Понедельник, 24-05-06, 18:20

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Июнь » 21 » Жаноб генераллар! Бир ўйлаб кўриш вақти келди
00:56
Жаноб генераллар! Бир ўйлаб кўриш вақти келди
Жаноб генераллар! Бир ўйлаб кўриш вақти келди

Тунис, Миср ва Яманнинг диктаторлари Бен Али, Муборак ва Солиҳлар "Ўлгунимча шу тахти равонимда ўтиравераман. Жуда чарчаб қолганимда эса ўрнимни Ҳафез Асад, Ким Ир Сен, Ҳайдар Алиларга ўхшаб ўғилларимдан бирига топшираманда, маза қилиб қарилик гаштини суравераман” деб хомхаёл қилган эдилар. Аммо давр тақозоси ва ўз халқларининг талаблари билан "мутлақ ҳокимлар” ўз тахтларидан ағдарилдилар. Бугун улардан бири (Муборак) қамоқда ўтирибди, иккинчиси(Бен Али)ни ишини суд кўраяпти, учинчиси эса халқ ғазабидан вақтида қоча олмай ўқ еб, кейин эса бир амаллаб қочиб қутулиб бошқа давлат касалхонасида, тақдирига йиғлаб ўтирибди.

Араб дунёсидаги диктаторларнинг давлатни бошқариши Ўзбекистон Ҳукуматини 22 йилдан бери ноқонуний равишда эгаллаб турган Ислом Каримовнинг бошқаришидан заррача бўлсин фарқ қилмайди:

-     У ерда ҳам, бу ерда ҳам уччига чиққан коррупция(порахўрлик). Ҳар икки ҳолатда ҳам Ҳукумат олий раҳбарларининг турли жиноий гуруҳлар ва мафия билан чирмовуқдек бир бирларига ўралашиб ва қалашиб кетиши.

-     У ерда ҳам, бу ерда ҳам милициянинг ҳаддидан ошиб кетиши, бегуноҳ инсонларни ушлаб, қийнаб, қамаб, кейин ё пул эвазига қўйиб юборишлари, ё бир умр қамоқларда чиритиб юборишлари.

Натижада Ўзбекистонда ҳам яқин кунлардан бирида вазият араб дунёсидаги вазият каби ривожлана бошлаши мумкин. Араб дунёсидаги вазият эса тўсатдан шундай ривожланиб кетдики, уни ҳатто дунёдаги энг етакчи илмий тадқиқот институтларининг энг етакчи олимлари ҳам олдиндан кўра олмадилар.

Ана ўша диктаторлар ҳукмронлик қилган давлатларда оддий халқнинг аҳволи чидаб бўлмас даражага чиқиши оқибатида тўсатдан вазият портлаб кетди. Унга бир учқун кифоя қилди холос. У ҳам бўлса бир миршабнинг кўчада ўзининг 2 ғилдиракли савдо аравачасида арзимаган оддий нарсалар билан савдо қилиб кун кўрадиган бир бечора йигитга яна одатдагидек тихирлик қилиб, "бу ерда мумкин эмас савдо қилиш! Қани жўна бу ердан!” деб худди ўзбек милисалари одамларни Чорсу, Олой, Ипподромдаги бозорлардан ҳайдагандек ҳайдаши сабаб бўлди. Ҳар куни бу миршабнинг ана шунақа тихирлик қилиб ундан пора ундирмагунча тинч қўймаслиги жонига тегиб кетган йигит бу сафар тўсатдан исён кўтариб:

”Йўқ! Бўлди! Жонга тегиб кетдингку! Бошқа сенга бир сантим ҳам тўламайман! Мен кун бўйи қора меҳнат қилиб топган пулимни нега сенга берар эканман!” деган ҳайқириғидан аввал чўчиб тушган ўша миршаб сал ўтгач ўзини ўнглаб олиб, кейин резина калтаги билан у йигитни дўппослай бошлади. Кейин эса аравачани судраб олиб кетди. Бечора йигитнинг дод солишига қарамай унинг ҳукмронлигига дахл солган бу камбағалдан жаҳли чиққан миршаб аравачани қайтариб бермади.

Эртасига ўзининг кундалик бир бурда нонини топадиган аравачасидан айрилган бечора йигит ўша савдо қиладиган жойига келдида ўзига ўт қўйиб юборди.

Барча воқеани ўз кўзлари билан кўриб ўтирган халқ бу воқеадан жунбушга келди. Бечора йигитнинг ўлими халқ ғазабига тўлиб кетган порох тўла бочкани потрлатадиган ўша учқун ролини ўйнади. Бир миршабнинг ўз ҳукмдорлигини сақлаб қоламан деб қилган ҳаракати нафақат унинг, балки бутун бошли бир давлатнинг ҳукмронлигини ҳам ағдарилишига сабаб бўлади. У бечора йигитнинг исёни аслан бир учқун эди, холос. Агар у учқун ўша куни, ўша бозорда чиқмаганида у албатта мамлакатнинг бошқа бир жойида, масалан такси шофери билан милиса ўртасида ёки бирор порахўр судья билан ноҳақ қамоққа ҳукм қилинган бирор бечора ўртасида ёки бошқа жойда барибир чиқар чиқар эди.

Жунбушга келган халқнинг буюк тўлқини тўсатдан ҳаракатга келиб ва соат сайин кучайиб, охирида бу тўлқин энг даҳшатли цунами(довул) тусини олди ҳамда ўз йўлидаги барча нарсаларни ер билан яксон қилиб, супуриб, дуч келган нарсаларни дабдаласини чиқариб кетаверди.

Ана ўша дақиқаларда халқ ичидан ақли расо раҳбарлар, ҳарбий қўшинлар ва миршаблар ичидан эса ақли расо генераллар отилиб чиқдилар. Улар вазиятга тўғри баҳо бера олдилар ва тушундиларки, бу халқ ғазабини тўхтатаман деб унга қаршилик кўрсатиш ўзини ўлимга рўпара қилиш билан баробардир.

Шу сабаб ақли расо халқ йўлбошчилар, харбийлар ва миршабларнинг ва ҳатто диктаторларнинг махфий хизмат қўшинларининг генераллари ҳам биргалашиб, бир пайтни ўзида золим диктатордан юз ўгирдилар. Аввал бир генерал, кейин бир вазир, кейин бир полковник, кейин бошқа вазир, кейин эса яна бир генерал бирин кетин, бир бирларидан мадад ва қўвват олиб халқ томонига ўта бошладилар. Уларнинг халқ томонига ўтаётганини кўрган аскарлар ҳам энди танкларнинг ўқ отар стволларини осмонга бурдилар, ўзлари эса танклардан тушиб ўз ака укалари ва опа сингилларидан ташкил топган улкан халқ билан қўчоқлашиб, уларга қўшилиб кета бошладилар.

Жаноб ўзбек генераллари! Сизлар илк бора ҳарбий ишда ишлашга қадам қўйган кунларингизда "Ўзбекистон халқини ҳар қандай ички ва ташқи хуружлардан ҳимоя қилишга, халқ учун керак бўлса ўз жонимни ҳам фидо қилишга қасамёд қиламан” дегансизлар.

Аммо сизлар "Ислом Каримовни ҳар қандай ички ва ташқи хуружлардан ҳимоя қилишга, Ислом Каримов учун керак бўлса ўз жонимни ҳам фидо қилишга қасамёд қиламан” демагансизлар.

Инсонлар, шу жумладан президентлар ҳам, бу дунёга келиб кетувчи хом сут эмган бандалардир. Улар пайғамбарлар эмас, Ўзбекистоннинг эгаси ҳам эмас. Ўзбекистоннинг асл эгаси бу бизнинг халқимиздир, шу жумладан, бизу сиз ҳам ва ҳаммамизнинг ака ука, опа сингил, тоға жиян, қўни қўшнилар, устахоналардаги ҳунармандлар, бозордаги сотувчилар, даладаги деҳқонлар, боғчалару мактабларда чопқиллашиб юрган болалар, дорилфунунлардаги талабалар Ўзбекистон деб аталмиш гўзал диёрнинг халқи ва унинг эгаларидир.

Шу сабаб биз ҳам, сиз ҳам энг аввало ана шу халқнинг хизматкорларимиз. Аслини олганда халқ бир бирини хизматини қилиб бир бирини бахтли қила олади, холос. Миршаблар халқнинг тинчлигини турли туман жиноятчилардан ҳимоя қилиб унинг хизматини қилса, халқ ҳам ўз навбатида далада, корхоналарда меҳнат қилиб ана шу миршабларнинг кийим кечагию, озиқ овқатигача, данғиллама уйию ва тагидаги машинаси ва унинг бензинигача тўлайди.

Ҳарбийлар эса халқнинг тинчлигини турли туман ташқи душманлардан ва халқаро жиноятчилардан ҳимоя қилиб унинг хизматини қилади. Халқ эса ўз навбатида ўзининг қора меҳнати эвазига оддий аскардан тортиб генерал полковниккача барча ҳарбийларни кийим кечагию озиқ овқатигача, данғиллама уйларию ва тагидаги машинаси ва унинг бензинигача тўлайди.

Хўш, буларнинг эвазига халқ ана шу ўзи боқаётган миршаблар ва ҳарбийлар томонидан отилишга, таҳқирланишга, урилиш ва тепкиланишга маҳкум қилиниши мумкинми? Йўқ! Асло мумкин эмас!

Мен аниқ ишонаманки, сиз ҳам жаноб генераллар, худди шундай фикрдасиз. Чунки сизларда ҳам эркаклик ғурури, халққа астойдил хизмат қилиш бурчи, офицер мағрурлиги ва шарафи, халқ, оилангиз ва бола чақаларингиз олдида уларни ҳимоя қилишдек буюк бир шарафли бурчингиз бор.

Бизлар ана шу халққа хизмат қилишга қасам ича оламиз холос, унинг ичидаги бир шахсга эмас, у ҳатто авлиё бўлганда ҳам.

Биз ана шу  халқ ичидан ўз билими, маданияти, ақлу заковати ва ўз халқига бўлган меҳру муҳаббати ва чуқур ҳурмати билан бошқалардан ажралиб турадиган энг ақлли одамни вақтинча давлатни бошқаришдек энг олий мансабга сайлашимиз керак бўлади яқин йилларда.

Орадан маълум муддат(Конституция бўйича 5 йил) ўтгач у одамга қилган хизматлари учун ташаккур билдириб, ҳурмат билан уни истеъфога чиқаришимиз ёки у жуда ҳам яхши ишлаган бўлса, унга яна ишонч билдириб, уни яна фақат бир қўшимча муддатга давлатни бошқаришни топширишимиз мумкин, холос. Яъни бир инсон, у ҳар қанча ақлли ва дунёнинг энг зўр донишманди бўлмасин, у 2 муддатдан ва 10 йилдан ортиқ Ўзбекистон президенти бўлиши мумкин эмас. Бу қонун Ўзбекистон Конституциясининг 90 моддасида халқ вакиллари томонидан қабул қилиниб, тасдиқланган.

Бу дегани шуни билдирадики, Ислом Каримов деган фуқаро Ўзбекистонинг энг олий қонуни бўлмиш Конституцияни бузмоқда. Бу фуқаро 2000 йилдаёқ унга билдирилган ишонч ва 10 йил Президент сифатида ишлашга имкон берилгани учун халққа ташаккурлар билдириб ва унга таъзим қилиб, чиройли кўринишда, маданий равишда ўз мансабидан кетиши керак эди - худди сизлар 65 ёшга тўлганда ҳарбий мансабингиздан истеъфога чиқишга мажбур бўлганингиз каби. Сизлар таниган ва 65 ёшга тўлган  барча генераллар истеъфога кетишди. Аммо фуқаро Ислом Каримов кетмади. Пенсия ёшига ҳали етмасдан, ишларида жиддий нуқсонлар бўлмасдан фақатгина фуқаро Ислом Каримовга ёқмагани учунгина унинг талабига асосан Бош вазир Шукрулло Мирсаидов, Парламент Раиси Йўлдошев, Адлия Вазири Бобур Маликовлардан тортиб яна 30дан ошиқ вазирлар, ҳокимлар, судьялар ва казо казолар вазифаларидан бўшатилдилар.

Йиллар ўтган сари биргина фуқаро Ислом Каримов ўзи зўравонлик ва қонунбузарлик йўллари билан эгаллаб олган мансабини суиистеъмол қилиб, қолган 28 миллион фуқароларнинг аксарият кўпчилигини уларнинг ёши ва кимлигидан- гўдакми, онами, қариями - қатьий назар, уларнинг жамиятдаги ўрни, мансаби ва халққа қилган хизматларини бир тийинга ҳам олмай, ҳеч уялмай, нетмай, ўзини бир ваҳший қулдордек тутди, инсонларни бошқаларни кўзи ўнгида камситди, сўкди, айримларини урди, бошқаларини тепди, учинчиларига столида турган чойнакни отди, кўпларини ҳеч бир асоссиз қамади, миллионлаб инсонларни бошқа давлатларда сарсон-саргардонликда ҳаёт кечиришга мажбур қилди ва ватанда қолган миллионлаб инсонларнинг кундалик ҳаётларини оғир бир фожеага айлантирди. Бугун унинг бундай маданиятсизлигини унинг энг яқин вазирлари, хусусан бош вазир Шавкат Мирзиёв ва вилоятлардаги кўплаб ҳокимлари мерос қилиб олишган. "Қуш уясида кўрганини қилади” деб шунга айтишади. Бу Бош вазир ва унинг ўринбосарлари ва вилоят ҳокимлари оғзи бузуқлиқда ҳаттоки қамоқҳоналарда ўтирган энг рецидист бандитларни ҳам йўлда қолдириб кетишади.

 
Хўш, шу нарсалар нормал нарсаларми жаноб генераллар?

Шундай бир жинояткор инсон ва унинг маданиятсиз вазирларига хизмат қилишга қасам ичганмидинглар сизлар?

Нима учун сизларни ва барча вазирларни, турли туман амалдорларни 65 ёшда истеъфога чиқаришади?

Нима учун барча демократик давлатларда 1 одамни президентликка максимал 2 муддат сайлашади?

Буларнинг сабаби шуундаки, ёш ўтган сари барча инсонларнинг зеҳни, кўзлари хиралашиб, барча мускуллари эса заифлашадилар. Бу табиат қонуни ва ундан ҳеч ким ҳали қочиб қутула олган эмас.

Демак, биз ҳаммамиз бир нарсани тан олишимиз керак: Ёш ўтган сари зеҳнияти, рўҳий ва жисмоний аҳволи тобора заифлашаётган инсон нафақат масъул вазифани балки ўзининг кундалик қилиши лозим бўлган оддий ишларини (кийимини тахлаб қўйиш, галстугини тўғри бойлаш, пайпоғини кийиш ва ҳоказоларни) ҳам бажариши борган сари қийинлашаверади.

Ўзларингизга маълум, бир аскарнинг топшириғи конкрет ва аниқ, у маълум бир тайинланган постда туриб чегарани ёки стратегик мўҳим бир обьектни қўриқлаши керак. Бу топшириқ ундан унчалик кўп зеҳният талаб қилмайди балки кўпроқ диққат, эътибор ва жисмонан бақувватликни талаб қилади.

Унинг бевосита бошлиғи сержант эса ҳам жисмонан, ҳам зеҳнан оддий аскардан кучлироқ бўлиши керак. Чунки унга 7..8та аскар устидан қўмондонлик қилиш топширилган. Старшинадан эса сержантдан кўра кўпроқ жисмонан эмас балки зеҳниятда кучлироқ бўлиш талаб этилади. Лейтенантдан эса старшинадан кўра кучлироқ зеҳният талаб қилинади. Чунки энди лейтенант даражасидаги офицерлардан кўпроқ ақл фаросатни тўғри ишлатиб, ҳар қандай вазиятда ҳам тез ва аниқ қарорлар қабул қилиш талаб этилади. Катта (старший)лейтенантдан оддий лейтенантга нисбатан кўпроқ зеҳният ва фаросат, капитандан эса ст.лейтенантдан кўпроқ, майордан эса капитандан кўпроқ, подполковникдан майордан кўпроқ, полковникдан подполковникдан кўпроқ ва ниҳоят сиздан эса қўл остингиздаги барча сержантдан тортиб полковникларгача кўпроқ зеҳният ва фаросат талаб этилади. Агар оддий арифметик усулда санайдиган бўлсак сиз жаноб генераллардан оддий сержантга қўйиладиган талабдан 10 карра кучлироқ ва ўткирроқ зеҳният талаб қилинади.

Бундай талаблар халқ хўжалигининг барча соҳаларида ишлайдиган барча каттаю кичик амалдорларга ҳам аслида худди шундай қўйилади, шундай бўлиши ҳам керак аслида. Аммо ҳаётда бўлганидек, порахўрлик, қаллоблик, таниш билиш, қариндошлик ва бошқача кўринишдаги қонунбузарлик аралашган жойлардагина юқори лавозимларда унга муносиб бўлмаган шахслар ўтиришади.

 Аммо биз ҳозир масалага фақат ва фақат илмий нуқтаи назардан ёндошадиган бўлсак, демак генераллар устидан раҳбар бўлган Олий Қўмондонга қўйиладиган талаб генералга фўйиладиган талабдан яна бир неча карра баландроқ бўлиши керак, тўғрими? Президентлик лавозимида ўтирган одам айни пайтда мамлакатнинг Олий Қўмондони ҳамдир. Демак у барча генераллардан зеҳнлироқ, фаросатлироқ ва ақллироқ бўлиши керак тўғрими? Хўш, 65га кирган генералларни, қонун бўйича истеъфога чиқариш лозим бўлса, Олий Қўмондон ҳам қонунга риоя қилиб, Конституциянинг 90 моддасига, ўз генералларига ва халқига ҳурмат кўрсатиб, ўз вақтида истеъфога чиқиши керак эмасми? Ёки у ёш боладек ерга ағанаб, ариллаб ”Мен бу ердан ҳеч қаёққа кетмайман!!! Аааааааааа!” деб инжиқлиқ қилаверсинми? Унинг бундай инжиқликларини танобини тортиб қўядиган бирорта идора йўқми мамлакатда? Сиз менга:”Бу бизнинг муаммо эмас. Сиз бу гапингизни Конституцион Судга, Адлия вазирлигига, Парламентга айтинг!” дейишингиз мумкин.

Тўғри. Аммо ҳамма муаммо шундаки (буни ўзингиз ҳам яхши биласиз) ана ўша Конституцион Суд ҳам, Олий Суд ҳам, Адлия вазирию парламентда ўтирган халқ вакиллари ҳам ёппасига қўйлар подасига айлатирилган бўлсалар нима қиламиз? Биз ҳам ўша қўйлар орқасидан эргашиб кетавермизми?

У ҳолда бизлар қадру қимматимиз, шону шавкатимиз, инсоний ғуруримизни нима қиламиз? Уларни қоғозга ўраб бирор сандиқни тўрига ташлаб қўйиб, қулларча мутеликда яшайверамизми? Неча йил инсонлар ана шундай мутеликда яшашлари керак? Наҳотки сиз ҳам шундай яшашга рози бўлсангиз?

 

Ҳар бир генерал 65 ёшга тўлгач ва истеъфога чиқиши ҳақида фармон келгач индамай, кабинетларидан лаш лушларини йиғиштириб уйларига кетишади. Қани бирор генерал худди Олий қўмондонга ўхшаб, ерга думалаб "Йўқ!!! Мен генераллик лавозимимдан ҳеч қаёқққа кетмайман!” деб кўрсинчи! У бечорани ўша заҳотиёқ икки қулоғидан ушлаб аввал Олий қўмондоннинг тепкисини, кейин эса қамоқхонанинг баландасини татиб кўришни таклиф қилишади.

 

Ўзбекситон Парламенти "Конституциянинг 90 моддасига асосан ҳамда тайинланган вазифани муддати 3 марта ўтиб кетгани учун Ўзбекистон Парламенти фуқаро Ислом Каримовни унга вақтинча топширилган президентлик лавозимидан озод қилади” деб фармон чиқарса бўлмайдими? Бўлмайди. Чунки бунақа фармонни улар ёза олмайдилар. Сабаби - уларнинг қўллари аллақачон қўйларнинг уч бармоқли туёқларига айланиб бўлган.  

 

Хўш,  энди яна илмий асосларга қайтадиган бўлсак, сизлар қўлларингизни кўкракларингизга қўйиб айтингларчи - 80га кирган қари бир инсонда 50...60 яшар генералнинг зеҳниятидек кучли зеҳн ва фаросат бор деб уйлайсизми?           

Нега 65га кирган дорбоз дорга чиқмайди ва дорга ўзининг ўғли ва набираларини чиқаради? Чунки энди унинг оёқлари баланд дорда қалтирайди, чунки тиззадан ва белдан қувват кетган, энди уни кўзлари яхши кўрмайди, фикри эса тез ишламайди.

Нега энди 65га кирган фуқаро генераллик қила олмайдию 80га кирган фуқаро Олий Қўмондонлик қила олади?

Нега энди ақлу заковат ва қудратли зеҳну фаросат талаб қилинадиган энг маъсулиятли ишда бир қари, босар тусарини билмай қолган одам ўтиравериши керак экан? Нима у роботми чарчоқ билмайдиган?  Ёки у бошқа сайёрадан келиб қолган, қарилик ва ўлимни тан олмайдиган Кашей Бессмертнийми ёки бир андреоникми?

Йўқ. У ҳам худди сизу биздек оддий бир инсон. Бу айниқса унинг юриш туришию, бўралаб сўкинишида яққол кўриниб туради. У ҳам барча одамларга ўхшаб шамоллайди, касал бўлади, айтишларича охирги пайтларда у кўп ётадиган аммо ухлай олмайдиган касалга йўлиққан ва фақат махсус массаж ва муолижа ёрдамидагина ўзини дадил тутишга тиришиб юради. Аммо у қачонгача шундай юра оларкин? 2, 4 ёки 6 йилми? Кейин барибир қариликнинг энг оғир палласига, яъни умуман ҳаракатлана олмайдиган даврига бориб қолади.

Шуни унутмангки, одам қаригани сари  нафақат жисмонан балки ақлан ҳам заифлашиб бораверади(Суқротга ўхшаган(Каримовга эмас!) яккам дуккам инсонлар бундан мустасно, албатта), бу она табиатнинг қонуни.

Хўш, ақлан ва жисмонан заифлашган 80 яшар бир қари чолга 28 ммиллионли халқнинг тақдирини, бу халқнинг кундалик мингларча оғир ва енгил муаммоларини ҳал қилишни ишониб топширса бўладими?

Бундай маъсулиятли ишларни бир қари чолга ишониб топшириб бўлмаслигини у бундан 6 йил олдиноқ исботлаб берган. Ўшанда у Андижоннинг Бобур майдонига йиғилган 25 000 чоғли фуқароларга қарата ҳам армияни, ҳам милисаларни ташлаб, ўз фуқароларини худди ёввойи қуёнлар тўдасини ўққа тутгандек, аёвсиз отиб ташлашга шахсан ўзи Андижон аэропортида, халқдан биир неча чақирим узоқда ўтириб олиб, буйруқлар берган. Аммо орадан бир икки кун ўтгач:”Мени Андижонда халққа қарши қурол ишлатганликда айблашаяпти. Ахир мен қандай қилиб ўз халқимга қарши "От!” дея оламан. Ахир мен сизларни жонимдан ҳам ортиқ яхши кўраманку !” деб худди телбалардек қичқирган эди. Орадан бир неча ҳафта ўтгач эса унинг бу валдирашларига кескин руҳда, Олий Судда Маҳбубахон:” Ҳа. Аскарлар одамларни худди фашистлар отгандек отди. Ҳатто фашистлар ҳам ўз халқини бундай қирмаган эди” деб ҳақиқатни яна бир бор телевизорга бақрайиб қараб ўтирган ана шу қари тулкининг башарасига қарата шартта шартта айтиб ташлади!

Ана ўшандаёқ фуқаро Ислом Каримовнинг мияси айниб қолганлиги тўла тўкис равшан бўлган эди.

Сиз менга "Хўш, мақсадингиз нима ўзи? Биз ўзбек генералларидан сиз нима истайсиз?” дейишингиз мумкин. Мен эса бошқа ҳеч нарса демайман ва хулоса чиқаришни сизнинг ўзингизнинг ўткир зеҳниятингизга ишониб топшираман.

 Ҳазратқул Худойберди

2011.06.20.

www.stopdictatorkarimov.com
Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 1281 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz