Понедельник, 24-04-29, 09:32

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Декабрь » 6 » Ҳақиқий ўзгариш
01:24
Ҳақиқий ўзгариш

Ҳақиқий ўзгариш

Жамол ибн Умар Яманга қилган охирги сафаридан Вашингтонга 3 октябрда қайтиши биланоқ Яман аҳли
хавфсизлик кенгашининг Ямандаги ҳоким режим ҳақида чиқарадиган қарорини
кутавериб бўйинлари қайишиб қолди! Бу қарор чиқавермагач миллий мажлис деган
нарса 18 октябрдан бошлаб Москва ва Пекинга сафар қилди. Мақсад шу икковининг
мана шу қарор лойиҳаси муаллифи бўлган Британияни қўллаб-қувватлашига ва
Америкага қарши Британия ёнида туришига эришиш эди. Британиянинг Америкага
қарши туриши эса янгилик эмас.


Майдондаги одамларнинг ҳамда Яман аҳлидан катта қисмининг хавфсизлик кенгашининг Ямандаги ҳоким режим
ҳақида чиқарадиган қарорини кутиб туриши уларнинг ўз қўзғолонларини
муваффақиятли тамомига етказиш учун хорижга қанчалик суяниб таяниб қолганига
далолат қилади. Ҳолбуки бу аралашувдан ўта эҳтиёт бўлишлари, бу ютуққа ўз
кучлари билан эришишлари лозим эди.


Яман аҳли Фаластинни бўлиб ташлаб, уни яҳудга топшириш тўғрисидаги қарор худди шу БМТ томонидан
чиқарилганини наҳотки унутган бўлса?! Шундай экан унга Яман борасида ҳам қандай
ишонишимиз мумкин ахир?! БМТнинг ўтган май ойида Яманга дарҳол етиб келиши
Ямандаги қўзғолонга қарши туриш ва уни ўзининг йўналишидан буриб юбориш учун
эди. Гарчи унинг бизга юборган вакили бизнинг тилимизда гаплашса ҳам лекин у
БМТ бош секретари Пан Ги Муннинг шахсий вакилидир.


Ўзгартиришга киришидан
олдин: нимани истаймиз ўзи? – деган саволни ташлашимиз лозим. Ҳамма бало,
мусибатларнинг боши бўлган режимни сақлаб қолиб фақат шахсларнигина
ўзгартиришни истаймизми ёки Исломни яна бошқарувга қайтариб, барча мавжуд
режимларни йўқ қилиб уларнинг ўрнига бошқа битта низомни ўрнатишга оид ўзгариш
ясаш борасидаги ҳақиқий истакда биз билан шерик бўлган барча исломий юртлардаги
халқлар билан бирлашиб кетишни истаймизми? Миср, Тунис, Ливиядаги қўзғолонлар
ҳали ютуққа эришгани йўқ, чунки улар ҳамон Ғарб давлатлари чангалида турибди.


Сизлар орзу қилаётган ўзгариш кофир Ғарб зўр бериб тарғиб қилиб қабул қилишга сизларни қизиқтираётган
ва баъзи одамлар бунга алданиб чақира бошлаган фуқаролик давлати билан
бўлмайди. Чунки фуқаролик давлати ечим эмас ва ўзгаришга олиб чиқувчи ҳам эмас.
Чунки сизлар қарийб ярим аср давомида динни давлатдан ажратиб келган фуқаролик
давлатида яшадингиз. Хўш, унда нима топдингиз?! Мана ҳозир кўчаларга чиқиб
ўзгариш ясашга ҳаракат қилмоқдасиз!


Ўзгариш куфр фикрлари ва ҳукмларини сақлаб қолиш, уларни ҳаётингизда қолдиришдан иборат бўлмаслиги керак.
Аксинча уларни йўқотиш лозим. Чунки барча мусибатларимизга сабабчи мана шу куфр
фикрлари ва ҳукмларидир. Биз сохта тараққиёт ва ҳазорат ортидан елиб-югуриб
Аллоҳ шариати ўрнига шу куфр фикрлари ва ҳукмларини танлаганимиз учун бошимизга
мусибатлар ёғилди! Биз истайдиган ўзгариш Ғарб бизга тавсия қилаётган
нарсалардан бутунлай йироқ бўлиши лозим. Нега энди Ғарбга эргашиб у черков
ҳукмронлигидан динни ҳаётдан ажратишга ўзгаргандек ўзгаришимиз керак?! Ҳолбуки
Росулуллоҳ A бизни куфрга
эргашишдан огоҳлантирган бўлсалар, нега энди Ғарбга эргашишимиз керак?! Саҳиҳ
Бухорийда Пайғамбаримиз Aнинг шундай деганлари
ривоят қилинди:


