Понедельник, 24-04-29, 12:41

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Июнь » 18 » Усмоновнинг яқинлари унинг тақдиридан жиддий хавотир билдиришмоқда.
22:02
Усмоновнинг яқинлари унинг тақдиридан жиддий хавотир билдиришмоқда.

Беш кундирки ҳибсда қолаётган Би-би-си мухбири Ўринбой Усмоновнинг яқинлари унинг тақдиридан жиддий хавотир билдиришмоқда.

Яқинларига кўра, ҳалиям уни кўришга муваффақ бўлишмаган.

Журналистнинг ҳимоячиси бугун ҳам ўзининг ичкарига киришига изн берилмаганини айтган.

Ўринбой Усмонов шу душанба куни Сўғдда ҳибсга олинганди.

У "Ҳизбут-Таҳрир" диний ташкилотига алоқадорликда гумон этилмоқда.

Журналистнинг ҳибсга олинганидан буён Тожикистон шимолидаги қаттиқ тартибли ҳибсхонада сақланаётгани айтилади.

Бехабарлик

Ўринбой Усмоновнинг рафиқасига кўра, фақат олиб бораётган озиқ-овқатларини олиб қолишмоқда. Аммо турмуш ўртоғининг тақдиридан буткул бехабарлар.

"Қачон бормайлик, турли хил баҳоналар билан масъуллар бизга ҳеч тутқич беришмайди. Ҳар сафар борсак, терговчи қаёққадир кетган дейишади. Нега учрашишга изн берилмаётгани сабабини айтишмайди," дейди Малоҳат Абдуазимова биз билан суҳбатда.

Бугун Ўринбой Усмоновга янги кийим ва озиқ-овқат бергани хавфсизлик қўмитаси идорасига боришганида тасодифан терговчи Саймуддин Саидов билан учрашиб қолишганини айтади журналистнинг турмуш ўртоғи.

" Мен терговчидан эрим билан кўришгани рухсат берасизми деб сўрадим, ялиндим. У эса " мани вақтим йўқ сизларга!" деб жеркиб берди. Мен эримнинг саломат эканлигини билишга ҳаққим бор, уни кўрсатинг дедим. У эса сансираган ҳолда " Сан КГБга дўқ қиладиган бўлдингми, ҳали?!" деб туртди. Кейин адвокатга телефон қилиб, "буларни йиғиштир, бошимни оғритмасин, уни ҳам қамаб қўяман" , дебди".

Яқинлари бир неча ой бурун қанд касаллигига чалингани аниқланган 60 ёшли Ўринбой Усмоновнинг соғлиғидан ҳам ташвишдалар.

"Шундоқ ҳам икки ойдан бери касал эдилар. Бир ой шифохонада ҳам ётиб чиққандилар. Зўрға юрардилар. Бошларидан анча аввал олган жароҳатлари ҳам безовта қилаётганди," дейди унинг аёли.

Малоҳат опанинг айтишича, сўнгги бор эрини уйлари тинтув қилинган душанба куни кўрган. Турмуш ўртоғи ўзини руҳан ва жисмонан анча олдириб қўйгандек туюлган.

"Ўша кеч туз ҳам татимаганликлари, қуруқ туҳматга қолганликларини айтдилар. Буёғига одам бўлмасам керак, деб, рози-ризолик тиладилар," дейди унинг турмуш ўртоғи.

"Кеча ич кийимларини алмаштириш учун беришганди. Уйга олиб келиб қарасам, афтидан уларни чала ювишган ва шунда ҳам қон излари билиниб турган эди, Ўринбой акани қийнашаётган бўлса керак".

Ҳайронлик

Малоҳат опа тинтув чоғида уйларидан фақат "Тарихи Муҳаммадия", Маҳмуд Юсуфнинг муқовасида номи араб имлосида битилган шеърий китобчаси ва "Ҳизбут-Таҳрир"га қарши чоп этилган бир китобча чиққанлигини таъкидлайди.

Унинг айтишича, масъуллар томонидан таклиф этилган гувоҳлар ҳам бунга шоҳид бўлишган.

"Аммо негадир кейин Ўринбой Усмоновнинг уйидан варақа чиқибди, китоб чиқибди, деган гап тарқатишибди," дея ўз ҳайронлигини изҳор этади у.

"Бир кун эшигимизнинг тагига кимдир варақа ташлаб кетган экан, мени ўқишга ҳам қўймай, бор, ёқиб ташла, деб уришиб бердилар. Қандай қилиб шундай қилган одам "Ҳизбут-Таҳрир"нинг аъзоси бўлади," дейди Малоҳат опа.

Би-би-си ҳам ўзининг махсус баёнотида Ўринбой Усмоновнинг "Ҳизбут-Таҳрир”га алоқадор деган даъволарга ишониш учун ҳеч бир асос йўқлигини урғулаганди.

Ўринбой Усмонов ўз касбий фаолияти давомида Би-би-си учун мамлакатдаги суд жараёнлари ва "Ҳизбут-Таҳрир”нинг фаолиятига доир хабарлар тайёрлаб келган.

Ҳимоячи

Аён бўлишича, бугун журналист билан учрашишга уринган ҳимоячиси Файзинисо Воҳидова ҳам уч ярим соат кутиб, яна терговчи билан кўришолмаган.

Воҳидова хонимга терговчининг Матчоҳ туманига кетганини айтиб, ичкарига киришига изн беришмаган.

Бугун "Чегара билмас мухбирлар" халқаро ташкилоти Би-би-си мухбири Ўринбой Усмоновнинг ҳибсга олиниши юзасидан ўз хавотирларини билдирган.

Кеча пайшанба куни АҚШда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси юз берган ҳодисани қоралаб, журналистни зудлик билан қўйиб юборишни талаб қилганди.

Халқаро қўмитанинг баён қилишича, Ўринбой Усмоновга қарши айбловлар сиёсий ва диний мавзуларни цензура қилишга уринишдан бошқа нарса эмас.

Аввалроқ АҚШ ва Оврўпо ҳам Би-би-си мухбирининг ҳибсга олинишидан ташвишда эканликларини айтишганди. Улар ҳам журналистни озод этишга чақиришганди.

Бугун журналист Ўринбой Усмоновнинг озод этилиши йўлида интернет орқали имзо тўплаш жараёни ҳам бошланган.

Категория: ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1102 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz