Вторник, 24-05-07, 19:38

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Октябрь » 27 » Ў З Б Е К И С Т О Н Л И К Л А Р У Ч У Н Х А Л Қ Д У Ш М А Н Л А Р И Р Ў Й Х А Т И
10:29
Ў З Б Е К И С Т О Н Л И К Л А Р У Ч У Н Х А Л Қ Д У Ш М А Н Л А Р И Р Ў Й Х А Т И
Ғафур ЙЎЛДОШЕВ
Ў З Б Е К И С Т О Н Л И К Л А Р   У Ч У Н   Х А Л Қ   Д У Ш М А Н Л А Р И  Р Ў Й Х А Т И
(Дадахон акага мактублар туркумидан)

Ассалому алайкум, Дадахон ака! Тинч-омонмисиз?
Ҳанузгача Сиз билан боғлана олмаган бўлсак-да, хатларим бирор кун етиб борар деган умидда, яна ёзаяпман.

Исёнкор қўшиқларингизни бирида:
"Зулмат зиндонидан чиқмас экан халқ, Мен ҳаргиз чиқмасман қора рўйхатдан...” деб куйлаган эдингиз.

Биринчилардан бўлиб эътироф этганингиздай, мана энди қонхўр диктатор ва унинг хизматчилари "қора рўйхат” тузганини умумжаҳон билади.

"Қора рўйхати”дагилар ҳақиқатни, фақат ҳақиқатни айтгани учунгина айбдор саналган мухолифатчилар ва тинчгина намозини ўқиб юрган оддий мусулмон, муслималардир. Жуда кўпчиликни ташкил этувчи "қора рўйхат”дагиларнинг аксарияти беайб қамалган, қамашмоқда!
Ашадий қийноқларга солинган, солишмоқда! Ваҳшийларча ўлдиришган, ўлдиришмоқда!

Улар одамларни ўлдириш, қийноқларга солиш учун "қора рўйхат” тузган экан, менимча Ўзбекистонликлар ҳам Ислом Каримов ва унга вассал
жиноятдошларининг рўйхатини тузиб чиқиши зарур.

Эртага, бирор тасодиф билан Ислом Каримов тахтдан ағдарилса, 22 йилдан бери уни қўллаб турганларни, "Одамларни қамаб, отиб тўғри қиляпсиз...”, дея қўлтиғига сув пуркаганларни ва шу илонлиги билан қонхўр диктаторни пинжида яшаб, ватандошларини ҳуқуқига, ҳақига хиёнат қилиб келганларни бошидан бир туки ҳам тўкилмаслиги мумкин.

"Қалқон қилиб дину-имонни,
Алдайдилар жумла-жаҳонни.
Асли шулар туққан шайтонни,
Болам булар кофирдан ёмон...” деб куйлаганингиздай, диктатор билан бирга халқнинг қонини сўриб келганлар, режим ўзгариши билан буқаламундай тусини ўзгартиришлари, яна ҳокимиятни эгаллаб олишлари, барча ишларни зимдан бажарадиган мансабида қолишлари ёки пистирмага ўтишлари эҳтимоли бор.

Шунинг учун мен таклиф қилардимки: Халқ душманлари рўйхатини тузиб чиқсак. Худо хоҳласа, тузилажак рўйхат кимнинг кимлигини билдиради! Тарихда муҳрланиб қолади! Ислом Каримов ва унинг мутаассиблари қилган жиноятлари учун жавоб берадиган вақт келганида, "Халқ душманлари рўйхати” асқотади!

Қолаверса, нафақат ўзбеклар, балки Ўзбекистонда яшаётган барча миллат вакиллари билсинки, бу жиноятчилар нафақат ўзбекларга қарши, балки ўзбекистонлик бўлган ўз миллатдошларига ҳам ҳиёнат қилганлардир!

Ислом Каримов билан бирга бугун яна кимларга қарши курашиш зарурлигини Ўзбекистонда яшаётган ҳамма миллат вакиллари билиши зарур!

Бу ўринда, уларни халқ душманлари деб муболағага, мутлақо муболағага берилмаётганимни, ҳаддимдан ошмаётганимни кўйидаги мисолларда
келтираман:

2004 йили, Андижонда аҳоли уйларида табиий газ йўқлигидан норози бўлиб, катта Чувама йўлини тўсиб қўйганда, бир воқеа бўлганди. "Озодлик” мухбир экансиз юринг, уйларимиздаги вазиятни кўринг”, деб одамлар мени хонадонларига олиб киришган эди. Шунда 90 ёшли, эти бориб устухонига ёпишган бир кампирнинг уч қават тўшалган кўрпалар орасида қалтираб ётганини кўргандим. Уй темир-бетонли – совиган сари – совуқ тортувчи уй эди. Одамларга табиий газ берилмаганига яраша, электр энергияси ҳам 24 соат мобайнида атиги 6 ё 8 соатгина бериларди холос!

Одамлар ана шундай шароитда, худди қамоқхонадагидай темир бетонли уйда, қишнинг қаҳратон-қировли кунларида яшашга мажбур эди!

Орадан 7 йил ўтаётган бўлса-да, ҳалигача ўша кампир ва "Мухбир экансиз..” дея менинг кўзимга умид билан мўлтираган одамларни аниқ-тиниқ
эслайман. Канададаги тўкин ҳаётим татимайди.

Ислом Каримов ва унга ҳамдам жиноятдошлари нафақат 90 ёшли онахонга, балки, ҳозирги ҳисоботлар бўйича мамлакат аҳолисининг 80 фойизига газ ва электр таъминотини етарли бермасдан – халқнинг ўз ҳақини бермасдан, чет мамлакатларга сотишмоқда!

Сотилгандан келаётган даромаднинг қанчалиги ва қаерга сарфланаётгани ҳақида, ҳеч қаерда, ҳеч қачон, ҳеч қанақа маълумот ёки ҳисобот
берилмайди!

Ошкора ҳисобот беришдан қўрқишадики, демак улар халқ бойликларини талон-тарож қилишмоқда – бу уларни халқ душманлари деб айблашимизга асос беради!

Айни чоғда, аксиома: Ислом Каримов ва унинг жиноятдошлари хонадонларида, ҳатто дала ҳовлиларида мутлақо газ узилмайди, электр чироғи ўчмайди.

Бу раҳбарлар уйини иситиш учун ҳовлиларидаги охирги мевали дарахтни аралаб ёқишмайди! Уларнинг болалари уйлари совуқлигидан қалтирашмайди, оналари қалтирамайди!

Ислом Каримовдан тортиб, унинг ҳукмидаги вазирлари, ҳокимлари, ўринбосарлари, югурдаклари, изқуварлари, хувиячилари – ҳамма-ҳаммаси –
одамларни совуқ ва зулматли уйларга қамаб, ўзлари шоҳона яшаётган экан, нега биз уларни халқ душманлари деб атамаймиз?!

Халқни атайин қашшоқлаштиришни, қул қилиб яшашни, миллатни тобора яксон этишни ўзларига тамомила қонун қилиб олишган экан – улар шубхасиз халқ душманлари саналмайдими?!

Пахта етиштириб, ипак қурти боқиб, шолипоя кечиб... қўйингки барча қора меҳнатни қилиб ҳам ўзбекистонликлар оиласида атиги нонга зорлик
бўлаётган эса, Ислом Каримов ва унинг режимидаги барча раҳбарларни дастурхонида "анқонинг уруғидан бошқа” ҳамма нарса муҳайёдир!

Муштипар ўзбек аёли сигиридан соғиб олган бир пиёла сутни болаларига-да бермай, бозорга олиб бориб, оиласига нон топиб келаётган бугунги кунда, не тонгки, диктатор ва жиноятдошларининг аёллари тилла тақинчоқларга бурканиб, эрининг хизмат машиналарида, яллама-ёрим қилиб юрибди!

Улар оддий халқдан юзсизларча, ошкора ажраб, ўзлари учун биринчи, иккинчи ва учинчи рақамли давлат поликлиникалари, стационарлари ташкил қилиб олгани ёлғонми?!

Улар оддий меҳнаткашларни ҳеч қачон яқинига йўлатмайдиган ҳукумат қарамоғидаги хушманзара оромгоҳларда дам олишлари ёлғонми?!

Оддий халқдан ажрагани аён ҳақиқат экан – бу уларнинг –Ислом Каримов ва жиноятдошларининг халқ душмани эканлигини исботи эмасми?!

Оддий халқдан нафақат ажраб, балки халқни қийноқларга солиб яшашни ўзларига бурч қилиб олишгани рад қилиб бўлмас даражада исботланиб турган пайтда, биз баралла – улар халқ душманлари деб айтишимиз керак!!!

Ўйлаб кўрсам, Ислом Каримов ва жиноятдошларига халқ душманлари деб қўйиладиган айбловлар ниҳоятда кўп экан.

Улар ўқ отар қуроллардан одамларни – қарияларни, болаларни, аёлларни отгани ҳақиқат – бу биринчи даражадаги Олий айблов десам, Ўзбекистон халқини маънавий жиҳатдан қашшоқлаштириб, билимсизлаштириб, йиллар давомида ор-номусидан бегоналаштириб бораётганининг ўзи ҳам юқори даражадаги жиноятлар сарасига киради.

Қаранг, аҳолисининг 80 фойизи қишлоқларда яшовчи Ўзбекистонда, болалар сентябрь ойидаёқ, мактабга борар-бормай пахтага кетади. Пахтадан қайтганида, кунлар совуган бўлади ва синф хонасининг яхши иситилмагани боис болаларнинг билим олиши яна ўлда-жўлда вазиятга келади. Фақат март-апрель ойларида кунлар исиб, эндигина болалар қулоғига дарс кирадиган бўлганда, ипак қурти, ғўза ягонаси бошланади ва келажак авлод яна далага ҳайдалади.

Қани ўша виждонсизлар ўзи айтсин: Ислом Каримов Ўзбекистонни эгаллаб турган 22 йил мобайнида, болалар – мактаб, коллеж, институт дастуридаги дарсларни тўлиқ ўрганяптими?!

Лоақал, бизни босиб олган советлар давридагидек даражада билим олишяптими?!

Ўзбекистонда аҳолининг 80 фойизи қишлоқларда экан, қишлоқларда яшовчи болалардан неча фойизининг билим олиш даражаси талабга жавоб беради?!

Кўраяпсизми, Ислом Каримов ва унинг жиноятдошлари миллатнинг келажагини атайин йўқотмоқда!

Миллатнинг келгуси авлодидан саводсиз мардикорлар, қуллар яратяпти!

Қайси бир раҳбарнинг 7 ёш ва ундан каттароқ неваралари, фарзандлари пахта далаларида оч-наҳор ишлаяпти?!

Қайси бир раҳбарнинг боласи чет мамлакатларда мардикорлик қиляпти?!

Қайси бир раҳбарнинг қизи ё аёли ўзга мамлакатларда танасини сотиб, пулини уйга жўнатяпти?!

Қайси бир раҳбарнинг иш хонасига панжаралар орасидан ўтмасдан, турли исковичларга учрамай, ҳадиксиз кириб, салом-алик қилиш мумкин?!

Шунчаки салом-алик қилиш учун ҳам уларнинг олдига кириб бўладими?!
Миллатнинг бирор бир муаммоси ҳақида гаплашишни-ку қўятуринг!

Демак, улар халқ душманлари ёки халқ улар учун душманлар, экстремистлар ҳисобланади!

Америкада, президентдан тортиб ҳар бир мансабдоргача қанча пул топаётганини, қаердан топаётганини, қаерга, қанча сарфлаётганини,
фуқароларига матбуотда очиқ-ойдин ошкора қилади.

Ўзбекистонда эса диктатордан бошлаб, сон-саноқсиз бўлган майда-чуйда раҳбарларгача – қайси бири топаётган даромадини, қаердан топаётганини, қаерга, қанча сарфлаётганини ошкор қиладими?! Йўқ!

Демак, улар ўз халқидан, яъниким сайловларда юқори лавозимга сайлашди деб, ўзлари эътироф этаётган халқидан даромадини яшираётган экан – уларнинг даромадлари ҳаромдан дейишга, ўзларини эса халқ душманлари деб аташга ҳақлимиз!

Энг даҳшатлиси, Ислом Каримов ва жиноятдошлари, ўзлари ҳаромдан пул топаётгани етмагандай, Ўзбекистон аҳолисини ҳам ҳаромга ўргатмоқда,
ўзининг манфур йўлидан юришга мажбурламоқда!

Дадахон ака, шахсан ўзим бошимдан ўтказган мана бу воқеа масалага янада ойдинлик киритади:
15 йилча Тошкентда, 4 бола билан ижарама-ижара яшаш жонга тегиб, 1996 йили қишлоғимга қайтдим ва деҳқончилик қилдим. 2000 йили ўзимизникини, қариндошлар ва маҳалладошларнинг помидорларини сотиш учун Кросноярскийга олиб бордик. Қарасам, Ўзбекистонда биз полон пулдан олган помидор яшиклари бўшагандан кейин ташлаб юбориляпти. Мен ҳайдовчидан илтимос қилдим ва бўш яшикларни машинага юклаб, Ўзбекистонга қайтдик. Россия, Қозоғистон чегараларидан ўтдик, йўлдаги божхона ходимлари ва чегарачилар бўш яшикларга шунчаки разм солиб, ўтказиб юборишди, аммо Ўзбекистонга бўш яшикларни киргизишмади. "Ҳар бир яшик учун 100 сўмдан (ўша пайтдаги
пул!) берасизлар”, дейишди.

Ёпирай! Ўрислар, қозоқлар – бошқа миллат вакиллари мендан пора талаб қилмади, Ўзбекистонга киришда эса – ўзимнинг мамлакатимга киришда эса ҳаром пул сўраяпти! Бу Ислом Каримов ва жиноятдошлари, ҳалол яшайман деганларни ўз йўлидан юришга, ҳаромга ўргатишига бир мисолдир!

Ўз вақтида айтиб ўтиш жоиз Ислом Каримов ва у билан бирга жиноят қилаётганларни халқаро ташкилотлар, инсон ҳуқуқлари фаоллари,
мухолифатчилар, журналистлар жуда кўп бора огоҳлантирган, аммо уларнинг парвойига ҳам келгани йўқ.

Ҳали ҳам улар одамларни газ ва электрсиз қўймоқда, болаларни саводсизлантирмоқда, эркакларни мардикорга, аёлларни ишрат қулига
айлантирмоқда! Инсонларни қамоқхоналарда ўлдирмоқда!

Улар ўз вақтида ақлини пешлаб олмаётган экан, энди жиноятчиларнинг номларини қаторлаштириб рўйхат тузиш керак ва Ўзбекистон халқи ҳамда бутун жаҳон билсинки бу рўйхатдагилар – Халқ душманларидир! Вақти-соати етиб Халқ душманлари жазоланиши мутлақ!

Демак, Ўзбекистонликлар учун Халқ душманлари рўйхати:

1) Каримов Ислом, диктатор.
2) Ҳайдаров Зелемхон, диктаторнинг Ишлар Бошқармаси бошлиғи.
3) Крайнов Георгий, диктаторга биринчи бош ёрдамчи.
4) Иноятов Рустам, Миллий Хавфсизлик Хизмати раиси.
5) Мирзиёев Шавкат, Бош вазири.
6) Ғаниев Элёр, Ташқи ишлар вазири.
7) Азимов Рустам, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари.
8) Султонов Хайриддин, Mаданий-маърифий ва матбуот
ишлари бўйича диктатор маслаҳатчиси.
9) Мустафоев Бўритош, Олий Суд раиси.
10) Қодиров Рашид, Бош прокурор.
11) Парпиев Ботир, Солиқ қўмитаси раҳбари.
12) Муллажонов Файзулла, Марказий Банк Бошқарувчиси.
13) Сафоев Содиқ, сенатор.
14) Матлубов Баходир, Ички Ишлар Вазири.
15) Бердиев Қабул, Мудофаа Вазири.

Бу 15 шахс халқ душманларининг ашаддийлари сарасига киради. Раҳнамоси – ўта айёр деб дунё тан олган – Каримов Ислом билан узоқ
йиллардан бери бирга ишлаётганидан билиш мумкинки булар ҳам жуда маккор ва қув шахслардир!

Булар амал учун миллатдошларига ва ватандошларига хиёнат қилган ҳамда хиёнат қилишга доимо тайёр шахслар сарасига киради!

Ашаддий халқ душманлари ўз гуруҳбошиси Каримов Исломдан фарқли равишда доимо панада юради. Аксарияти матбуотда деярли чиқмайди.

Турли миллатлардан ташкил топган бу жиноятчилар биргина ўзбекларни эмас, бевосита ўзбекистонликларни душманларидир. Чунки улар ўзининг қондошларини ҳам, миллатдошларини ҳам мансаб йўлида аямайди.

Каримов Ислом жияни Жамшид Каримовни жиннихонада бир неча йилдан бери ушлаб турган бўлса, Хайдаров Зелимхон миллатдоши, қрим-татар миллатига мансуб Тамара Қодировани барбод бўлаётганини кўриб туриб, ўз вақтида ҳимоя қилмаган, ёрдам бермаган. Иноятов Рустам, укасининг божаси Санжар Умаровни қаматишда бош-қош бўлган.

Аслида, Каримов Ислом, Хайдаров Зелимхон ва Иноятов Рустамларнинг жиноятлари ҳаддан зиёд кўп бўлса-да, улар амал учун ҳатто қондошлари-ю, миллатдошларига ваҳшийлик қилганини бу ўринда қисқача айтаяпман холос.

Масалан, Иноятов Рустам бошқараётган ташкилотни бугунги кунда, аҳоли вакиллари: Ўзбекистон Миллатига Хавф Хизмати, деб, орқаворотдан
номлаганини ўзиёқ уларнинг жиноятлари мислсиз эканини билдиради.

Кўриниб турибдики, халқ душманлари ҳукуматнинг юқори мансабларини ўзаро бўлиб олган ва бу лавозимларга фидоий инсонларни яқинлаштирмай бир неча йилдан бери эгаллаб туришибди. Бироқ, эгаллаб турган лавозимига улар садоқат билан ёндошиб, халқига хизмат қилгани йўқ! Улар фақат диктатор Каримов Исломнинг манфаатларига хизмат қилишмоқда холос!

Мисол учун, Султонов Хайриддин, Mаданий-маърифий соҳанинг фаоллари – Мамадали Махмудов, Юсуф Жума, Дадахон Ҳасан, Дилмурод Саййид, Хайрулла Ҳамидов, Носир Зокир, Улуғбек Хайдаров, Солижон Абдурахмоновларнинг қамалишини, шоирлар Муҳаммад Солих, Ёдгор Обид ва Жаҳонгир Муҳаммад қатори жуда кўп журналистларнинг мамлакатдан қувғин қилинишини, Гулчехра Нуриллаева каби шоираларнинг мунтазам таъқиб қилинишини жимгина кузатиб келган ва жимгина кузатиб турибди! Султонов Хайриддин амалидан кетишидан қўрқиб, раҳнамоси Каримов Исломга, маданий-маърифий соҳа фаоллари ҳақидаги том ҳақиқатни айтмаган, айтмаяпти ва айтолмайди ҳам!

Халқ душманларининг қувлиги ва маккорлиги борасида гапирганда, улар амалини сақлаб қолиш учун ўзаро жипсликка интилганини, ўзбек мухолифати каби тарқоқ эмаслигини ҳам алоҳида гапириб ўтиш керак. Жиноятчилар мансаб йўлида ўз фарзандларини қурбон қилишдан қайтмаган, болаларининг хоҳиш-ихтиёри билан ҳисоблашмай, юқори мансабдаги жиноятдошлари билан қуда-анда тутингандир. Кимнинг-ким билан қуда-анда бўлгани борасида гапирадиган бўлсак, бу анча вақтни олади ва мавзудан узоқлашамиз.

Бу жиноятчиларнинг ўзига хос томонларидан яна бири, уларни йўлига юрсангиз, жиноят қилсангиз, одам ўлдирсангиз, сизни доимо ҳимоя
қилишади.

Ички Ишлар вазири Матлубов Баходирнинг укаси полковник Матлубов Жамшид, турмуш ўртоғи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, уч фарзанднинг онаси, Дилнура Қодиржоновани 2007 йилнинг 13 сентябрь куни бўғиб ўлдирган ва осиб қўйган. Бунга керагидан ортиқ далиллар бўлса-да, аммо Матлубов Баходир ўз укасини ҳимоя қилиб, Яккасарой тумани миршаббошиси лавозими билан сийлаган.

Бу воқеаларни ипидан-игнасигача билган диктатор Каримов Ислом эса одам ўлдирган қотилнинг акасини мамлакат милицияси раҳбари қилиб қўйган! –
аниқроғи, уларнинг йўлига юрсангиз, жиноят қилсангиз, одам ўлдирсангиз, сизни доимо ҳимоя қилишади! Аксинча измида юрмасангиз, сизни террорист, конституцияни бузғунчиси дея, қамашади, таъқиб этишади, қувғин қилишади!

Дадахон ака, Ўзбекистонликлар учун халқ душманлари рўйхатини давомида исм-фамилиялари ёзилаётганлар ҳам аслида юқоридагилардан жиноят қилиш даражаси асло кам бўлмаганлардир.

Фақат, булар ҳозирда амалидан кетган ёки кичикроқ лавозимдадир ва диктаторнинг бир имоси билан яна саройига югуриб борувчилар, ҳар қандай жиноятни қилишга тайёрлар тоифасидадир.

Демак, Ўзбекистонликлар учун Халқ душманлари рўйхатининг давоми:

16) Жўрабеков Исмоил, Давлат маслаҳатчиси эди.
17) Алимов Темур, Давлат маслаҳатчиси эди.
18) Азизхўжаев Алишер, Давлат маслаҳатчиси эди.
19) Юлдошев Шавкат, Олий Мажлис раиси эди.
20) Ҳалилов Эркин, Олий Мажлис раиси эди.
21) Мирсаидов Шукрилла, Бош вазир бўлган.
22) Муталов Абдухошим, Бош вазир эди.
23) Султонов Ўткир, Бош вазир бўлган.
24) Полвонзода Абдусамад, Олий Суд раиси эди;
25) Алматов Зокир, Ички Ишлар вазири эди;
26) Ҳаққулов Қаюм, Бош вазир ўринбосари бўлган.
27) Караматов Ҳамидулла, Бош вазир ўринбосари эди.
28) Ҳамидов Бахтиёр, Бош вазир ўринбосари эди.
29) Исмоилов Ўктам, Бош вазир ўринбосари эди.
30) Аҳмедов Рустам, Мудофаа вазири бўлган.
31) Ғуломов Қодир, Мудофаа вазири эди.
32) Мардиев Алишер, Адлия вазири эди.
33) Фозилбеков Адҳам, Тошкент шаҳар ҳокими эди.
34) Тўлаганов Козим, Тошкент шаҳар ҳокими эди.
35) Тўхтаев Абдуҳаким, Тошкент шаҳар ҳокими бўлган.

Булар ҳам Ислом Каримовга жуда яқин ва диктаторнинг ишончли кишилари эди.

Амалда ўтирганда булар миллатни, ватандошларининг тақдирини мутлақо ўйлашмаган!

Ҳозирда ҳам халқ қанча эзилмасин, қанчалик барбод бўлмасин – бир пайтлар амал учун сотилган бу кимсаларга – бугун ҳам миллат ва ватандошлар тақдири бир пулдир!

Мансабидан қувилган бўлса-да, бу жиноятчилар ҳозирда ҳам оддий халқ қатори эмас, балки тўкин-сочин дастурхон атрофида, раҳбарлик
димоқдорлиги или бошқа бир амалдаги дўстлари, шогирдлари, қуда-андалари сийловида беташвиш яшашмоқда!

Ўзбекистонликларга нисбатан олиб борган маънавий, иқтисодий, жисмоний жиноятларини Каримов Ислом қадрлаб, буларни қамамаган, шунинг учун булар инида индамай писиб ётишибди!

"Астойдил йиғласанг – сўқир кўздан ёш чиқар” деган халқ мақоли булар учун ёлғон, чунки булар қонҳўр Каримов Исломни тахтдан кетказиш ҳақида мутлақо ўйлашмайди.

Бир пайтлар Каримов Ислом буларни онасидан келиб сўкканини, бошига телефон апарати билан урганини ёки кетига тепганларини булар одатий ҳол деб билишади. Буларнинг ор-номуси ўлиб бўлган!

Айтганимиздай, мабодо диктатор яна чақирса, булар югуриб борадиганлар, тепкига аввалдан орқасини тайёрлаб борадиганлар ва аввалгидай жиноят қилишда давом этадиганлар тоифасидандир!

Ака, 2005 йили Андижонда ўқ отар қуроллардан одамларни отган қонхўрларни ҳам табиийки халқ душманлари рўйхатига киритиш керак.

Хозирча, мен билганларим, генерал-майор Мамо Владимир Адольфович ва полковниклар: Худойбердиев Маҳмуд, Гареев Шамиль, Таджибаев Валерий, Пак Григорий, Эргашев Павеллар, тинч аҳолини ўқотар қуроллардан отган қонхўрлар гуруҳига бошчилик қилган.

Шунингдек булар одамларни отишни истамаган 37-мотоўқчилар бригадаси ва 4486-ҳарбий қисмнинг аскарларини жазолашган.

Умуман, манбаларга кўра, бугунги кунда Каримов Исломни буйруқғини бажариб, жиноят пилапояларида турганлар ярим милион атрофидаги шахслар. Бу жиноятчилар тўдаси бугун ҳеч кимга кераги бўлмаган ёввойи ўт – ит узум уруғи каби бутун республикага ёйилиб кетган.

Улар президент Хавфсизлиги Хизматини, президент девонини, вазирлар Маҳкамаси қошидаги катта-кичик мансабларни ва вилоятлардаги турли
лавозимларни бўлиб олишган.

Буларнинг ҳаммаси – шак-шубҳасиз ҳаммаси – диктаторнинг ҳар қандай буйруғини сўзсиз бажариш орқали мансабида турганлардир.

Ислом Каримовнинг режимида, бусиз мансабни сақлаб туришнинг иложи йўқлигини ўзлари ҳам жуда яхши билишади ва халқнинг, миллатнинг тақдири булар учун сариқ чақага ҳам арзимайдиган даражада!

Шунинг учун Халқ душманлари рўйхатини очиқ қолдирмоқчиман.

Сиз орқали Ўзбекистонликлар ва хориждаги миллатдошларимизга, ватандошларимизга етиб бориши кутилаётган бу рўйхатга эҳтимол кимлардир
эътироз билдирар ва ё аксинча кимлардир рўйхатни давом эттирар.

Балки ҳуқуқшунослар Ислом Каримов ва унга ҳамкор бўлган жиноятдошларига қўйиладиган айбловларни ҳуқуқий жиҳатдан асослаб чиқишар.

Охирида, яна бир таклифим, Халқ душманлари рўйхатидагилардан қайси бири, агар диктатор Ислом Каримовни тахтдан кеткизишда, фаолият кўрсатса, табиийки бу рўйхатдан номи олиб ташланиши керак.

Халқ душманларининг ўзлари ҳам балки ушбу мактубга мўралаётгандир, уларга айтадиган сўнги сўз: Эсингизни борида, этагингизни йиғиштиринг ёки "Хоҳлаган ишни қил, диёнатинг қандай бўлса, жазоинг ҳам мутлоқдир!”
(Муҳаммад пайғамбар ҳадисидан.)

Дадахон ака, бу сафар кўп гапириб юбордим шекилли, узр! Лекин аслида,Халқ душманларининг қилаётган ишлари ҳақида менимча бу гапларим уммондан бир томчидир.

Миллатимизнинг ёруғ кунларида эсон-омон кўришайлик, укангиз Ғафуржонман.

24 октябрь 2011 йил, Торонто.
Категория: ОЧИҚ ХАТЛАР | Просмотров: 2677 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz