Вторник, 24-05-07, 15:58

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Ноябрь » 5 » Ризқни кўпайтирувчи ва камайтирувчи амаллар
12:45
Ризқни кўпайтирувчи ва камайтирувчи амаллар
Ризқни кўпайтирувчи ва камайтирувчи амаллар

Саттаров Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли,
руҳшунос олим, халқ табиби.

Бисмиллохир роҳманир роҳийм!

Пайғамбар салаллоҳу алайҳи васаллам буюрганлар: «Ризқни садақа билан (осмондан) туширинглар!» Яъни муҳтожларга садақа ва эҳсон қилиш ризқу рўзининг зиёда ва фаровон бўлишига боис бўлади.

Эрта тонгда турмоқлик баракали ва хайрли бўлиб, тан-сиҳатлик, яхши кайфият мол-авлод, ризқу-рўз, илму амал ва бошқа неъматларнинг зиёда бўлишига сабаб бўлади. Масалан: қўй йилига битта бола туғади ва қанча кўп сўйилса ҳам, тонгда бедор бўлгани учун ниҳоятда кўпдир. Ит эса йилига тўрттадан туққизтагача туғади, боз устига қўй каби сўйилмайди, тонг пайтида ухлаб қолиши учун баракотдан маҳрум бўлиб, кўпайиб кетмайди..

Субх аз хоб шудан бедор,
Баракат ро биёварад бисёр.
дар жамеи ниам дихад баракат,
Бар сари кас биёварад рахмат

яъни:

Тонг чоғи уйқудун бўлмоқ ҳам бедор,
Инсонга баракат келтирур бисёр.
Барча неъматларга берур баракат,
Кишининг бошига келтирур раҳмат.

Ҳусни хат, очиқ юзлилик, ширинсуханлик, хушхулқлик - ризқнинг зиёд ва фаровон бўлишига боисдир.

Ҳасан ибн Али розиоллоҳу анҳу дебдирлар: «Канс ул-фино ва асл-ул-ино мажлабатун лил-гано». Яъни уй-ҳовли, кўча атрофларини супурмоқ, қозон-товоқ ва идишларни ювмоқ, хуллас, поклик, озодалик файзу баракага, мол-давлат кўпайишига сабаб бўлади. Албатта тозалик исломнинг асли ва иймоннинг бир жуъзи бўлиб, аслида жомаю бадандан бошланади:

Боши билан шўнғиб кирмаса од ҳар дам,
Сув остидан дурни топуурми одам?

Ҳадис шарифда «Ислом тозалик ва покликка бино қилингандир», деб зикр қилинган:

Руфтани руи хонаву дару бом,
Шустани коасву та бак зи таом,
Ризкро пур кунад гано орад,
Окил инхо зи даст нагзорад
яъни:
Уйни-ю ҳовлини доим супурмоқ,
Таомдан сўнг коса-товоқ ювмоқ,
Ризқни тўлдирур, келтирар бойлик,
Оқиллар бу ишни қилар чиройлик.

Ризқу рўзнинг кўп ва фаровон бўлишига яна яхшироқ бир сабаб, намозни одоб ва ҳурмат, хокисорлик ва шикастлик билан ҳамда унинг қиём, қироат, рукуъ ва суждини ўз ўрнига қўйиб адо этмоқдир.

Хузуъу, хушъ билан қилмок намоз,
Ризқнинг сабабидан бўлур, эй дамсоз!

Иброҳим Нахаъий раҳматуллоҳ дебдирлар: Биров намознинг рукуъ ва сужудини енгил адо этишини кўрсангиз, бас, унинг аҳли аёлининг ризқи танглигига раҳм қилинг»… Зеро, намозни шошилиб ўқимоқ ва уинг рукуъ ва сужудини енгил адо этмоқ ризқнинг кам булишига асосий сабаблардан биридир. Азондан масжидга бориш, таҳоратли юриш, бомдод суннатини ва витр намозини уйда ўқиш, витрдан сўнг дунё сўзидан гапирмаслик ҳам ризқни фаровон қилади. Ҳадисда келтирилиб: Бомдод намозининг суннати уйда ўқиган кишининг ризқи мўл, у билан аёли орасида жанжал-можаро кам бўлади ва дунёдан иймон билан кетади»…

Пайғамбар алайҳиссаломга кўпроқ саловат юбормоқ, ихлос ва эътиқод билан ЛО ВА ЛО УВВАТА ИЛЛО БИЛЛОХИ АЛИИЙИЛ АЗИИМ» калимасини такрорлаш, тонг отгандан сўнг юз маротаба СУВХОНАЛЛОХИ ВА БИХАМДИХИ ВА АСТАРФИРУЛЛОХА ВА АТУБУ ИЛАИХ» демоқ ва ҳар кеча «Воқеа, «Ёсин» ва «Мулк» «Таборак» сураларини ўқимок ҳам бандага ризқ келтиради.

Ривоят қиладиларки, «Расулуллоҳ» (с.а.в.) дедилар:

«Меърож кечаси Аллоҳ таоло менга беш нарсани васият этди: биринчиси - кўнглингни бойликка-дунёга берма, сени бойлик учун яратган эмасман, - иккиничиси - сени дўст тутишим учун муҳаббатинг фақат менга бўлсин, учинчиси - Жаннат истаги билан яша, - тўртинчиси - халқдан таъма этма, чунки ҳеч нарсанинг ихтиёри улар қўлида эмас, -бешинчиси- тахажжудни мунтазам адо эт, чунки ёрдамнинг яхшиси тун ярмидадир»… (Шариъат ул-ислом).

Ҳаж (Каъба зиёрати) ва сафар қилмоқ ҳадисда зикр қилинганидек, кишини соғлом ва давлатманд қилади.

Сукут қилишлик, беҳуда ва лағв сўзларни айтмаслик, инсонни фитна-ю балолардан омон қолдириб, ризқни ҳам кўпайтиради:

Беҳуда сўз айтмай, сақламок сукут,
Ризқни кўпайтирар, ортар кўру кут.

Ризқни камайтирунчи амалларга келсак, Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам дебдилар: «Қайтармайди қазо ва қадарни, магар дуо, узоқ қилмайди умрни, яхшилик ва эҳсон. Бас, албатта, инсон гуноҳ сабабидан ризқдан маҳрум бўлади»…

Мазкур ҳадисдан бизга маълум бўлдики, инсон гуноҳ сабабидан ҳам ризқдан маҳрум бўлар экан. Хусусан, ёлғон гапиришки гуноҳларни бошидир. Камбағаллик ва фақирлик шундан келиб чиқади. Алалхусус, аҳли тижорат ёлғон сўзлашлари сабабли касбларидан баракот кўтарилиб, фақиру хор бўлишларига сабаб бўлади.

Тонг пайтидаги уйқу, кўп ухлаш ҳам ризқ ва илмнинг камайишига сабаб бўлади. Шунингдек, яланғоч ётмоқ, ёки ялонғоч бавл қилмоқ, ёинки таҳорат синдирмоқ, ёнбошлаб ёки жанобат ҳолатида таом емоқ, нон ва таом ушокларини хор тутмоқ, пиёз ва саримсоқ пустини куйдирмоқ, кечасида ёки латта билан уй супирмоқ, супурилган йиғиндиларни уйда қолдирмоқ, йўлда қариялар ва улардан олдин юрмоқ, ота-онани номлари билан чақирмок, турли чўплар билан тиш ковламоқ, тупроқ ёки лой билан қўл ювмоқ, остонага ўтирмок, хожатхонада таҳорат олмоқ, ўтирмоқ, кийимни баданда тикмоқ, жома, этак билан юз артмоқ, ургам- чак турларини уйдан олмаслик, намозда сустлик қилмоқ, бомдод номозидан сўнг масжиддан тез чиқмоқ, барвақт бозорга бориб, кеч қайтмоқ, гадолардан нон сотиб олмоқ, сув ва таом идишларини оғзини ёпмаслик, чироқни пуфлаб ўчирмоқ (чироқни пастлатиб ўчирмоқ лозим ), синган қалам билан ёзмоқ, бошқаларнинг тароғи ёки синган тароқ билан соч тараш, ота-она ҳақида яхши дуо қилмаслик, ўтириб салла боғламоқ, шимни тик туриб киймоқ, булар барчаси ризқни камайтирадиган амаллардан саналади.

Ҳазрати Али каррамаллоу важҳаҳуга бироз ранж етганда: қўйлар орасидан ҳеч ҳам кесиб ўтмадим, қалам қириндисини босиб ўтмадим, чалнаримни ҳам тик туриб киймадим, бас, бу дард менга қаердан тегди?» дер эканлар. Аҳли оила нафақасига танглик қаттиқлик қилмок, исроф қилмоқ ва ишларга бўлмоқ каби ишлар хам ризк-рузни камайтириб, камбагал ва бенаво булишига боис булади. Бу хусусда «ОДОБ УЛ - МУБИИН» китобида айтилади:

Юзни енгинг билан этак-ла ёки,
Артмагил факирлик босмасин токи,
Ургамчак инини олмасанг бешак,
Кашшоклик келтирур турли ургамчак.
Нафасла чирокни пуфлабучирмок,
Одат килмок ёлгон сузлар тукурни,
Фарзандлар хакига бад дуо килмок’,
Хам ризк кетказар, хам юздан нурни.
Устоз хурматини яна кам килмок,
Зиёнла зига хам ситам килмок.
Калам "ириндисин хор килмок мудом,
Кулни ювмай туриб емоклик таом.
Эхтиром килмаслик ота-онага,
Саломни кам айтмок дуст -бегонага.
Тирнокни тиш бирла олмок бегумон,
Кашшоклик ва гамни келтирар чандон
Куйлар орасидан кесиб утмагил,
Узингни бенаво, абгор этмагил
Пиёэ, тухум хамда саримсок пустин,
Хор килса, ул факир булгай эй дустим!
Ёпиксиз колса гар сувлик идишлар,
Кашшоклик курпаюр эй ахли хушлар.
Кулларни бармогин бир-бирига зинкор,
Чалиштирма, йукса булгунг факир зор.
Кулинг остидагин хор килсанг албат,
Аллох дустларини килмасанг иззат,
Айникса илм ахлинг этсанг агар хор,
Кашшоклик ва хорлик келгайдир бисёр.
Разил, нокасларга пул ва мол берсанг,
Жохил, нодонларга хайрлар килсанг
Агар чалиштириб утирсанг оёк,
Халолдан сузласанг, жим турмай бирок,
Оёкнинг унг кулда ювса хар инсон,
Ризку давлатига етгайдир нуксон.

Ривоят килурларки, бир киши Расулуллох (с.а.в.) хузурларига келиб кашшоклигидан шикоят килди. Расулуллох (с.а.в.) унга: хар качон уз манзилингга кирганингда Ихлос» сурасини укигин», - деб таълим бердилар. У Пайгамбар (с.а.в) нинг айтганларига амал килган эди. Аллох субхону таборак ва таоло ризкз эшикларини унга очди.

Вахб бин Мунаббах (р.а.) дан шундай ривоят килинади: … агар Харис (очкуз) бутун дунё бойликларини кулга киритганда хам факирлигича колади, итоаткор - агар у бировнинг кули булганида хам итоатлидир, каноатли шахс - агарчи оч булса хам бой ва тук хисобланади…»
Донишманд Хамиди Лаффор шундай дейди: «Биэ турт нарсани турт нарсадан топишни истадик, аммо хато килдик ва уша турт нарсани бошка турт нарсадан топдик. Масалан: биз бой булиш учун мол - дунё туплашга харакат килдик, аммо уни сабр - каноатда топдик. Рохатни бойликдан кидирдик, лекин уни мол дунё озлигида топдик. Лаззатни неъматдан изладик, аммо уни сихат-саломатликда топдик. Ризк-рузни ер юзидан изладик, аммо уни осмондан топдик, яъни хак субхонаху ва таоло кор - ёмгирни бермаса ердан хеч нарса униб чикмайди.

Гар ризк-рузи учун минг югурсанг хам,
Насибангдан на булар ортигу, на кам

Категория: ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ | Просмотров: 2153 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz