Суббота, 24-05-04, 23:43

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Октябрь » 18 » Саиджаҳон Равоний: ЯНГИ МАШҚЛАР
22:59
Саиджаҳон Равоний: ЯНГИ МАШҚЛАР
Саиджаҳон Равоний: ЯНГИ МАШҚЛАР
***
1. Сонет
2. Ғазал
3. Таржима
4. Тахмис
*****
1. БИРИНЧИ ЎҚИТУВЧИМГА

Қанча-қанча тарихий зот бор,
Бир-биридан буюк ва машҳур.
Қанчасининг диёрларда хур,
Хайкаллари турар улуғвор.

Эъзоздадир буюк адиблар,
Саркардалар, шоҳлар, қироллар.
Эъзоздадир фазлу камоллар –
Буюк олим, буюк табиблар.

Йўқдир илло зарра эътироз,
Буюкларга жоиздир эъзоз –
Улар мангу бекаронадир.

Барчасига қилсам-да қуллуқ,
Дунёда енг мен учун улуғ
Дилкаш Анна Михайловнадир!
*****
2. ТОПДИ ДОВРУҒ
Баҳодир Чориевга, таваллуд кунига
бағишлов:
***
Бадиа таъб ишбилармон асли ул пеш,
Аввалига борди барча ишлари беш.

Ҳар жиҳатдин хонавойрон ҳолда ётғон,
Обу тоб айлади қорхонасин ул Кеш.

Дасту поси лаҳза тинмай, қилди меҳнат,
Инчунин кам-кам анга бўлди зафар эш.

Ришвахўрлар чиқиб илло ҳар тарафдин,
Бер дея "кўк” мунтазам, кўб урдилар неш.

Аҳли жоҳ тазйиқидин лек махлас этмай,
Ҳукумат ҳам ани қувуб, қилди дарвеш.

Оқибат бўлуб етакчи бир мухолиф,  
Дастур ила топди довруғ ул дурандеш.

Иқтидо минглар бу кун Бирдамлигида,
Русуҳ аъзо Равоний ҳам унси дилреш.
*****

3. Юрий Энтин: ГЎЗАЛ ОЛИС
(Прекрасное далёко), Абдусалом
Эргашевга, таваллуд кунига бағишлов:
***
Эшитилгай Гўзал Олис садоси,
Эрталабки кумуш шабнам узра сас.
Айлантирар бошни йўлнинг нидоси,
Айланмачак каби чоғимда наврас.

Эй Гўзал Олис,
Бўл менга холис,
Бўл менга холис,
Муравватли бўл!
Чашмадан қудс,
Сен томон Олис,
Сен томон Олис,
Олмоқдаман йўл.

Эшитилгай Гўзал Олис садоси,
Ўлкаларга чорлар ул мени гулгун.
Сўроқ-савол қилур майин сабоси,
Эрта учун нима қилдинг деб бугун.

Эй Гўзал Олис,
Бўл менга холис,
Бўл менга холис,
Муравватли бўл!
Чашмадан қудс,
Сен томон Олис,
Сен томон Олис,
Олмоқдаман йўл.

Онт ичаман, бўлгум покдил ва мушфиқ,
Дўстимни мен ташлаб кетмам ҳеч асно.
Эшитилгай садо, махзун ва интиқ,
Шошурман йўлдан из тушмаган асло.   

Эй Гўзал Олис,
Бўл менга холис,
Бўл менга холис,
Муравватли бўл!
Чашмадан қудс,
Сен томон Олис,
Сен томон Олис,
Олмоқдаман йўл.
*****
4. ОГАҲИЙ
ғазалига тахмис
***
Бир қарагил ёнбошинга, олам гадо, ман ҳам гадо,
Чун, бир қиё қарошинга олам гадо, мен ҳам гадо,  
Десам, "юзинг қуёшинга олам гадо, ман ҳам гадо”,  
Эй шўҳ(е), кўзу қошинга олам гадо ман ҳам гадо,
Лаъли лаби дурпошинга олам гадо, ман ҳам гадо.

Хадингдин олма тус олур, қадди камонинг эс олур,
Васлинг учун элда "сол, ур” оламшумул қиёс олур,
Камина бутадай сўлур, не кун муродим ушолур,
Гоҳи қапоғинг жон олур, гоҳи қошинг яғмо солур,
Бўйла қапоғу қошинга олам гадо, ман ҳам гадо.

Чиройда сен шаҳи жаҳон, поингда лак қулинг ҳавон,
Гирдингда гир аҳли миҳон, бир чекада  ман нотавон,
Ҳофиз мисоли яккахон, хиргой этурман кўп авон;
Қанду лабинг фошу ниҳон, элдин олур тобу тавон,
Ушбу ниҳону фошинга олам гадо, ман ҳам гадо.

Жилваларинг кўнгулхарош, абушқани қилоди ёш,
Рақиблара чеҳранг қуёш, лек уясан бизларга қош,
Майли, пари эй бағритош, бечоралар эгоди бош,
Ҳар неча отсанг ўқу тош, айлаб ғазаб оламға фош,
Бўлғуси ўқу тошинга олам гадо, ман ҳам гадо.

Пардозга йўқ заруратинг, латиф жами аломатинг,
Ҳузурли ҳам кудуратинг, ёқимли ҳам маломатинг,
Бордурмукин фусунатинг, бедил этиш кароматинг,
Жонларда фикри суратинг, кўзларда нақши қоматинг,
Суратгару нақошинга олам гадо, ман ҳам гадо.

Васфингни йўқ муваззаҳи; Равонийинг ёзган гаҳи,
Шеъру ғазал, мувашшаҳи бўлмаса гар мунтаҳи,
Раҳм айлагил, шамсу маҳи, деган каби бул ақбаҳи;
Оҳу ёшинга, Огаҳий, раҳм этти ул хўблар шаҳи,
Таъсири оҳу ёшинга олам гадо, ман ҳам гадо.
*****
АНДИЖОН
12 09 201

П/С:
* ... Ғазал – вазн рукнлари: фоилотун фоилотун фоилотун
* ... Тахмис – вазн рукнлари: мустафъилун мустафъилун мустафъилун мустафъилун.

Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 1246 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz