ҒАЗАЛ ЖУФТИ ХАЛОЛИМГА БАҒИШЛАНГАН
МЕХРИБОНИМ-БОНУМ МЕНИ
Бунчалар берахимсан, жонгинам Бонум мени, Куйдирдинг борлиғимни, ёнадур жоним мени.
Рўзғорни барбод қилган, ул тарсо эронидир, Қалбингга қулоқ тутгин, жону - жахоним мени.
Кўзга нур дилга қувонч, ул икки зурриётим, Куйган жонима малхам, бу кун Райхоним мени
Тирик етим ўссалар, гўримда тикка тургим, Оилани тиқламоққа йўқдир имконим мени.
Бу беш кунлик дунёдир, охиратни хам ўйла, Имконингни ишга сол, эй мехрибоним мени.
Етимлик уволини, хеч бир жон кўтаролмас, Сен қандай кўтарурсан, ўйлагин жоним мени.
Унутма ибодатни, Зикруллохни қил ЗИЁДА, Сен эй нозанин гулим, бўлгин хоқоним мени.
Ишқингда масту-аласт, ақл-хуш кетди қўлдин, Шайтон олди ихтиёрим, сустдир иймоним мени.
Аллохга хамдлар бўлсин, ақлу-хушим қайтарибдур, Васвасани даф қилурга, қўлда Қуръоним мени.
Мухиддин Қўқондий 2011-06-19
|