Понедельник, 24-04-29, 17:34

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Ноябрь » 13 » Бутун дунёдаги инсонларни Россия давлатининг мусулмонларга қарши нақадар ваҳшийлигини танитиб қўйиш учун нидо
02:14
Бутун дунёдаги инсонларни Россия давлатининг мусулмонларга қарши нақадар ваҳшийлигини танитиб қўйиш учун нидо
Бутун дунёдаги инсонларни Россия давлатининг мусулмонларга қарши нақадар ваҳшийлигини танитиб қўйиш учун нидо

Бутун дунёдаги инсонларни Россия давлатининг мусулмонларга қарши нақадар ваҳшийлигини танитиб қўйиш учун нидо

Ҳизбут Таҳрир сиёсий ҳизб бўлиб, мабдаи Исломдир. Россияда ҳам фаолият олиб бораётган ушбу Ҳизб Исломга даъват қилиб, жамиятда мунозара қилиш орқали унинг фикрларини тарқатади ва Ислом талаб қилганидек Исломга даъватини тинч йўл билан олиб боради. Аллоҳ Таоло айтади:

«Динга зўрлаб (киритиш) йўқ»                                                                              [Бақара 156]

Бироқ Исломга тинч йўл билан даъват қилувчиларга қарши мислсиз ваҳшийлик қўлланди. Шубҳасиз, Бошқирдистон Россиянинг энг кўп қувғин амалиётлари содир этилаётган минтақасидир. Минтақа раҳбарлари сўнгги ўн йиллик ичида мусулмонларга қарши қатор репрессиялар содир этишди. Уларнинг айни репрессиялари 2004 йилдан, Ҳизб Россияда расман тақиқланиши ортидан бошланди ва бу репрессиялар хавфсизлик кучларининг ўта шафқатсизлиги билан алоҳида ажралиб турди.

Биз Ҳизбут Таҳрир аъзолари бутун дунё диққатини ўз динларига мувофиқ яшашни хоҳлаётган инсонларга қарши содир этилаётган жиноятга қаратмоқчимиз. Улар Роббимиз Аллоҳ, динимиз Ислом демоқдалар, холос.

Мана етти йил бўлибдики, Рус ҳукумати Бошқирдистон хавфсизлик кучлари зўравонликларига ҳамон кўз юмиб келишяпти. Зеро, бу ҳукуматни инсонлар ҳаётга бўлган кўз қарашлари учун қийноққа солинаётган ва ўлдирилаётган вазият қониқтирмоқда. Кремль юртдаги ўзгача фикрловчи ҳар қандай одамга таҳдид ўтказишни истайди. Бироқ унинг бу ҳаракатидан фойда йўқ, чунки биз Исломга ўз ихтиёримиз билан даъват қилмоқдамиз ва бу йўлда бизни нима кутаётганини яхши биламиз.

Ҳалигача бу репрессияга бирорта сабаб кўрсатилгани йўқ, бу масала бирор марта ҳам расман кўриб чиқилмади, ахборот воситалари эса мусулмонларга мағзава ағдаришдан бошқа нарсани билишмайди.

Улар мусулмонларга ҳаёсизларча шундоққина нафрат кўзи билан қарашмоқда.

Биз қуйида айни репрессиядан баъзи фактларни келтирар эканмиз, шу орқали Россиядаги битта минтақа, яъни Бошқирдистон ҳақида сўз юритмоқчимиз. Ваҳоланки, Россиянинг қолган минтақалари ҳам, умуман мусулмонларга, хоссатан Ҳизбут Таҳрир аъзоларига нисбатан муносабатларида, у ердагидан фарқ қилмайди.

Аввало Бошқирдистон мусулмонларига қарши қилинган охирги жиноятлар ҳақида айтиб ўтамиз. 2011 йил 21 октябрда Сибай шаҳрида олти нафар мусулмон ҳибсга олинди ва ҳар бирининг уйида тинтув ўтказилди, тинтув пайтида кўплаб қонунбузарликларга йўл қўйилди. Ҳибсга олинганларга 12 соат мобайнида ваҳшиёна қийноқлар қўллашди: кўзларини боғлаб, муштлашди, тепкилашди, бошларига қоп кийдиришиб, резина таёқлар билан калтаклашди, противогаз кийдиришиб бўғишди, шимларини ечишиб, думбаларига уришди, номусларига тажовуз қилиш билан таҳдид қилишди, темир лом билан уриб, уни оғизларига тиқишди, 8 соат кишанда ушлаб туришди, соқолларини юлишиб куйдиришди ва бошқа ваҳшиёна қийноқлар қўллашди... ҳибсга олинганлардан бирининг 4та қовурғасини синдиришди. Уларга қарши Россия Федерацияси жиноий кодексининг 282 модда 1-2 бандларига мувофиқ жиноий иш қўзғашди. Ушбу жиноят Исломга қарши етти йиллик кураш мобайнидаги энг аёвсиз жиноят бўлди.

2003 йил 14 февралда сиёсий ҳизб бўлмиш Ҳизбут Таҳрирнинг Россия Федерацияси олий суди томонидан террористик партия деб ноҳақ тан олиниши ортидан хавфсизлик хизмати ҳар бир шаҳарда мусулмонларни ғайриинсоний суратда репрессия қилишга киришди. Бошқирдистон республикаси ички ишлар вазирлиги ва Федерал хавфсизлик хизмати инсон ҳуқуқлари ва халқаро нормаларни қўпол равишда бузишни ўзига эп кўрмоқда. Хоҳлагандек иш тутиш, қонунбузарлик қилиш, айбловларнинг сохта эканини кўрсатувчи барча фактлардан кўз юмган ҳолда айблов эълон қилиш борасида терговчилари ҳам, судьялари ҳам ўзларига эрк бериб юборишган.

2004 йил декабрда Россия Федерацияси олий суди томонидан Ҳизбут Таҳрир террористик ташкилот деб қонунан тан олинишини оқлаш учун Федерал хавфсизлик хизмати Бошқирдистон шаҳарларида ваҳшиёна амалиётлар ўтказди: бир неча бор уйларга бостириб киришиб, тинтув ўтказишди, тинтув асносида мусулмонлар уйларига қуроллар ва ўқ-дорилар ташлаб қўйилди, ҳибсга олинганларни террористик амалиёт билан шуғулланиш айбловини мажбуран тан олдириш учун қийноққа солишди, махсус хизмат ходимлари қамоқхоналарга ҳам келишиб, маҳбусларни чалажон бўлгунча дўппослашди. 2005 йил 4 августда Бошқирдистон олий суди 9 нафар шахсни қуйидагича муддатларга ҳукм қилди:

1 –  Алибаев Марсель Уралович, 1974 йил туғилган – 8 йилга қаттиқ режимга ҳукм қилинди;

2 –  Ахмадсафин Мусо Шарифович, 1977 йил туғилган – 7,5 йилга қаттиқ режимга ҳукм қилинди;

3 –  Габдрахманов Ринат Рифович, 1968 йил туғилган – 8,5 йилга қаттиқ режимга ҳукм қилинди;

4 –  Гаянов Пўлат Марсович, 1972 йил туғилган – 7,5 йилга қаттиқ режимга ҳукм қилинди;

5 –  Гаянов Салавот Марсович, 1976 йил туғилган – 5 йилга қаттиқ режимга ҳукм қилинди;

6 –  Гаянов Марс Габдулович, 1951 йил туғилган – 4,5 йил шартли ҳукм қилинди;

7 –  Гумеров Ильгиз Раильевич, 1978 йил туғилган – 3,5 йилга умумий режимга ҳукм қилинди;

8 –  Рядинский Виталий Николаевич, 1976 йил туғилган – 8 йилга қаттиқ режимга ҳукм қилинди;

9 –  Савельев Евгений Анатольевич, 1984 йил туғилган – 4,5 йилга умумий режимга ҳукм қилинди.

«Фуқаролик ёрдами» қўмитаси вакили ҳамда «Мемориал» инсон ҳуқуқлари марказига кўра, «Ҳизбут Таҳрирга аъзолик айблови билан жиноий жавобгарликка тортилганлар, жумладан, кеча судланган 9 нафар шахс ҳам, эътиқодлари учун жавобгарликка тортилганлардир. Бу фикримизга Бошқирдистон прокуротурасининг махсус ишлар бўйича бошлиғи А. А. Касьяновнинг судланганлардан бирининг хотинига «ҳеч ким уларни террористлар дегани йўқ, бироқ олий суднинг қарори бор», деган сўзлари яққол далил бўла олади.

Қуроллар ва портловчи моддалар сақлаш айбловига келсак, бизнинг маълумотга кўра, улар Алибаев ва Габдрахмановларга ташлаб қўйилган. Шунингдек, Рядинский билан ака-ука Гаяновлар уйига ҳам ташлаб қўйилган, бироқ шунга қарамай, уларга Россия жиноий кодексининг 222 моддаси билан айблов қўйилмаган. Бу эса айни модданинг Алибаев билан Габдрахмановларга татбиқ қилинишида сохталаштириш мавжудлигига билвосита далолат қилади. Гумеровдан ўқ-дориларнинг топилиши вазияти ҳам сохталаштирилган деган гумонни пайдо қилади».

Ушбу инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига кўра, хавфсизлик кучлари ходимлари ҳибсга олиш ва тергов олиб бориш жараёнида бир неча қўпол қонунбузарликлар содир этишган. Тақиқланган ташкилотларга аъзо бўлиш ва жиноий гуруҳлар тузиш борасидаги моддалар асосида уларга қарши айблов далиллари тўпланар экан, бу далиллар уларга қийноқлар қўллаш ва руҳий босим ўтказиш билан, ҳамда айбланувчиларнинг диний туйғуларини таҳқирлаш асосида тўпланган.

2003 йил 14 февралда Россия Федерацияси олий судининг 15 исломий ҳаракатни террористик ташкилот деб тан олиш ва уларни тақиқлаш тўғрисидаги қарори ёпиқ тарзда ва мазкур ҳаракатлар вакилларининг иштирокисиз чиқарилди. Шунингдек айни қарор матбуотда ҳам чоп этилмади, масжидлар имомларига ҳам тарқатилмади, ўз навбатида, бу имомлар айни қарорни намозхонларга, яъни бу қарорга бевосита алоқадор бўлган кишиларга тушунтириб беришолмади.

«Мемориал» инсон ҳуқуқлари маркази айни қарор матнини 2005 йил июл ойида, у кучга киргандан икки йил ўтиб, Россия Федерацияси олий суди раиси Ф. М. Лебедевга иккинчи марта сўровнома юбориши натижасидагина қўлга киритишга муваффақ бўлди. Сўровномани Россия Федерацияси президенти қошидаги инсон ҳуқуқлари ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш кенгаши аъзоси С. А. Ганнушкина юборган эди. Ганнушкина биринчи марта Ф. М. Лебедевга 2004 йил июлда сўровнома жўнатган бўлиб, жавобсиз қолиб кетган эди.

Шундай қилиб, фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклаш ҳақидаги қарор яширин қолиб кетди. Бу эса Россия Федерацияси қонунчилигига биноан тақиқланган.

Ҳатто суд ҳукми чиқарилгандан сўнг ҳам, хавфсизлик ходимлари мусулмонларни ўз ҳолларига қўйишмайди, балки қамоқхоналар маъмуриятларидан фойдаланишиб, уларни турли йўллар билан таҳқирлашади.

Ушбу шов-шувли ҳукмдан сўнг хавфсизлик хизмати мусулмонларга қарши янги қувғинлар тўлқинини бошлашга журъат қилолмаганди. Бироқ 2008 йил апрелдан Бошқирдистон мусулмонларига қийноқлар ва сохта судловлар манзарасида яна таъқиблар кучая бошлади, республиканинг барча шаҳарларида янги репрессия тўлқини авж олди.

Ўша йилнинг 4 апрелида 30 нафар мусулмон ҳибсга олинди, хавфсизлик кучлари, мўминлар уйларида 22та тинтув ўтказди.

2004 йил хавфсизлик кучлари мусулмонларни қамоққа ташлаш учун улар уйларига қурол ташлаган бўлса, бу сафар мусулмонларни қамаш учун исломий адабиёт топилишининг ўзи кифоя қилди. Шундан келиб чиққан ҳолда, 6 нафар уфалик шахс Ҳизбут Таҳрирга алоқадорликда айбланиб, амалий қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Улар қуйидагилар:

1 –  Шокиров Альберт Закиевич, 1966 йил туғилган;

2 –  Луқмонов Озод Разифович, 1975 йил туғилган;

3 –  Миннибоев Тоҳир Фанисович, 1981 йил туғилган;

4 –  Шарипов Шомил, 1977 йил туғилган;

5 –  Латипов Рустам, 1976 йил туғилган;

6 –  Ахмадшин Айрат, 1977 йил туғилган.

Шундан сўнг Баймак ва Сибай шаҳарлари аҳолисидан ҳам қуйидагилар ҳибсга олиниб, озодликдан маҳрум этилди:

1 –  Айнур Сагадеев 1982 йил туғилган;

2 –  Айнур Байсуаков 1979 йил туғилган;

3 –  Алексей Путинцев 1976 йил туғилган.

Шунингдек, Мелеузов райони мусулмонларидан ҳам озодликдан маҳрум этилганлар бўлди. Улар қуйидагилар:

1 –  Рустам Рахматуллин 1984 йил туғилган.

2 –  Мурод Исмоилов 1982 йил туғилган.

Айнан шу асосда Давлеканово шаҳридан ҳам икки киши озодликдан маҳрум этилдилар.

Ушбу қамоққа олишлар жараёнида айбланувчилар тергов учун «зарур» кўрсатмаларни беришлари учун дўппосландилар.

2009 йил ҳам Дюртюли ва Уфа шаҳарларида қатор қамоққа олишлар бўлиб ўтди ва уларда 20 нафар шахс ҳибсга олинди. 22 сентябрда улардан 6 киши озодликдан маҳрум қилиндилар:

1 –  Латипов Рустам, 1976 йил туғилган;

2 –  Шокиров Альберт Закиевич, 1966 йил туғилган;

3 –  Луқмонов Озод Разифович, 1975 йил туғилган;

4 –  Муҳаммадинов Элдор, 1975 йил туғилган;

5 –  Шомил Хуснияров,  1982 йил туғилган;

6 –  Ильгиз Салахов, 1975 йил туғилган.

2010 йилга келиб эса айни мусибат Туймази, Мелеуз ва Мраково шаҳарларини ҳам четлаб ўтмади, у ерларда жиноий ишлар қўзғатилиб, озодликдан маҳрум этиш ишлари бўлиб ўтди.

2011 йилда бўлса Бошқирдистон хавфсизлик кучлари қонунбузарликда ҳаддан ортиб кетишди: 17 март куни бир неча мўминлар чойхўрлик учун йиғилган квартирага қуролланган пагонли кимсалар бостириб киришиб ҳаммани ҳеч қандай сабабсиз район ички ишлар бўлимига олиб кетишди. Шунда 25 март куни мусулмонлар хавфсизлик ходимлари зўравонлигидан тўйиб, ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга уриниб, тинч йўл билан, қонуний намойишга чиқдилар. Республика ҳукумати эса айни масалани ўрганиш ва мусулмонларни норозилик намойишини ўтказишларига мажбур қилган сабабни тушуниб етиш ўрнига, яна хавфсизлик кучларини уларга қарши қўйишди. 6 апрел куни ички ишлар ва хавфсизлик хизмати томонидан намойишда иштирок этганлардан ўнлаби қамоққа олиниб, 8 киши устидан 282 модданинг 2 бандига асосан жиноий иш қўзғалди. Улар қуйидагилар:

1 –  Галимов Шомил,  1980 йил туғилган;

2 –  Галлямов Рустам, 1984 йил туғилган;

3 –  Топтыгин Михаил, 1983 йил туғилган;

4 –  Ибрагимов Элдор, 1975 йил туғилган;

5 –  Зайнуллин Руслан, 1991 йил туғилган;

6 –  Ахмадшин Айрат, 1977 йил туғилган;

7 –  Шарипов Мансур, 1988 йил туғилган;

8 –  Хамадеев Алексей, 1981 йил туғилган.

Мусулмонларнинг қийноқлар ва таҳқирлашлар ҳақида текширув органларига ёзган шикоятлари яна қайтиб ўша таҳқирловчилар қўлига тушарди, улар эса ўзларининг жазоланмасликларини билдириб қўйиш учун шикоятларни мусулмонларга кўрсатишарди. Бугунгача бошқирдистонлик мусулмонлар хавфсизлик хизматининг шафқатсизликдан ўзини босолмайдиган қонхўр, ваҳший ходимларидан ҳимоясиз қолмоқдалар. Бу қонхўрлар мусулмонларни хорлаш ва уларга сохта жиноий иш қўзғашни давом эттиришяпти. Бунга қўшимча улар мусулмонларнинг қўлида эмизикли боласи бор аёлларини қувғин қилиш даражасигача етиб боришди. Қуйидаги муслималар Бошқирдистон Республикаси ички ишлар ходимлари томонидан босимга учрадилар:

1 –  Шокирова Лилия Рамилевна, 1982 йил туғилган, 4 фарзанднинг онаси;

2 –  Маннопова Юлия Қозихоновна, 1984 йил туғилган, қўлида 2 нафар гўдаги бор;

3 –  Минибаева Эльмира Юнировна 1985 йил туғилган, 2 фарзанднинг онаси.

Учала аёл ҳам экстремизмда айбланганлар.

Бошқирдистон куч органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари ваҳший ҳайвонларникидан фарқ қилмайди, уларнинг ваҳшийлик ва ғайриинсонийликларини таърифлашга тил ожиз. 2011 йил сентябрда Уфа шаҳрининг №1 вақтинчалик сақлаш изоляторида Шарипов Мансур ваҳшиёна калтакланди. Унинг калтакланганлиги ҳуқуқ ҳимоячилари комиссияси томонидан исботланганига қарамасдан, калтаклаган жиноятчилардан бирортаси ҳам жазога тортилгани йўқ.

Кундан-кунга қамоққа олиш амалиётлари сони ортиб бормоқда, мусулмонлар қонунан ҳимояланган бирор шаҳар қолмади, Бирск, Салават, Уфа шаҳарларида қатор маҳкама жараёнлари бўлиб ўтмоқда, уларда Россия Федерацияси қонунлари ҳам, халқаро нормалар ҳам қўпол равишда бузилмоқда. Сентябр ойининг ўрталарида Стерлитамак шаҳрида 3 нафар мусулмон уйида тинтув ўтказилиб, у ерда Ҳизбут Таҳрир адабиётлари топилгач, улар устидан жиноий иш қўзғатилди.

2011 йил 8 октябрда Уфа шаҳрида хавфсизлик хизматининг қуролланган ходимлари 4 нафар мусулмон яшовчи квартирага бостириб киришиб, тинтув ўтказишди. Уларни Крупская кўчаси 19 уйда жойлашган «қийноқ изолятори»га олиб кетишди. Биргина Бошқирдистоннинг ўзида Ҳизбут Таҳрир фаолияти тақиқланган йиллар мобайнида бундай изоляторларда Ҳизбнинг ўнлаб аъзолари қийноқларга солинган.

Эй ақлирасо инсонлар, сиз яхшилик билан ёмонликни ажрата оласиз! Сиз Россия ва унинг ҳукуматига ўз фуқароларига нисбатан унинг бундай муносабати ҳақида савол беришга ҳам қодирсиз. Ким унга инсонлар фақат ўз фикрларида собит турганлари сабаблигина уларни ўғирлаб кетиш, қамоққа ташлаш ва қийноққа солишга ҳуқуқ берди?!

Аллоҳ Таоло айтади:

«Мўминлар орасида Аллоҳга берган аҳду паймонларига содиқ кишилар бор. Бас, улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (аҳдларини) ўзгартирганлари йўқ»                   [Аҳзоб 23]

 

Усмон Солиҳов

Ҳизбут Таҳрирнинг Россиядаги

матбуот бўлими вакили

http://ali192405.narod2.ru/news/?news=159
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1487 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz