Суббота, 24-04-27, 20:53

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Июнь » 10 » Ўзбекистон қамокхоналарида қийноқлар авжида
23:16
Ўзбекистон қамокхоналарида қийноқлар авжида
Ўзбекистон қамокхоналарида қийноқлар авжида.

Ўзбекистондаги авторитарь режим  йўқ ердан душман излаб топиши ва уларни айбига иқрор қилдириши, қийноқлари, ноодамий муносабатлари билан дунёнинг лол қолдириб бўлди. Бугун режим номига бўлса ҳам, ўзини оқлашга уринмай ҳам қўйган. "Шармандага шаҳар кенг” дейдилар ва Ислом Каримов ҳукумати айни мана шу позицияда туриб бўлсада, яшаб қолишга интилмоқда.

Ўзбекистон урф бўлиб қолган бир ҳолат, бу ҳар йили бир бор диний маҳбусларга "ов” ўтказиш марсимларидир. Оммавий қамоққа олишлар ортидан халқнинг изтироби ортгандан ортиб боради, лекин нима қилиш керак, режимнинг умрини чўзиш учун бу зарурку. Лекин қамоққа ташланганларга қийноқ қўлланилиши сабабини сира-сира тушуниб бўлмайди. Диний мотивлар билан қамалганларнинг аҳволи кун сайин оғирлашиб бораётганлиги дунё бўйлаб тарқатилинаётган хабарлардан маълум. Ўзбекистон жазони ижро этиш муассасаларидан кунда бўлмасада, кунора кимнингдир ўлиги чиқиши ҳам табиий бир кўриниш касб этаяпти. Лекин  танқидлар ва фош этишлардан бети қотиб бўлган режим ва унинг раҳбари ҳали ҳам пинак бузгани йўқ ва жавлон уришда давом этишмоқда.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятига (ЎИҲЖ) ўз исмини ошкор этилмаслигини сўраб мурожаат қилган оталардан бири Ўзбекистон колонияларида икки нафар ўғли сақланаётганини таъкидлади. Унинг билдирганига кўра, Навоий вилоятида жойлашган У/Я 64/6 қамоқхонасида диний сабаблар билан қамоққа олинган маҳбуслардан ўз айблари учун тавба қилишни талаб этиш ҳолатлари мавжуд экан. Тавба қилмаган диндорларнинг эса номусига тажаввуз қилиш ҳолатлари кўпайганлигини келтирди манба. Номусига қилинган маҳбуслардан бири  бу ҳақида ўз яқинлари билан учрашганида, уларга маълум қилган.

"Одам ўлдириш моддаси билан қамалган 4 -5 кишидан иборат маҳкумлар гуруҳи биргалашиб диний мотивлар билан қамалган маҳкумларнинг номусини булғашаётган экан”, – дейди исми ошкор қилинишини истамаган манба. Мазкур У/Я 64/6 жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи Бердиев А.А.

"Баьзи маҳкумлар ўз ориятларини ҳимоя қилиш учун ҳам тавба қилишга мажбур бўлишмоқда экан”, – дейди қамоқхонада ўз ўғилларининг аҳволи кўриб қайтган манба.

Бундай ҳолатлардан бохабар бўлган маҳбусларнинг оила аъзолари ва яқинлари қийноқ тизимининг янада оғирлашиб бораётганидан даҳшатга тушишмоқда. Аммо уларда бирор имкон қолмаяпти.

"Булар ҳам инсонми ўзи”? – савол келтира  кўзида ёш қалқиб келган ота, – "наҳотки инсон боласи бўла туриб, бошқа инсонларни шунчалик даражада қийнашади? Боламнинг битта айби бор, бу ҳам бўлса унинг номозхон эканлиги”, – таъкидлайди у.

Манбанинг ЎИҲЖ га келтирган маълумотига кўра, Навоий вилоятидаги Зарафшон шаҳрида жойлашган У/Я 64/48 рақамли маҳбусхонадаги аҳвол бунданда аянчлироқ экан. Мазкур қийноқ лагерида бўлиб қайтган маҳбусларнинг яқинлари шу йилнинг апрель ойида тавбасига таянмаган диндор маҳбусларга қаттиқ зулм ўтказилина бошланган. Уларнинг бошларига противогаз кийгизилиб, дубинкаларда аёвсиз саваланишганлигини билдирди манба.  Қийноқлардан ҳушини йўқотл\ган маҳбусларни қайта ҳушига келтириб, тағин савалашлар давом эттирилади.

Ўзбекистон маҳбусхоналарида ҳавасга бўлсин, турли туман қийноқ усуллари одамларда қўллаб кўрилади. Бу ҳам бўлса, масъул бўлган шахслар қилмишлари учун жавобгар бўлиб қолмасликларига ишончлари баланд бўлганлиги, қолаверса режимнинг талаби ҳам айни шу эканлиги билан боғлиқдир. Масалан, фалончи маҳбус қанча зарбага чидаш бера олади? Келиб чиқиши Қарши шаҳридан бўлган Нурали исмлик бир маҳбус Шамсиев Б.Х раҳбарлик қилаётган У/Я 64/48 колониясида 200 дубинка зарбига чидай олмай 18 апрель кунигача вафот этган.

Қийноқлар мамлакати Ўзбекистон ўз фуқароларини қийноқлар остида нобуд қилишда давом этаяпти. Режим раҳбари Ислом Каримов ҳокимиятни қўлга киритаркан, ўз қасамларида бунинг тамоман аксини ваъда қилганди.

11- июнь, 2011-йил.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти.
Категория: МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1606 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz