Главная » 2011 » Июнь » 15 » Юртим, адо бўлмас армонларинг бор...
14:05 Юртим, адо бўлмас армонларинг бор... |
Юртим, адо бўлмас армонларинг бор...
Юртим, адо бўлмас армонларинг бор, Тошларни йиғлатган достонларинг бор, Ўтмишингни ўйлаб оғрийди ёним, Кўксинг тўла шахид ўғлонларинг бор.
Бағрим ўртар бир ўй бахор айёмлар, Ой борган ёқларга термулиб шомлар. Айбин билмай кетган Акмал Икромлар, Файзуллодек марди-майдонларинг бор…
Юртим, кўнглингдек кенг осмонларинг бор, Юлдузни йиғлатган достонларинг бор. Осмонларингдан хам дийдорингга зор, Жайрондек термулган Чўлпонларинг бор.
Қўлинг қадоғига босай юзимни, Онамсан-ку, оғир олма сўзимни, Қайинбарглар ёпиб қаро кўзини Олисларда қолган Усмонларинг бор.
Алхазар, алхазар, минг бор алхазар, Ана, юришибди кийганлари зар, Қодирийни сотиб шоир бўлганлар – Мехробингдан чиққан чаёнларинг бор…
Қурбонинг бўлайин, эй онажоним, Сенинг фарёдларинг, менинг фиғоним, Ўтмишингни ўйлаб ўртанар жоним, Айтсам адо бўлмас достонларинг бор.
Юсуф, Мухаммад.
Тайёрлади: Зарнигор Юлдашева
|
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ |
Просмотров: 1389 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|