сочин қилар экан қор?
Кечсинми шу қора халқ дея?
Ололмаган унвонлари бор.

Анав устоз… бўлма хомтаъма,
Меҳр йўқдир қалб дунёсида.
"Ўлганимда таъзиянома
Чиқсин, – дейди, – шоҳ имзосида”.
2001 йил 3 феврал

Каттиккул танкидчи: Дахшатли айбнома экан. Мен бу мисраларни укиб, купгина шоирларни кургандай булдим.
Хайрихох мунаккид: Бу шеър ўзбек халки вакили булган адибларнинг анча мунчасига тегиб кетиши аник. Чунки, купгина номдор адиблар ўзлари халқ ва ҳақиқат учун курашмагани ҳолда курашаётганларни ҳимоя қилишга ҳам ярамайдилар. Аксинча, уларнинг устидан куладилар. Шу юраги билан ижодкорман, деб мақтаниб юрган адибларга қойил эмасман. Ушанда бир қатор кишилар, шу жумладан Гулчеҳра Нуриллаева ва Усмон Ражабов, Дадахон Ҳасан, Ўктам Ҳакимали қўлларидан келганча кўмаклашишди. Кисман Шукрулло дастлабки қамалишида норасмий равишда ёрдам берганидан хабарим бор. Сўнгроқ Одил Ёқуб, ҳатто Абдулла Ориф, Эркин Вохид шоирга ёрдам беришга ваъда килган булишди, бироқ масала чигаллаша бошлаши билан кейингилари ўзларини олиб қочишди. Ёзувчи ва шоирлар мухити хакида Алишер Юсуфжон ўғли шундай дейди: «Бугунки кунда… адабий сухбатлар киладиганлар, бир бирларига содик дустлик киладиганларни учратиш амримахол. Мабодо иккита узини адабиётшунос, ватанпарвар сиёсатчи санайдиган учрашиб колишса, даврада йук учинчи кишининг гийбатини килишади, унинг умараётган грантлари хакида узундан узок ваъзлар айтишади.» Алишер 37 йилларда Кодирийни якиндан билган Максудий исмли кишининг Кодирий хакидаги маколасидан иктибос келтириб ёзади: «Юнус Максудий Россияга укишга кетаётган вактида, Абдулла Кодирий Юнус Максудийга: «Сенинг Москвага бориш тараддудингни айтиб, Чулпонга хат ёзган эдим. У хурсанд булиб, сенга уз адресини беришимни илтимос килибди, лекин адресни хеч кимга бера курма! Во дариг! Кандай замонларга келиб колдик, дуст билан душманни ажрата олмайсан», деб огир хурсинган. Хуш, бугун-чи, дуст билан душманнинг фаркини ажратиб буладими?! Бугун хам, дуст билан душманнинг фаркини ажратиб булмайди,»
Бу ерда айтилганидай, адиблар ўртасидаги маънавий мухит ночор бир ахволда. Деярли хамма бир биридан хадиксираб яшайди. Икки одам бемалол гаплашади, аммо даврага учинчи одам қўшилса, сўзлаётган кас, гапини ё бошка ёкка буради, ёки индамай куя колади.
Қаттиққўл мунаққид: – Бунинг устига кўпгина номдор адиблар хам юкоридан мархамат кутиб яшайди. Юкоридаги мансабдор Ким булишидан катъий назар, узига орден берса, мукофот берса бас. Хатто шеърда айтилганидек, ўлганида шоҳни номидан таъзиянома чикишини хам орзу киладиганлар бор. Бу хам узбек ижодкорларининг узига хос минталитети. Балки шунинг учун ҳам Юсуф: "Истеъфо бераман ўзбеклигимдан”, дегандир?! Шундай экан, Мулодулла Мирзоҳиднинг қамоқдан озод бўлган шоирга: "Юсуф, биз ҳам сендан жирканамиз. Ватанпарвар бўлсанг, Ватанинг ва халқинг ёнида турмасмидинг?! Хоинлар оламига сафаринг муборак бўлсин!”, дейиши ножоиздир. Биринчидан, чет элга кетганларнинг ҳаммасини хоинга чиқариш куракда турмайдиган гапдир. Иккинчидан, Юсуфнинг Халқ ва Ватан ичида яшаш ва курашиш имкони бўлганда Ўзбекистондан кетмасди.

(давоми бор)

http://www.birdamlik.info/?p=16881

Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 2628 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz