Воскресенье, 24-05-05, 23:05

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Июнь » 26 » Бугун халқаро қийноқ қурбонларини қўллаб-қувватлаш куни
12:01
Бугун халқаро қийноқ қурбонларини қўллаб-қувватлаш куни

Бугун халқаро қийноқ қурбонларини қўллаб-қувватлаш куни

 

26 июн – БМТ томонидан халқаро қийноқ қурбонларини қўллаб-қувватлаш куни деб тан олинди. Афсуски Ўзбекистон аҳолиси учун қийноқ мавзуси аллақайси нашр ёки аллақайси давлат телевидениесида кўтарилган мавзу эмас, афсуски бу кундалик ҳаётда учраб турувчи муаммодир. Тошкентлик бир мухлисимиз айтганидай, Ўзбекистонда қамоқ нималигини, ўзбек милицияси нақадар шафқатсиз эканини ва гўштсиз яшаш қандайлигини билмаган оиланинг ўзи қолмади гўё. Айнан мана шу учун ҳам, бу кун, Қийноқларга қарши кураш куни ўзбекистонликлар учун ҳам аҳамиятли ва маълум маънода умидлидир.


Айни сана муносабати билан Жараён нашри Ўзбекистондаги қийноқларни бевосита кузатган икки инсон, Леонид Кон ва Фарходхон Мухторовлар ҳикояси ва мамлакат Бош прокурори номига битган мактуби эътиборингизга ҳавола қилади. Леонид Кон ўз гувоҳликларини Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг альянси раҳбари Елена Урлаева билан ўтказган мулоқоти пайти гапириб берган. Рус тилида ўтказилган айни суҳбат Янги фикр нашри асосчиси, журналист Улуғбек Ҳайдаров томонидан ўзбек тилига ўгирилди. Фарходхон Мухторовнинг эса ўз гувоҳликларини Жараён нашрига гапириб берган.


Леонид Кон: қамоқда сен доим хўрланиш ва калтакланиш остида бўласан



Елена Урлаева - Леонид, сиз, камоқхоналарда маҳбусларни қийноққа солишаётгани хақида хабар бергани қўрқмайсизми?


Леонид Кон Албатда, мени яна тайзиққа олишларидан қўрқаман. Лекин, вазиятни яхши томонга ўзгартириш ва маҳбусларни оғир қийноқлардан қутқариш учун, бу нарсаларни очиқлаш лозим. Қамоқда, сен доимий равишда хўрланиш ва калтакланиш остида бўласан ва бу системани ўзгартириш, хамда адолат рўёбга чиқишига умид ҳам қила олмайсан. Лекин озодликда юриб, нима бўлган тақдирда хам, гапириш керак.

 

Сиз, Зарафшондаги КИН 48 қамоқхонасида маҳбусларнинг раҳмсизлик ва оғир шарт шароитга қарши бош кўтаргани хақида нималарни биласиз? Бизга бу ҳақда хабар берган Александр Толибов қўзғалонни куч билан босиш пайтида маҳбуслар ўлдирилгани хақида айтганди.

 

Л.К. : - Мен ўша воқеанинг гувоҳиман. Маҳбуслар норозилик белгиси сифатида ўз томирларини кесиб юборишди. Бу воқеа 2007 йилнинг 17 августида бўлганди. Ҳукумат қамоқхонага БТРларни олиб келди. Ичкарига эса ОМОНчиларни киритишди, улар хаммани уриб ташлади, кўплаб маҳбусларни ўлдирди...

 

Маҳбусларни кўп қийноққа солишадими у ерда?

 

 

Л.К. : - Этап орқали зонага келган ҳар бир маҳбус албатта калтакланади, буни "улуш” (поёк) дейишади. Таёқ билан ҳар бир оёғинга 5 мартадан савалашади. Таёқнинг зарби оёғинга тушганида, оғриғи бошингда акс этади. Қаттиқ савалашади. "Сангород”да (Жазони ижро этиш Бош бошқармаси қошидаги Тошкентда жойлашган тиббий муассаса - Жараён) эса, касал бўлган маҳбуслар дори дармон ўрнига, шу ернинг бошлиғи ўринбосари Қатиб деган кишининг тепкиларини ва сўкишларини олади. Ҳамма зоналарда ҳам қийнашади ва бу бир меъёрга айланган. 2010 йилнинг кузида, Олмалиқдаги 45-зонадан калтакланган бир маҳбусни келтиришди. Асли сурхандарёлик бўлган бу маҳбус сангородда ўлди.

 

Зоналарда маҳбусларнинг ўлим топиш ҳолати кўп учрайдими?

 

Л.К. : - Кўп ўлади. Буни ҳамма маҳбуслар билади. Айниқса, ўтган йили ёзда "сангород”да кўп ўлди. Менинг ҳисобимга кўра, кунига 2 кишидан ўлди. СПИД ва сил касалига чалинган маҳбуслар сақланадиган 5-2, 8-1, 8-8 корпусларида тез тез ўлим ҳолатлари  кузатилади. Менинг дўстим, 1976 йилда туғилган Надершин Фарид, СПИД ва сил касалига чалинганди. У ҳам "Сангород”да ўлди. Фаридни тобутга солиб, онасига топширишди. Фариднинг мурдасига хлор сепилган бўлиб, унинг онасидан, тобутни тўғри қабристонга олиб бориб кўмишни буюришди. Ҳаттоки тобутни очиб кўришни ҳам таъқиқлашди. Рустам исмли маҳбус эса 48-зонада ўлди. У Ботир исмли навбатчининг ёрдамчиси эди. Уни ўша Ботир уриб ўлдирди ва айбни ҳеч нарсадан хабари йўқ Озод исмли маҳбусни бўйнига қўйди. Ҳозир айбсиз айбдор Озод 33-зонада жазо муддатини ўтаяпти.

 

Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси вакиллари қамоқхонага келганида нималар бўлади?

 

Л.К. : - Қизил Хоч келадиган пайтда, мурдахонадаги ўликларни олиб, ҳибсхонага беркитишади. Кечаси Қизил Хоч вакиллари уҳлаётганида мурдаларни тезликда эгаларига топширишади. Текшириш ўтадиган 6 кун давомида мана шундай ишлар бўлади.

 

Касал маҳбусларга яратилган шароитлар ҳақида гапириб беринг.

 

Л.К. : - Масалан, аввал Эркин Ҳамроев бошлиқ бўлган, 36чи сил касаллар сақланадиган зонада озиқ овқат таъминоти ёмон эди. Зонадагиларнинг ярмидан кўпи очликдан озиб тўзиб кетган. Касалларга кун давомида ўтириш ҳам таъқиқланган. Ҳозир ўша Эркин Ҳамроев "Сангород”нинг бошлиғи. У касал маҳбусларга қараб "Бу ер зона, касалхона эмас, ғилай ҳам, чўлоқ ҳам бу ерда югуриб юриши керак”, деб очиқчасига айтади. 2чи сил касаллар зонасида бир бўлим бор, у ердаги касалларга уйқу келтирувчи кучли дорилар беришади, лекин ётишга рухсат беришмайди. Тасавур қилинг, дори таъсирида миянг ўчиб қолади, сен ётишинг керак, лекин сенга ҳатто ўтиришга ҳам рухсат беришмайди. Уҳлаб қолсанг жазолашади. Фақатгина сокин вақт бошланганида озроқ уҳлаш мумкин. Ҳаммани ошхонага ҳайдашади ва у ерни тозалашга мажбур қилишади. Тозаликни талаб қилишади, лекин ҳаммомга ҳафтасига бир марта олиб боришади, холос. Жўмракларда ювиниш мумкин эмас, бу айниқса ёзнинг иссиғида жуда ҳам қийнайди.

 

Ўтган ёзда маҳбусларга номерлари ёзилган иссиқ халатларни кийиб юришга мажбур қилишди. Худди палтога ўхшаган бу халатларда қуёш тиғида кун бўйи юришга мажбур қилишарди. Азобга қолган беморлар терлаб кетишар, оқибатда соғликлари янада ёмонлашарди...

 

Таҳририятдан: Ўзбекистон ҳуқуқ химоячилари алянси томонидан келтирилган маълумотга кўра, Леонид Кон сил касалига чалинган ва унинг тана оғирлиги атиги 40 килограммни ташкил этади. У даволанишга ва моддий ёрдамга муҳтож. Леонид 2010 йилнинг ноябр ойида КИН 18 жазони ижро этиш муассаса касалхонасидан озодликка чиққан. Муассаса маъмурияти ҳозиргача унга паспортини қайтаргани йўқ. Бу муҳим ҳужжатсиз эса у қамоқдан чиққанларга бериладиган ёрдам пулини ололмайди, ишга кириш тугул, ўзидаги сил касалини ҳам даволай олмайди. Яна шуни ҳам айтиш лозимки, сил касали Леонидга қамоқхонада юққан.

 

Ўзбекистон ҳуқуқ химоячилари алянси, Леонид Кон иши бўйича бир неча марта тегишли ташкилотларга аризалар ёзди, бироқ ҳозиргача муассаса маъмурияти унинг паспортини тиклаб бергани йўқ. Боз устига шу йилнинг май ойи ўрталарида Олим исмли Ангрен шаҳар ички ишлар бўлими ходими томонидан Кон Леонид ёнига наркотик модда ташлаб, уни яна қамоққа тиқишга уриниш бўлди. Бир кун милиция бўлимида сақланган Леонид ҳуқуқ химоячилари томонидан қилинган баёнотлардан кейин қўйиб юборилди. Леонид Кон АКШдан бошпана сўрамоқчи, чунки Ўзбекистонда унинг ҳуқуқлари бузилмоқда.

 

Фарходхон Мухторов гувоҳликлари

 

 

"Қийноқлар масаласига келсак, бу нарса Ўзбекистондаги тергов изоляторлари ва жазони ижро этиш колониялари учун оддий бир ҳол. Тергов изоляторининг деярли ҳар бир камерасида милицияга ишлайдиган жиноятчилар бўлади. Улар изолятор раҳбарларининг топшириғи билан маҳбусларни қийнаб, қилмаган жиноятларини бўйнларига олишга мажбурлайди. Уларни кличкаси (муассаса ичида берилган ном - Ж) "лохмач”. Улардан баъзи бирлари эса маҳбусларнинг суҳбатларига зимдан қулоқ тутиб оқизмай-томизмай, баъзида эса ўзларидан ҳам қўшиб муассаса раҳбарларига "етказади”. Уларни "қулоқ” (яширин тарзда эшитиб, зудликда бу ҳақда маълум қилувчи шахс - Ж) дейишади”, дейди Ф.Мухторов.

 


Фарходхон Мухторов тергов изоляторида ва жазо муддатини ўтаган 64\61-сонли жазони ижро этиш колониясида кенг қўлланиладиган қийноқлар ҳақида қийноқ қурбонлари ёки уларнинг қийноқ қурбонига айланганига гувоҳ бўлган маҳкумларнинг ҳикояларидан келиб чиқиб айтишича, қуйидаги қийноқ усуллари кенг қўлланилади:

 


1) Оёқ остига дубинка билан уриш;

 


2) Электр токи билан қийнаш;

 


3) Эркакларнинг жинсий аъзосига сув тулдирилган баклажка боғлаб илиб қўйиш;

 


4) Махсус кийим кийдириш. Бу кийим кийдирилгач унга қарата сув сепилса, одамнинг бутун баданини аста секин сиқиб боради ва жуда қаттиқ азоб беради;

 


5) Противогаз кийдириб шланкаси ёпилади ва маҳбус бўғилади ёки противогаз шланкасининг оғзига дуст сепилади ё сигарет тутуни юборилади;

 


6) Маҳбуснинг баданига қайноқ сув сепилади;

 

 

7) Эркакларнинг жинсий аъзосига қоғоз ( газета) ўралади ва ёқилади;

 


8) Мағбусни "лохмач” томонидан зўрлаш;

 


9) Маҳбуснинг икки қўлини ёнга кўтариб, бир оёқда узоқ вақт туришга мажбурлаш. Агар у иккинчи оёғини ерга қўйса ё йиқилса шафқатсиз равишда калтакланади;

 


10) Маҳбусни жуда тор, қоронғи, дим камерага қамаш бу ҳолда тез фурсатда маҳбуснинг бутун танасидан тер чиқади ва ҳаво етишмаганидан бўғила бошлайди.


 

Фарходхон Мухторовга журналист Хайрулло Ҳамидов жиноят ишида шерик, деб жиноий жавобгарликка тортилган футбол ишқибози бўлган йигитни айтиб беришича, таниқли спорт шарҳловчиси Хайрулло Ҳамидовни Янгийўлдаги бир хонадонда ўтказилаётган тадбирга келишини эшитиб борган. Спорт ишқибозлари бўлган кўп ёшлар тўпланган йиғинда қатнашган. Ҳамидовга турли мавзуларда, масалан спорт ва дин мавзусида саволлар беришган. Хайрулло Ҳамидовнинг жавобларида ҳеч қандай диний экстремизмни тарғиботи бўлмаган.



Лекин шу тадбирдан кўп ўтмай унда қатнашган фуқаролар Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) томонидан қўлга олинган ва уларга "жиходчилик” диний ташкилотига аъзолик айби қўйилган. Хайрулла Ҳамидовга қарши кўргазма олиш учун бу фуқаролар ўта шафқатсиз қийноққа солинган. Хайрулло Ҳамидовга қарши кўргазма беришдан бош тортган маҳбусларнинг жинсий аъзосига сув тўлдирилган баклажка боғлаб қуйишган. Бу қийноққа солинган маҳкумнинг айтишича, мазкур қийноқ усули ниҳоятда чидаб бўлмас оғриқни келтириб чиқаради. "Бундай қийноққа солинган инсонлар қийноқнинг азобига дош беролмай чинқиришидан инсон ақлдан озиб колиши мумкин эди”, деган шу усулдаги қийноққа солинган маҳкум.



Ўша қийноқ қурбони бўлган йигитнинг айтишича, гапга чечан Хайрулла Ҳамидов судда прокурорни ҳам, судьяни ҳам нутқи билан мот қилиб, ўзига ва бошқа судланувчиларга қўйилаётган айбловлар асоссиз эканини исботлаб берган. Лекин адолатсиз судлов сабабли ўша тадбирда қатнашган инсонлар суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилган. Айнан мана шу айблов билан ҳибсга олиниб, шундай қийноқ усули қўлланилган ёш йигит 64/61 колониясмга келтирилганидан сўнг кўп ўтмай ақлдан озган ва Чуқурсойдаги (Тошкент шаҳри - Ж) руҳий касал маҳкумлар даволанадиган колонияга жўнатилган.


Таҳририятдан: Ҳурматли дўстлар, агар сизда ҳам Ўзбекистондаги қийноқларга оид далилий гувоҳликлар бўлса марҳамат ёзинг. Эслатиб ўтиш жоиз "Ўтюраклар” Клуби Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти ҳар бир қийноқ ҳолати юзасидан БМТ қўмиталарига мурожаат билан чиқиш ва қийноқ қурбонларининг вазиятига эътибор қаратишда кўмаклашиш имконига эга.
Категория: Қ И Й Н О Қ Л А Р | Просмотров: 1753 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz