Воскресенье, 24-04-28, 08:55

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Октябрь » 14 » ЮНИСЕФ: 'Ўзбекистонда болаларнинг пахта йиғим-теримига жалб этилишларини кузатмоқчимиз'
06:10
ЮНИСЕФ: 'Ўзбекистонда болаларнинг пахта йиғим-теримига жалб этилишларини кузатмоқчимиз'

ЮНИСЕФ: 'Ўзбекистонда болаларнинг пахта йиғим-теримига жалб этилишларини кузатмоқчимиз'

Бирлашган Миллатлар ЮНИСЕФ Болалар жамғармасининг билдиришича, ўзлари эга бўлган ваколатдан келиб чиқиб, ўзбекистонлик масъулларни бу йилги пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланилиши ҳолларини кузатиб боришлари билан бохабар этишган.

Халқаро жамғармага кўра, уларни ўз кузатувлари натижаларидан ҳам огоҳ этиш ниятлари бор.

"Ўзбекистонда пахта мавсуми энди бошлангани туфайли, ҳозирча бирор бир хулосага келганимиз йўқ", дейилади ташкилотнинг баёнотида.

Ташкилотнинг Би-би-сига билдиришича, аллақачон Ўзбекистоннинг турли минтақаларига кузатув гуруҳларини ҳам юборишган.

ЮНИСЕФ вакилига кўра, бу қисқа кузатув бўлиб, Халқаро Меҳнат Ташкилоти меъёрларида кўзда тутилувчи жиддий ва мустақил сўров-кузатувга ўтмайди.

Халқаро ташкилотлар бир неча йилдан бери Ўзбекистонда мажбурий болалар меҳнатидан фойдаланиш муаммолари ҳақида бонг уриб келмоқдалар.

Бунинг натижасида, жаҳоннинг 60 га яқин йирик ширкатлари ўзбек пахтасидан қилинган молларни бойкот қилиш ҳақидаги петицияга ҳам имзо чекканлар.

Ўзбекистон расмийлари пахта далаларида мажбурий болалар меҳнатидан фойдаланилаётганини рад этиб келадилар.

Лекин баъзида болалар кўнгилли равишда ота-оналарига ёрдам беришаётганлигини айтишади.

Сафарбарлик давом этмоқда

Ўзбекистондаги мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари Ташаббус гуруҳининг айтишича, Қашқадарё вилоятида 5-синф ўқувчилари ҳам эрталабдан кечгача пахта теримига жалб қилинган.

Ташаббус гуруҳининг иддоа қилишича, текширув олиб борилган 3 вилоятдан айнан Қашқадарёда 11 ёшли болалар меҳнатидан фойдаланилмоқда.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари оммавий тарзда бузилаётган ҳамда болалар, талабалар ва фуқароларни пахта далаларида мажбурий меҳнатга жалб қилувчи давлат сифатида салбий ном чиқарган.

Ҳар йили Ўзбекистон ҳукумати бутун мамлакатдаги мактаблардан икки миллионга яқин болаларни пахта далаларига сафарбар қилиб, уларни пахта теришга мажбурлайди.

Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари Ташаббус гуруҳи ҳозирча Ўзбекистоннинг Фарғона, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларидаги вазиятни ўрганган.

Ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг айтишича, Фарғона вилоятида бу йил мактаб ўқувчиларининг меҳнатидан ҳозирча фойдаланилмаяпти.

Тошкент вилоятида эса, 7-синфдан юқорида ўқийдиган ўқувчилар пахта тераётган бўлишса, Қашқадарё вилоятида 5-синф ўқувчилари ҳам пахтага жалб қилинган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Суръат Икромов буни меҳнат кучини етишмаслиги билан изоҳлайди.

"Қашқадарёда одамлар сони кам, етишмайди. Менимча, улар шунинг учун ҳам бешинчи синфларни ҳам жалб этишга мажбур бўлаяпти. Тошкент вилоятида аҳоли зичроқ яшайди, шунинг учун ҳам юқори синф ўқувчиларини жалб этишган. Фарғона вилоятида эса жуда ҳам зич”, - дейди Суръат Икромов.

Ҳуқуқ ҳимоячисига кўра, Қашқадарё вилоятидаги асосан пахтага ихтисослашган туман мактаб ўқувчилари эрталабки соат саккиздан далага чиқарилади ва қуёш ботгунча берилган режани бажаришга тўғри келади. Мактаб ўқувчисига бир кунлик режа 70 килограмм қилиб белгиланган, аммо пастки синф ўқувчиларига камроқ териш топширилган.

"5 чи синф билан 9 чи синфнинг фарқи бор. Болаларни қизиқтириш мақсадида ким 60 кило терса, мукофот оласизлар, деб ўқитувчилар айтган. Унақа 60 кило терганлар бўлмаган, 50-45 кило теришган. Лекин юқори синфлар кўпроқ терган”, - дейди Қашқадарё вилоятида мактаб ўқувчиларини пахтага жалб қилинганини ўрганган Суръат Икромов.

Ҳуқуқ ҳимоячисига кўра, бир кило терилган пахтанинг нархи 150 сўм қилиб белгиланган бўлса-да, турли чегирмалардан сўнг ўқувчилар килосига 100 сўмдан ҳақ олишмоқда.

Мактаб ўқувчиларининг далага юк ташиш учун мўлжаллланган машинада олиб кетилиши ва кечқурун эса ўзлари қайтишга тўғри келиши айтилади.

Бундан ташқари, тоза ичимлик суви ва озиқ-овқат масалалари ҳам талабларга жавоб бермайди.

"Дарслар режа асосида давом этмоқда..."

Қашқадарё халқ таълими бошқармасидан ўзини бошқарма раҳбарининг ёрдамчиси деб таништирган Шодиёр Мўминов вилоятда бирорта ҳам мактаб ўқувчиси пахта теримига жалб қилинмаганини ва мактабларда дарслар режа асосида давом этаётганини билдирди.

"Вилоят бўйича бирорта мактаб ўқувчилари пахта йиғим-теримига жалб этилмаган. Қонуний режим асосида ўқув бўлаяпти. Соат 8 да дарс бошланиб, белгиланган ўқув режалари бўйича давом этаяпти. Дарсдан кейин ҳам пахтага чиқмайди. 18 ёшгача бўлган болаларнинг меҳнатидан фойдаланиш мутлақо тақиқланган”, - дейди Шодиёр Мўминов.

Жиззах вилоятининг пахтага ихтисослашган туманларида 8-9-синф ўқувчиларига мактаблар ёпилган ва улар пахта-йиғим теримига жалб қилинган.

"8-9-синфлар чиқаяпти, майда синф ўқувчилари чиққани йўқ. Коллеж талабалари чиқишяпти. Бу йил нимагадир кичик синф ўқувчиларини пахтага чиқармади”, - дейди жиззахлик тингловчимиз.

Жиззах вилоятининг тоғли ҳудудлариданги мактаб ўқувчилари пахта экиладиган туманларга оммавий пахта теришга жалб этилган.

Ғалларол, Фориш ва Бахмал туманларининг 8-9-синф ўқувчилари чўл ҳудудларига пахта теримига олиб кетилгани айтилади.

Мактаб ва коллеждан мажбурий равишда пахта теримига олиб кетилаётган бўлса-да, унга бормасликнинг йўллари ҳам борлиги таъкидланади.

"Пахтага бормаслик учун мактабларда 100 минг, коллежларда 200 минг сўм берасиз. Ёки ўрнига ўрин одам юборасиз. Мисол учун, синглимнинг ўрнига йигит болани ёлласам, унга 100 минг сўм бераман. Йигит ўрнига бориб, у ёқда яна пул ишлаши мумкин. Улар кўнгилли ёлланувчилар эмас, мажбурликдан борадиганлар. Шароити йўқлар ва оиласида етишмовчилик борлар мажбуран боради”, - дейди тоғли туманларда яшовчи Баҳром.

Ўзбекистон иқтисоди қишлоқ хўжалигига ихтисослашган. Экин майдонларининг катта қисмида пахта етиштирувчи республика уни экиб, йиғиб олгунча қўшимча ишчи кучига эҳтиёж сезади.

Ёғинли кунларгача очилган пахтани териб олиш учун деҳқонларнинг олдида 1 ой, узоғи билан 2 ой муддат бўлади.

Пахта толасини четга экспорт қилиш орқали мўмай даромад кўрувчи ҳукумат ушбу қимматбаҳо хом-ашёни сифатли равишда териб олиш учун бутун заҳирадан фойдаланишга ҳаракат қилади.

Ўзбекистон қонунларида вояга етмаган болаларнинг меҳнатидан фойдаланиш тақиқланган бўлса-да, ҳар йили ўртача 2 миллионга яқин мактаб ўқувчиларининг пахта йиғим-теримига мажбуран жалб қилиниши айтилади.

Кузатувчилар Шўролар давридан бери хунук анъанага айланган ушбу ноқонуний меҳнатдан фойдаланишни тўхтатиш учун ҳукумат етарли ҳаракат қилмаётганини айтади.

Пахтанинг асосий қисми йилдан йилга фақат қўлда теришга ўтилаётганини ва уни йиғиб олишда техника такомиллаштирилмаётгани танқид қилинади.

Категория: БОЛАЛАР МЕХНАТИ | Просмотров: 1383 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz