Понедельник, 24-04-29, 13:29

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Июнь » 17 » АҚШ ва Оврўпо Тожикистондаги Би-би-си мухбирининг ҳибсга олинишидан хавотир билдирмоқда
00:44
АҚШ ва Оврўпо Тожикистондаги Би-би-си мухбирининг ҳибсга олинишидан хавотир билдирмоқда

АҚШ ва Оврўпо Тожикистондаги Би-би-си мухбирининг ҳибсга олинишидан хавотир билдирмоқда

Ўринбой Усмоннинг ҳибсга олиниши халқаро норозиликларга сабаб бўлган

Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти Би-би-сининг Тожикистондаги мухбири ҳибсга олинганидан ўз хавотирини изҳор этган.

Ташкилотнинг Матбуот эркинлиги бўйича вакили Дуня Миятович 10 йилдан буён Би-би-сининг Тожикистондаги мухбири бўлиб ишлаб келаётган Ўринбой Усмоновнинг ҳибсга олинишидан хавотирда эканини урғулаган.

Душанба куни Сўғдда Ўринбой Усмонов радикал ташкилотга алоқадор ва интернет орқали уларнинг ғояларини тарқатишда гумонланиб билан ҳибсга олинган эди.

"Мен ҳукуматнинг терроризмга қарши кураши ҳуқуқини ҳурмат қиламан, аммо Ўринбой Усмоновнинг қўлга олиниши, унга кўрсатилган муносабат ҳамда қонунан ўзига ҳимоячи олиш ҳуқуқи рад этилаётгани сўз эркинлигини чеклаш борасида хавотирларни ўртага чиқармоқда", дейилади Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти мулозими Дуня Миятовичнинг Тожикистон Ташқи Ишлар вазири Ҳамрохон Зарифийга йўллаган мактубида.

Дуня Миятович:...журналистларнинг овозини бўғиш учун яна бир ҳаракат бўлиши мумкин деган хавотирдаман.

Мулозим шунингдек, "мен айни воқеа Тожикистонда нозик масалаларда қалам тебратадиган журналистларнинг овозини бўғиш учун яна бир ҳаракат бўлиши мумкин деган хавотирдаман", деб айтган.

Ташкилот мулозими шунингдек, ўз мактубида мамлакатда матбуот эркинлиги меъёрлари бузилишга доир бошқа масалаларда ҳам Тожикистон томонидан ахборот беришни сўраган. Улар қаторида журналист Ҳикматулло Сайфуллозоданинг калтакланиши ва Маҳмадюсуф Исмоиловга қарши жиноий иш қўзғатилгани каби ҳолатлар бор.

АҚШда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Ўринбой Усмоновга қарши айблар "сиёсий ва диний мавзуларни цензура қилишга уринишдан бошқа нарса эмас"лигини айтган.

Ташкилот журналистнинг ҳибсга олиниши ва афтидан, дўппосланганини қоралаган.

Ўринбой Усмоновга қарши айблар сиёсий ва диний мавзуларни цензура қилишга уринишдан бошқа нарса эмас

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси

Аввалроқ Қўшма Штатларнинг Тожикистондаги элчиси Кен Гросс Youtube саҳифасида эълон қилинган видео мурожаатида тожик расмийларини Хўжандда ҳибсга олинган Би-би-си мухбири Ўринбой Усмоновни зудлик билан озод этишга чақирганди.

У шунингдек, хавфсизлик ходимлари журналистга ёмон муомала қилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан фаол текширув олиб борилиши кераклигини айтди.

"Биз ҳукумат амалдорларини хавфсизлик хизмати ходимларининг жаноб Усмонов билан ёмон муомала қилгани ҳақидаги далиллар юзасидан фаол текширув олиб бориш ва шаффоф халқаро нормаларга амал қилишга чақирамиз. Биз журналистлар ёзган нарсалари учун жисмоний тазйиққа учрамасликлари ёки маҳкум этилмасликлари керак, деб ҳисоблаймиз. Биз жаноб Усмоновнинг ноқонуний фаолиятига доир далиллар аниқланмагани тақдирда уни дарҳол озод этишга чақирамиз", деб айтган АҚШнинг Тожикистондаги юқори мартабали дипломати Youtube саҳифасида эълон қилган мурожаатида.

бу ерга босинг Видеомурожаатни мана бу ерда томоша қилишингиз мумкин

Тўрт кундан буён Тожикистон шимолидаги қаттиқ тартибли ҳибсхонада яқинлари ва ҳимоячисидан ихоталаб қўйилган Ўринбой Усмоновнинг тақдиридан хавотирлар ортиб бормоқда.

Пайшанба куни эрталаб Хўжанддаги Миллий Хавфсизлик Қўмитаси ҳибсхонасига озиқ-овқат ва кийим-кечак олиб борган яқинларига нозирлар терговчи йўқлиги важидан маҳбусни кўра олмасликларини айтишган.

"Егулик ва кийимларни олиб қолишди, аммо улар етиб борадими, йўқми, билмаймиз", дейди Ўринбой Усмоновнинг ўғли Ойбек Усмонов.

Чоршанба куни ҳибсдаги Би-би-си мухбири билан учрашиш учун борган ҳимоячиси Файзинисо Воҳидовага хавфсизлик хизмати масъуллари Ўринбой Усмоновнинг тиббий кўрик учун бошқа жойга олиб кетилганини айтишган.

Яқинлари шу йил апрелида қанд касали ташхиси қўйилган 60 ёшли Ўринбой Усмоновнинг соғлигидан жиддий хавотир билдиришмоқда.

Ойбек Усмоновнинг айтишича, ҳибсга олинганида бир кун ўтиб, ҳибсхона нозирлари унга дадасининг "ичи оғриётгани"ни айтишган ва оғриқ қолдирувчи дориларни олиб келиб беришни сўраганлар.

"Мен ўзларининг бошқа дориларини ҳам қўшиб, олиб бориб бердим. Чунки қай аҳволда эканликларини билмаймиз" дейди Ойбек Усмонов.

Терговчи Саид Саймуддинов яқинларига маҳбуснинг "аҳволи яхши" эканини айтган.

Туҳмат қилганларни Оллоҳга топширдим. Бу менинг касбим билан боғлиқ".

Ўринбой Усмон

Би-би-си ва Британиянинг Душанбедаги элчихонаси Ўринбой Усмоновнинг ҳибсга олинишини қоралаган ва уни зудлик билан озод этишга чақирган.

Қийноқ хавотирлари

Пайшанба куни тушдан сўнг терговчи билан учрашишга муваффақ бўлган ҳимоячи Файзинисо Воҳидова Би-би-сига Ўринбой Усмоновнинг "Ҳизбу Таҳрир" ноқонуний диний гуруҳига аъзоликда айбланаётганини тасдиқлади.

Унинг сўзларига кўра, Ўринбой Усмоновнинг ҳибсга олинишига санкция берган маҳкама мулозими унинг "ҳимоячидан воз кечганини" айтган.

Файзинисо Воҳидова жума куни Ўринбой Усмонов билан учрашув белгилангани ва учрашувда ҳимоячидан воз кечган ёки йўқлиги ҳақида унинг ўзидан сўраш ниятида эканини айтди.

У ҳозирча Ўринбой Усмоновнинг қандай шароитда сақланаётгани, унга нисбатан қийноқ қўллаб-қўлланмаётгани ҳақида маълумоти йўқлигини билдирди.

Ҳибсга олишнинг қанчалик қонунийлиги ҳақидаги саволга жавоб бераркан, "бу борада саволлар бор, аммо бу саволларга фақат Ўринбой билан учрашувдан сўнггина жавоб олишим мумкин", - деди ҳимоячи.

АҚШнинг Тожикистондаги элчиси Кен Гросс ҳам Ўринбой Усмоновни озод этишга чақирган

Яқинлари Ўринбой Усмонов сешанба куни уйида тинтув ўтказиш учун олиб келинган пайт калтакланганлик белгиларини кўрганликларини айтишган.

"Кўзлари қизарган, гапиришга қийналардилар, кийим-кечаклари афтода ҳолда эди. Қийналганлари маълум", дейди журналистнинг ўғли Ойбек Усмонов.

Унинг сўзларига кўра, дадаси уйда тинтув ўтказган хавфсизлик ходимлари қуршовида олиб кетилишидан аввал "бу кеча омон қолмасам керак", деб айтган.

"Бу менинг ишим билан боғлиқ"

Яқинларининг айтишларича, сешанба куни Хўжанднинг Бобожон Ғафуров туманидаги уйида ўтказилган тинтувдан сўнг, хавфсизлик ходимлари қуршовида олиб кетилишидан аввал Ўринбой Усмонов ўзининг ҳибсга олиниши журналистик фаолияти билан боғлиқ эканини айтган.

"Туҳмат қилганларни Оллоҳга топширдим. Бу менинг касбим билан боғлиқ", дея унинг сўзларидан қитибос келтиришади яқинлари.

Ўринбой Усмонов 13 июн куни соат 14 лар чамаси Би-би-сининг Хўжанддаги идорасидан чиққанидан сўнг бедарак кетган.

Ўғлининг сўзларига кўра, кейинроқ унинг Хўжанд вилоят ҳукуматида бўлгани аён бўлмоқда.

"Дадам 2012 йилда Ҳажга бориш учун ўзлари ва онамнинг ҳужжатларини топширишга борганларини билдик. У ердаги дин ишлари бўйича масъул буни тасдиқлади", дейди Ойбек.

Унинг айтишича, Ўринбой Усмонов Хўжанд вилоят ҳукумати биносини соат 16 ларда тарк этган.

Унинг айнан қаерда ва қандай ҳибсга олингани қоронғу.

Туни бўйи мижжа қоқмай, журналистнинг мобил телефонига қўнғироқ қилиб чиққан яқинлари 14 июн куни тонгда шаҳар ва вилоят шифохоналаридан унинг изини топмаганларидан сўнг, милицияга мурожаат қилишган.

"Мен милиция идорасида эканимда, соат 2 ларда уйдан телефон қилиб, дадамни олиб келишганларини айтишди", дейди Ойбек.

Айбловлар

Хабар агентликлари Тожикистон ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Маҳмадулло Асадуллоевнинг "Усмонов Ҳизбу Таҳрирга 2009 йилда аъзо бўлиб кирган" деган сўзларини келтирмоқда.

Ўринбой Усмонов тожик ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакат шимоли ва пойтахт Душанбеда айни гуруҳ аъзоларига қарши амалиётлар ўтказиши ортидан ҳибсга олинган.

Ушбу амалиётларда "Ҳизбу Таҳрир"нинг "Тожикистондаги амири" экани айтилаётган Шарифжон Ёқубов ҳибсга олинган.

Расмийларга кўра, 43 ёшли Ёқубов ўтган йили Душанбега кўчиб кетишидан аввал Хўжанднинг Бобожон Ғафуров туманида истиқомат қилган.

Чоршанба куни Лондондаги қароргоҳидан эълон қилинган баёнотда Би-би-си Ўринбой Усмоновнинг "Ҳизбу Таҳрир"га бирон бир шаклда алоқаси бўлиши мумкинлиги эҳтимолини рад этган.

"Ўринбой Усмонов касбий фаолияти давомида Би-би-си учун мамлакатдаги суд жараёнлари ва "Ҳизбут-Таҳрир”нинг фаолиятига доир хабарлар тайёрлаб келган. Би-би-сида Ўринбой Усмоновнинг "Ҳизбут-Таҳрир”га алоқадор деган даъволарга ишониш учун ҳеч бир асос йўқ", дейилади Би-би-си эълон қилган баёнотда.

Тожикистон Журналистлар Уюшмаси Би-би-си мухбири Ўринбой Усмоновнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазиятни яқиндан кузатаётганини айтган.

Уюшма раиси Акбарали Сатторов унинг ташкилоти Ўринбой Усмоновга ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган.


Би-би-си ва бошқа ташкилотлар Ўринбой Усмоннинг тақдири ҳақида

бу ерга босинг Би-би-си Тожик хизмати

бу ерга босинг BBCnews хабари

бу ерга босинг Журналистларни Ҳимоя қилиш Қўмитасининг баёноти

бу ерга босинг Буюк Британиянинг Тожикистондаги элчихонаси баёноти

бу ерга босинг ОХҲТ Матбуот вакилининг баёноти


Би-би-си тингловчилари Ўринбой Усмон ҳақида:

Ўринбой ака лавҳаларни тайёрлашда бизга доимо пухта хушёрлик билан ёндошишни урғулаб келганлар.
Устознинг бизга беминнат маслахатлари ҳар дом қўл келган.
Мен жуда хайратдаманки, бу юмшоқ кўнгилли олийжаноб бир инсонни ақлга сиғмас айб қўйиб ҳибс қилсалар.
Ўринбой ака икки дунёда ҳам ундай ташкилотлар орасида бўлишига ишониб бўлмайди. Мен Ўринбой акани жуда яхши биламан.
Мен Тожикистон махсус химатига ҳам қойил қолмадим. Бир иш қилсинларки, одам сал ишонсин.
Яқин дўстлари ишонмаган айблов бу - ақлсизлик!!!.

Сўғдлик тингловчи

BBC Ўзбек хизмати Марказий Осиёда ўзбеклар ҳаётини тўлақонли ёритиб келган жаҳон радиоси сифатида регион халқлари орасида катта обрў-эътиборга эга.
Бунда албатта, маҳаллий ходимларнинг хизмати бекиёсдир.
Ўринбой акани узоқ йиллардан бери биламан. Ўқувчилик йилларимда, хали журналистика факултетида ўқимасимдан олдин, бу инсон биз ёшларга устозлик қилганлар.
Кейинчалик жаҳон радиолари ўзбек хизматида фаолият олиб борарканмиз, Ўринбой ака ҳар доим бизларга қимматли маслахатларини бериб келганлар.

Равшан Шамс, Спитамен.

Urunboy hides his courage in quietness. But it is courage, and kindness, that mark him out. He is that rare thing: a person who is naturally fair. In a fiercely partisan country, Urunboy thinks for himself. He sees neither goodies or baddies, just life in the round.

Colleague, Britain

Категория: ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1513 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz