Каримов Жиноий Тўдасининг 20 йиллик байрамига қарши НОРОЗИЛИК ЮРИШЛАРИ ҲАҚИДА
Ислом Каримов бошлиқ бир ҳовуч Жиноий Тўда ўзининг Ўзбекистон халқи устидан қозонган ғалабасини, ўзбек халқини эзиб келаётганининг 20 йиллигини маст аласт бўлиб нишонламоқчи бўлган 1 Сентябрдаги тантаналарига қатнашманг!
Унинг ўрнига ўша 1 сентябрь кунида Жиноий Тўданинг ошини заҳарга, байрамини азага айлантиринг!
Токи бу Жиноий Тўда билсинки, миллионлаб оддий фуқароларнинг эзиш эвазига, уларнинг бойликлари, ерларини тортиб олиш, талон тарож қилиш эвазига, халқни 20 йил давомида сурункасига эзиб энди ўзининг ана шу ғалабасини масту аласт бўлиб, айшу ишрат қилишига йўл қўйманглар!
Ал қасосу минал ҳақ!
1 Сентябрда ҳам мамлакат ичида, ҳам унинг ташқарисида Каримов Жиноий Тўдасига қарши минглаб НОРОЗИЛИК ЮРИШЛАРИ ТАШКИЛ ҚИЛИНГЛАР!
БОЗОРЛАРДА, КЎЧАЛАРДА, МАЧИТЛАРДА ТЎПЛАНИБ, 100, 1000 киши БЎЛИБ КЎЧАЛАРНИ ТЎЛДИРИБ, ҒАЗАБ ИЛА СУКУТ САҚЛАГАН ҲОЛДА, ШАХДАМ ҚАДАМЛАР БИЛАН КАМИДА 5..10 КМ МАСОФАНИ БОСИБ ЎТИНГЛАРДА КЕЙИН ТАРҚАЛИНГЛАР.
Сизнинг бундай фуқаровий норозилигингизни Жиноий Тўда ҳам, бу Тўданинг жиноятлари ва зулмлари жонига тегиб кетган мазлум халқ ҳам кўрсин.
Буни кўргач Жиноий Тўда вакиллари қалтирасинлар!
Буни кўргач миллионлаб эзилганлар сизларга эргашсинлар!
Сизнинг жим юрган ҳолда ўз норозилигингизни билдиришингиз бу сизнинг Конституцион ҳуқуқингиздир.
Ҳазратқул Худойберди
2011.06.24
|