Суббота, 24-04-27, 20:44

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Июль » 6 » Каримов Диктатурасининг навбатдаги жинояти.
16:21
Каримов Диктатурасининг навбатдаги жинояти.

Каримов Диктатурасининг навбатдаги жинояти.


2011 йилнинг 24 июнида Қарши зоналарининг биридан яна бир махбуснинг азобланиб, хўрланган жасади чиқди.

Абдуманнон Артиқов 1977 йилда туғилган, Андижон шимолий кичик даҳа, 12 б уй, 28 хонодонда яшар эди. 2005 йил 13 майдаги Халқ намоийшида қатнашгани учун экстремизмда ноҳақ айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум этилган. Унинг ягона "жиноят”и, у "Андижон қирғини” нинг тирик гувоҳларидан бири эди.

Абдуманнон ўз жазо муддатини Қарши зоналарининг бирида ўтаётган эди. Муддатни ўташ давомида барча қонун қоидаларга тўлиқ риоя қилиб келган, ҳеч қандай "тартиббузарлик” қилмаган. Шунга қарамай, озод бўлишига 25 кун қолганда қамоқхона маъмурияти тамонидан ҳеч бир асоссиз "изолятор” га ташланган ва ичкарида қайта суд қилиниб, қўшимча муддат белгиланган. Қамоқхона маъмуриятининг билдиришича, бу воқеани Абдуманоннинг юраги кўтара олмаган.

Июнь ойининг бошида ўғлини кўргани борган Латифжон Артиқов, Абдуманноннинг соғлиги яхши бўлганлиги, ҳеч қандай шикоят қилмагани ва 20 кунларда озод бўлишини хурсанд бўлиб айтганини, таъкидлайди.

Абдуманнонни яқин қариндошларининг билдиришича, танасининг бел ва кўкрак қисмларида қаттиқ калтак излари бўлган. Киндикдан томоқ қисмигача ёрилиб, тикилган ва бош мия қисмида катта жароҳат бўлиб, у ҳам тикилган бўлган.

Абдуманнон 23 июнь куни ўта оғир аҳволда "Сангород” га олиб келинган ва ўша ерда вафот этган. Маййит "Сангород” дан Андижондаги моргга жўнатилган. Уйидагиларга 24 июнь куни хабар беришган ва отасининг ўзи бориб ўғли жасадини олиб келган.

Абдуманнон уйланган, аммо ҳали фарзанд кўрмаган эди. У 25 июнь, шанба куни дафн этилди.

Ўзбекистонда охирги пайтларда жазо муддати тугаган маҳбусларга муддат қўшиб берилишлиги ва қамоқхонадан маҳбусларнинг жасади чиқишлиги кўплаб кузатилмоқда. Жасади қамоқхонадан чиқаётган маҳбусларнинг тарихига эътибор бериб қаралса, уларнинг айтарли барчаси давлат жиноятига гувоҳ бўлиб қолганлар бўлиб чиқмоқда. Ҳар хил тухмат, бўҳтонлар уюштирилиб қамоққа ташланган маҳбуслар ва уларнинг қариндошлари муддати битиб чиққач беихтиёр бор ҳақиқатни ёйиб юборишларининг хавфи борда! Айниқса, 2005 йил 13 майдаги "Андижон қирғини”га гувоҳ бўлиб қолгани учунгина ҳар хил баҳоналар билан ҳибсга олинганларни озодликка чиқаришда Ўзбекистон ҳукумати жиддий муаммоларга рўбарў бўлмоқда. Чунки бу қаттол режим дунё ҳамжамиятидан яшириб келаётган "Андижон қатли оми” ҳақидаги хабар озодликка чиқаётган маҳбуслар орқали ёйилиб кетишидан манфаатдор эмас. Агар ушбу маълумотлар дунё ҳамжамиятига ошкор бўлса, диктатор Каримов ва унинг тарафдорларининг шундоқ ҳам кундан‑кунга тушиб бораётган обрўси ер билан яксон бўлиши аниқ бўлиб қолади.

"Андижон – Адолат ва Тикланиш” ташкилоти маълумот тарқатиш бўлими
Категория: МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1921 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz