ЎИҲЖ вакиллари: "Бойматовнинг президентлик ваколати тугаган”
Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Муассислар Мажлисининг Раиси Муҳаммад Солиҳга
Ҳурматли Муҳаммад Солиҳ!
Биз, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ)нинг Ўзбекистон ҳамда
дунёнинг турли бурчакларида яшайдиган аксарият кўпчилик вакиллари
Ислом Каримов диктатурасига қарши барча демократик кучларни
бирлаштириб, янги бир ташкилот – Ўзбекистон Халқ Ҳаракати(ЎХҲ) қаноти
остида фаолият олиб боришлари ҳақидаги ғояни аввал бошданоқ тўла қўллаб
қувватлашларини бир неча бор, турли кўринишларда маълум қилишган эди.
ЎХҲи ғоясини қўллаганлар сафида ҳозир турли сабабларга кўра ЎХҲ
таркиби масаласи бўйича норозилик йўлини танлаган ЎИҲЖ президенти
Абдужалил Бойматов ҳам бор эди.
ЎХҲининг таркибига ЎИҲЖнинг ҳам кириши масаласида Жамият ичида икки хил
фикр мавжуд эди. Аввал бошда А.Бойматовнинг ўзи, бугунга келиб эса у
билан бирга яна бир қанча аъзоларимиз ЎИҲЖини ЎХҲи таркибига киришига
қаршилик позициясига ўтдилар. Шуни ҳам айтиш лозим-ки, А.Бойматовнинг
президентлик ваколати 2011 йил 6 май куни тугаган, демак, у кейинги
кунларда тарқатган икки баёнот кучга эга эмас.
А.Бойматов ЎИҲЖда президентлик фаолиятини давом эттирмоқчи бўлса, у
ташкилотнинг навбатдаги Конгрессида ўз номзодини қўйиши ва ютиб чиқиши
лозим.
Аммо Жамиятнинг бошқа бир фаол гуруҳи ЎИҲЖи ЎХҲига кириши керак деган позицияда маҳкам турибдилар.
ЎИҲЖининг ичидаги бу қарама қаршиликларга қарамай фаоллар ЎХҲи
Қурултойига ўзини вакилини юборишни лозим деб топди. Биз бу қарорни
қуйидагича асосладик: ЎХҲ сиёсий мухолифат ва инсон ҳақлари курашчилари
узоқ йиллардан бери орзу қилиб келган ва барча демократик кучларни
ўзида бирлаштириш имкони бўлган янги бир ташкилотдир. Барча кучларни
бирлаштирган тақдирдагина диктатурага қарши жиддий курашиш мумкин. Янги
ташкилот фаолиятини сўзда маъқуллашни ўзи бугун етарли эмас. Шу
сабабдан биз, ЎХҲ тузилишини фаол қўллаш керак деган ЎИҲЖининг бир
гуруҳ аъзолари ЎХҲининг Берлин Қурултойига ўз вакилимизни кузатувчи
эмас, балки Жамият номидан аъзо бўлиб қатнашиш ваколати билан юбордик.
Айни пайтда Жамиятимиз ичидаги бошқа бир гуруҳниинг бу қарорга
қаршиликларини инобатга олиб, биз ЎИҲЖининг 15 июлда ўтказиладиган
Қурултойининг кун тартибига бу масалани киритдик. ЎИҲЖ ўз Қурултойида
Жамиятнинг ЎХҲ фаолиятида қайси кўринишда қатнашиш масаласи бўйича узил
кесил қарорини қабул қилгунча бизнинг вакилимиз ЎХҲ фаолииятида
қатнашиб туришини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
ЎИҲЖ вакиллари
Толиб Ёқубов (Франция)
Ҳазратқул Худойбердиев (Швеция)
Турсунбой Ўтамуродов (АҚШ)
Собир Тўлаганов (АҚШ)
Абдуҳамид Пўлатов (Россия)
Олим Ёқубов (Франция)
Тўлқин Қараев (Швеция)
Лариса Мичкина (Франция)
Даниель Матерон (Франция)
Ойдин Абдуллахўжаева (Россия)
Сайфиддин Пазлетдинов (АҚШ)
2011 йил, 9-июн
http://uzbekistanerk.com/uzb/?p=2385
|