Понедельник, 24-05-20, 17:18

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Октябрь » 18 » Ўзбекистонлик фермер ҳамон ҳибсда ушлаб турилибди
20:07
Ўзбекистонлик фермер ҳамон ҳибсда ушлаб турилибди
Ўзбекистонлик фермер ҳамон ҳибсда ушлаб турилибди

Хоразм вилояти Шовот туманида фермер аёл Сафаргул Қурязова қарийб бир ҳафтадан бери ҳибсда ушлаб турилибди.

бу ерга босинг бу ерга босинг 13 октябр куни кечда Шовот тумани ҳокимиятига чақирилган Сафаргул Қурязовани фуқаро кийимидаги ҳуқуқ-тартибот ходимлари олиб кетишган.

Ҳозирда унинг Урганч шаҳридаги Ички ишлар бўлими тергов изоляторида сақланаётгани айтилади. Ҳозиргача фермернинг оила аъзоларига у билан кўришиш рухсати берилмаган.

Фақат Сафаргул Қурязованинг ҳимоячиси унинг олдига кириб чиқишга муваффақ бўлган.

Бундан олдин фермер устидан 219-модда, яъни ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш айблови асосида маҳкама жараёни кечаётган бўлган.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Сурат Икромовга кўра, белгиланган кунда судга бормагани ортидан Сафаргул Қурязовага қидирув эълон қилинган ва ҳозир айнан мана шу қарор асосида ушлаб турилибди:

"Ўша судда иштирок қилмагани учун. Адвокат чиқиб гапириб берган, яъни Бухоро вилоят судининг ажрими бўйича ҳисбга олингани ҳақида. Суддан қўнғироқ қилишган, уйдагилар унинг Тошкентда экани, у ерда қизлари яшаши, ўшанинг олдига ва бошқа учрашувларга кетганини айтишган. Шунга қарамай, судя уни қидирув асосида ажрим чиқарган. Энди ўша суди бошланса, ўша суд олиб боришса керак, деб ўйлайман".

Маҳкама иши 3 йилдан бери давом этаётган бўлган. Иш бир неча вилоятлар, туман маҳкамаларида кўриб чиқилган. Бироқ, айблов исботи топмагани туфайли ажрим чиқарилмаган. Охирги маҳкама иши Бухоро маҳкамаси тарафидан кўриб чиқилаётган бўлган.

Айблов нима асосида?

Би-би-си худди шу саволни фермернинг турмуш ўртоғи Раҳматилла Нуржоновга берган. У эса, можаролар фермер хўжалиги ихтиёрида бўлган ер туфайли келиб чиққанини айтган:

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Сурат Икромов ҳам Сафаргул Қурязовга қўйилган айбловлар сохта эканини таъкидлайди:

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Ой бошларида Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи Хоразм вилояти Шовот туманидаги "Зубайда-Холида-Азиза" фермер хўжалиги иш юритувчиси, собиқ агроном Сафаргул Қурязова Тошкентдаги Мустақиллик майдонида ўзига ўт қўймоқчи бўлгани хусусида хабар тарқатганди.

Бунга фермерга нисбатан очилган жиноят иши ва туман расмийларининг тазйиқлари сабаб бўлгани айтилган.

Ўзбекистонда фермерларга нисбатан маҳаллий идораларнинг босимлари ҳақида хабарлар янгилик эмас.

Ўтган ой Сурхондарё вилояти Музработ туманида ўз жонига қасд қилган фермер Исмоил Тўраназаровнинг дафн маросими бўлиб ўтган.

Унинг ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатилган хабар қилинган эди.

Маҳалладошлари ва музработлик бошқа фермерларнинг айтишларича, ўлимидан олдин Музработда ўтказилган пахта йиғим-теримига бағишланган мажлисда 50 ёшли Исмоил Тўраназаровни кунлик пахта топшириш режасини бажармагани учун Сурхондарё вилоят ҳокими таҳқирлаган ва у бир кеча мобайнида ҳибсга олинган.

Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 1083 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz