Понедельник, 24-04-29, 08:17

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Июнь » 21 » ВВС ҳибсда қолаётган ходими масаласида навбатдаги баёнот билан чиқди
01:35
ВВС ҳибсда қолаётган ходими масаласида навбатдаги баёнот билан чиқди

ВВС ҳибсда қолаётган ходими масаласида навбатдаги баёнот билан чиқди

ВВС эшиттиришлар узатиш корпорацияси ВВС радиоси ўзбек хизматининг айни кунларда ҳисбда қолаётган Тожикистондаги мухбири Ўринбой Усмонов масаласида навбатдаги баёнот билан чиқди. Унда айтилишича, орадан ўтган бир ҳафта ичида ВВС мухбирининг ўз ҳимоячиси билан мунтазам равишда ва яккама-якка кўришишига изн берилмади, яқинлари ва ҳамкасбларининг ҳам у билан учрашишларига рухсат бўлмади, бу эса, халқаро ва маҳаллий қонуний меъёрларга зиддир


Баёнотда шунингдек мухбирнинг ҳибсга олиниши ва унга нисбатан олға сурилаётган айблов юзасидан Тожикистондаги Британия ҳамда АҚШ элчиликлари ва кўплаб нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан қилинган ва давом этаётган чақириқлар тожик мулозимлари томонидан мутлақо эътиборсиз қолдирилаётгани айтилади. Тожикистон Хавфсизлик хизмати томонидан уюштирилиб, 18 июн куни Pressa.tj нашрида чоп этилган ва ВВС мухбири "Ҳизбут-таҳрирга аъзоликда айбланган мақола эса, баёнотда айтилишича, "қонуний жараёнларга зид ва айбсизлик презумпциясининг қўпол равишда бузилишидир.


ВВС баёнотида яна бир бор журналистга нисбатан айтилаётган барча расмий иддаолар асоссиз экани қатъий таъкидланади ва тожик ҳуқуқ тартибот идоралари қадамини профессионал журнализм ва Тожикистондаги сўз эркинлигига таҳдид деб билади. Зеро баёнотда алоҳида урғуланишича, Ўринбой Усмонов ВВС журналисти сифатида ҳар қандай хабарни ҳар томонлама ёритиши лозим бўлган, шу боис, ўз иш фаолияти давомида турли қарашдаги фикрларни намоён этган одамлар билан учрашиши ва суҳбатлашиши табиий ҳолдир. "Барча журналистларнинг ҳеч бир тазйиқ ва таҳдидларсиз ҳар қандай ташкилот ҳақида эркин хабар беришлари ўта муҳим” дейилади баёнотда.


ВВС шунингдек ўз мухбири Ўринбой Усмоновнинг хавфсизлигидан ниҳоятда хавотирда эканини ҳам билдиради. Зеро баёнотда айтилишича журналист жиддий юрак хасталигига эга, унинг ўзи ҳам тиббий муолажага муҳтожлигини айтган. "Биз Ўринбой Усмонов ва унинг оиласига ҳамдардмиз. ВВС мухбири Ўринбой Усмоновнинг зудлик билан озод этилишига эришиш учун бирор бир таъсирга эга бўлган инсонлардан ўз саъй-ҳаракатларини янада кучайтиришларини илтимос қилиб қоламиз, дея якунланади баёнот.


Маълумки журналистнинг ҳибсга олиниши бутун дунёда кескин танқид остига олинди Европа Иттифоқи Ўринбой Усмоновнинг ҳибсга олиниши ва хавфсизлик кучлари томонидан унга кўрсатилган номақбул муносабатдан жиддий хавотир билдирган ва тожик мулозимларини журналистга нисбатан номақбул муносабатга оид даъволарни батафсил текширишга чақирган ҳамда ҳибсга олиш пайти барча қонуний жараёнларга тўлиқ риоя этилмаганидан ташвиш билдирган.


www.Jarayon.com

Категория: БАЁНОТЛАР | Просмотров: 1169 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz