Тожикистонда
икки юз
мингтача
бола қора
меҳнат
билан шуғулланишга
мажбур Халқаро
Меҳнат
Ташкилотига
кўра, ўзи ва
оиласининг
қорнини
тўйдириш
учун бугун
Тожикистонда
икки юз
мингтача
бола қора
меҳнат
билан шуғулланишга
мажбур.
Хабарларга
кўра, сўнгги
маълумотлар
экспресс-тадқиқот
натижасида
қўлга
киритилган.
Тадқиқот
натижаларидан
аён бўлишича,
чекка
ҳудудларда
болалар пул
топиш учун
қишлоқ
хўжалик ва
ҳар хил уй
юмушларини қилишади.
Пахта ва
тамаки
далаларида
тер тўкишади.
Шаҳар
жойларида
эса, бозору
дўконларда
ишлаб, пул
топишади.
Халқаро
Меҳнат
Ташкилоти
ўз
ҳисоб-китобларидан
келиб чиқиб, улардан
10 фоизи
умуман
мактаб
юзини
кўришмаганини
айтади.
Ташкилот
"ишчи"
болаларнинг
ёши яшариб бораётгани,
бугун 5 ёки 6
ёшли
болаларнинг
меҳнат
қилиши
одатий тус
олганини
урғулайди.
Аён
бўлишича,
рўзғор
тебратишга
мажбур болалар
аксариятининг
отаси йўқ
ёки меҳнат
муҳожирлигида
банд.
Эркакларнинг
муҳожиратда
эканликлари
"ишчи"
болалар
сонининг
ошишига
жиддий таъсир
кўрсатган.
Чунки
оталари йўқ
пайтда фарзандлари
рўзғор
тебратиш
масъулиятини
ўз
зиммаларига
олишга
мажбурлар,
дейди халқаро
ташкилот.
Ташкилотга
кўра, иш
шароитларининг
ёмонлиги,
оғир жисмоний
меҳнат,
етарлича
дам
олмаслик ва тўйиб
овқатланмаслик
болаларнинг
соғликларига
таъсир
этмай
қолмайди.
Тадқиқот
натижаларидан
аён
бўлишича,
бир боланинг
кундалик
ташиган юки 800
килограммгача
етиши
мумкин экан.
Аммо
халқаро
ташкилот
сўнгги
рақамлар ҳам
Тожикистондаги
ҳақиқий
манзарани
акс этдиролмаслигини
урғулайди.
Улар
болалар
меҳнати
билан
боғлиқ
муаммонинг
бутун
кўламини
аниқлаш
учун тез
орада бутун
Тожикистон
бўйлаб
тадқиқот
олиб боришмоқчи.
Аҳолисининг
сони ( 7.5
миллион)
унча кўп
бўлмаса-да,
Тожикистон
собиқ
Шўролар
ҳудудидаги
энг қашшоқ давлатлардан
бири
саналади.
Тожикистонда
аҳолининг
қарийб
ярмига яқини
ночорликда
ҳаёт
кечиришади.
Бир
миллиондан
ортиқ
тожикистонлик
эса, пул
топиш
илинжида
меҳнат муҳожирлигида
банд.
Ўзбекистон
Ўзбекистон
ҳам болалар
меҳнатидан
фойдаланувчи
давлат
сифатида
энг кўп
танқид қилинувчи
мамлакатлардан
бири
ҳисобланади.
Айниқса,
Ўзбекистоннинг
асосий
экспорт маҳсулотларидан
бири
ҳисобланган
пахта йиғим-теримида
болалар
меҳнатидан
мажбурий
фойдаланиш
мунтазам
тус олгани
яхши
ҳужжатлаштирилган.
Аммо
Тошкент
расмийлари
буни
давомли равишда
инкор этиб
келадилар.
Ўзбекистон
президенти
яқинда
болалар меҳнатининг
энг ёмон
кўринишларини
тақиқловчи
халқаро
конвенцияни
ратификация
қилиш
ҳақидаги
қонунга ҳам
имзо
чекканди.
Лекин
баъзи
шарҳловчилар
ва
мутахассислар
буни
хўжакўрсинга
қилинган
ҳаракат сифатида
баҳолашади.
Халқаро
Меҳнат
Ташкилоти
эса, ана шу
конвенцияларни
амалга
тадбиқ
қилиш
жараёни қандай
кечаётгани
билан
қизиқиб, бу
борада ўз
текширувларини
ўтказиш
ниятини изҳор
этиб келади.
Ўтган йил
Олмониянинг
Инсон
ҳуқуқлари
бўйича
комиссари
Маркус
Лоенинг
расмий Тошкентдан
бунга изн
беришини
талаб
қилганди.
Жаноб
Лоенинг
болалар
меҳнати
масаласида
шаффофлик
яратилиши,
текширувчилар
Ўзбекистонга
киритилиши
ва вазиятни
ўрганишлари
лозимлигини
таъкидлаганди.
Сўнгги
йилларда
қатор Ғарб
ширкатлари
Ўзбекистонга
пахта
далаларида
болалар меҳнатидан
фойдаланишни
тўхтатиш
талаби билан
чиқишганди.
Маҳаллий
кузатувчилар
ўз
оилалаларини
боқиш учун
турли қора
юмушларда
банд
болаларнинг
сони ҳам
Ўзбекистонда
озмунча
эмаслигини айтишади.
Биз
биргина
Жиззах
вилояти
бўйича
вазиятни
билиш учун
маҳаллий
инсон
ҳуқуқлари
фаоли
Бахтиёр
Ҳамроев
билан
боғландик:
Дунё
Халқаро
Меҳнат
Ташкилотининг
ҳисоб-китобларига
кўра, дунё
бўйлаб
меҳнатда
банд болаларнинг
сони қарийб 215
миллионга
етади.
Улар айни
муаммо бир
ёки иккита
давлат билан
чекланмай,
глобал тус
олганлигини
ҳам урғулашади.
Бу каби
болаларнинг
ярмидан
кўпроғи эса,
энг оддий
инсоний
эркинликлар
ва ҳуқуқлардан
маҳрум
эканликлари
айтилади.
Халқаро
Меҳнат
Ташкилоти
болалар
меҳнати
инсон
ҳуқуқлари
билан
боғлиқ
масала эканини
урғулайди.
Ташкилотга
кўра, бу каби
ҳоллар
аниқланмоғи
ва зудлик
билан
бартараф
этилмоғи
лозим.
|