Айғоқчилар тушган изимга, Хадикдаман итдан ва питдан. Лаънат айтиб бундай тузимга, Кетгим келар ёлғончи юртдан. Касамхўрлар қулида Қуръон, Фирибгарлар юртнинг сардори. Қони кам халк яшар бедармон, Беморларга етишмас дори. Юртбошини мақташар тинмай, "Асар”ларин ўқитар қистаб. Оч қоринга чалишар карнай, Янги ғоя яратмоқ истаб. Фарз намозин билмаган шайтон, Аллох!—дея кўкракка урар. Ундан зўрроқ Мидвет ва Абама хам Ибодатга—черковга борар. Ўзбекистон - бир уруғ-аймоқ- Деб, мадоҳлар тахсинлар ўқир. "Иймондандир Ватанни севмок”- Деган ёлғон хадисни тўқир. Келажакка ишонч йўқ қилдай, Нарх-наволар ошмоқда кунда. Қадирсиз халқ—қадирсиз пулдай Ҳазон бўлиб яшайди бунда. Хожи Калон. Автор Muhammadhon Zokirhojiaka, написано 11 Июнь 2011 г.
|