«لَتَتَّبِعَنَّ سُنَنَ مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ
شِبْرًا بِشِبْرٍ وَذِرَاعًا بِذِرَاعٍ حَتَّى لَوْ دَخَلُوا جُحْرَ ضَبٍّ تَبِعْتُمُوهُمْ.
قُلْنَا: يَا رَسُولَ
اللهِ الْيَهُودُ وَالنَّصَارَى؟ قَالَ: فَمَنْ»



«Сизлар ўзингиздан олдингиларнинг суннат (қонун)ларига қаричма-қарич, газма-газ эргашиб
бораверасизлар, ҳатто улар калтакесак уясига киришса сизлар ҳам уларга эргашиб
кирасизлар.
Шунда биз: ё Росулуллоҳ, яҳуд ва насронийларгами, дедик. Пайғамбаримиз:
бўлмаса кимга?
– дедилар».


Исломий юртларнинг у
чеккасидан бу чеккасигача бўлаётган ҳодисалар ҳатто телеэкранларда
кўрсатилмаётган ана у мамлакатларда бўлаётган ҳодисалар ҳам одамларнинг
яхшиликни умид қилишларига олиб келди. Лекин Ғарб бу ҳодисалар «мева»сини териб
олишга шошилди. Шу мақсадда уларни араб баҳори деб атади. Мақсади уларнинг
арабийсини исломийсидан ажратиб ташлаш, сўнгра уларга «енгил» шартлар билан
қарзлар бериб «сахийлик» кўрсатиш ва уларнинг йўналишини белгилаб бериш эди!


Солиҳни ва у билан бирга Ямандаги сиёсий доирани етиштириб ҳокимият тепасига олиб келган инглизлар
америкаликлар билан курашишмоқда. Чунки америкаликлар бу доирани йўқ қилиб
унинг ўрнига ўзларига малай бўлган сиёсий доирани олиб келишга уринишмоқда.
Инглизларнинг Ямандаги ҳоким режимга нисбатан тутган позициясини уларнинг ташқи
ишлар вазири Уильям Хейг бундай деб ифодалади: «Саудия ва Британия Ямандан ҳеч
қачон воз кечишмайди». У буни Саудия ташқи ишлар вазири Сауд Файсал билан
Жиддада июл ойида ўтказган матбуот конференциясида айтди. Бундан ташқари
инглизларнинг Ямандаги элчиси Жонатан Уилкс бундай деди: «Режимдаги айрим
шахсларга қарши қўлланадиган жазо чораларига келсак бу мавзу борасида ҳам ҳозир
ҳеч қандай баҳс йўқ, чунки бу ерда диалог амалиёти кетяпти, биз эса бу
диалогнинг давом этишини истаймиз, бу вазият табиийки Суриядаги вазиятга
солиштирганда фарқ қилади...». Бу ерда хавфсизлик кенгаши Яман ҳақида
тайёрлаётган қарор лойиҳасига маҳкам ёпишиб олиш ҳам бор. Америкаликларнинг
Солиҳ режимига нисбатан тутган позицияси эса инглизларнинг позициясининг
тамоман аксидир. Масалан Америка ташқи ишлар вазираси Клинтон Солиҳ Саудияда
даволаниш учун кетганидан кейиноқ бундай деди: «ҳокимиятни дарҳол топшириш Яман
халқи манфаатига хизмат қилади, биз Яманда ҳокимият тинч йўл билан қўлдан қўлга
ўтиши учун Кўрфаздаги шерикларимиз билан биргаликда жуда яқиндан иш олиб
боряпмиз». Яқин Шарқ бўйича Вашингтон институти эса Америкага Яманда махсус
вакилни тайин қилишни тавсия қилди, у сиёсатчилар ва қабилалар билан
позицияларни мувофиқлаштириши керак, унинг вазифаси элчи Ферштайнга региондаги
шериклар ва қабилалар вакиллари билан таъсирли ва давомли суратда боғланишда
ёрдам беришдир. Ташқи ишлар вазираси Ҳиллари Клинтон 13 октябр пайшанба куни
бундай деди: «Қўшма Штатлар президент Абдуллоҳ Солиҳнинг кетиши учун босим
ўтказишни давом эттираверади...».


Ямандаги сиёсатчилар ўзлари «сиёсат юргизаётган» одамларни улардаги ақида, ўлчовлар ва қаноатлар
бўйича бошқаришлари лозим. Умматга бунинг хилофини юкламасликлари керак. Ярим
асрдан бери бу Умматни зое қилиб келганлари етар ахир, шундай эмасми?!
Шунинг учун бу сиёсатчилар энди бир четга чиқиб, одамларнинг нима исташларини
уларнинг ўзларига қўйиб беришлари лозим.


Ямандаги эй сиёсатчилар:
ақлингизни чархланг ва Американи эмас, Исломни ўзингизга қибла деб билинг. Яман
ва бошқа исломий юртлар муаммоларидан чиқиб кетувчи йўл сифатида Исломнинг
сиёсий низомини танланг, барча байроқларни улоқтириб Халифалик байроғини юксак
кўтаринг, ана шунда дунёю охират яхшилигига эришиб нажот топасиз.


Эй Яман аҳли: ҳақиқий ўзгариш Яман аҳлининг ҳаёт ва бошқарувдан узоқлаштирилган Исломни яна ҳаётга ва
бошқарувга қайтариши билан бўлади. Бу эса мустамлакачи кофир қўрқиб, минглаб
ҳисоб-китобларни қилаётган Халифалик давлати орқали бўлади. Ўзгариш Ислом
кўрсатмаси асосида ва Аллоҳга итоат этиб Исломни татбиқ этиш учун бўлиши лозим.
Ана шунда дунёю охиратда роҳат ва саодатга эришилади.


Эй Яман аҳли: сизлар Американи ҳам, Британияни ҳам истамайсизлар, мустамлакачи кофирлардан ҳеч бирини
истамайсизлар. Чунки сизлар имон ва ҳикмат аҳлисиз. Сиёсатчилар сизларнинг
ишларингизни ўзларининг эътиқодлари бўйича эмас, сизларнинг эътиқодингиз бўйича
бошқаришлари лозим. Шунинг учун агар улар ўзларининг сиёсатларида америкаликлар
билан бирга юришадиган бўлса уларга бўйсунманглар. Шуни яхши билингларки, Яман
муаммоларидан, Исломий Умматнинг барча муаммоларидан фақат пайғамбарлик минҳожи
асосидаги иккинчи Исломий Халифаликни барпо қилиш билангина чиқиб кетилади.
Аллоҳ Ўзининг муҳкам Китобида уни шундай деб ваъда қилди:


«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди
илгари ўтган
(имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида
халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган
(Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда
уларнинг
(аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди.
 Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар.
 Ким мана шу
(ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»
[Нур
55]


Имом Аҳмад муснадида
эса Росулуллоҳ Aнинг шундай деб
башорат берганлари ривоят қилинди:


«تَكُونُ النُّبُوَّةُ فِيكُمْ مَا شَاءَ اللهُ
أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذ
َا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ
خِلاَفَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ،
ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ اللهُ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ
تَكُونُ مُلْكًا عَاضًّا، فَيَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ يَكُونَ، ثُمَّ
يَرْفَعُهَا إِذ
َا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا جَبْرِيَّةً،
فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذ
َا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ
خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ
ثـُمَّ سَكَتَ»


«Сизларнинг орангизда Аллоҳ хоҳлаганича пайғамбарлик давом этади. Сўнг Аллоҳ хоҳлаган пайтда уни кўтаради.
Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом
этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг раийятига зулм ва
адолатсизликлар етадиган подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади.
Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг золим ва зўравон подшоҳлик бўлади
ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг
пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади.
Кейин Пайғамбар A сукутга чўмдилар». (Аҳмад
ривояти).


Шундай экан уни тиклаш шарафига барча мусулмонлардан олдин эришиш учун унга ҳаракат қилинглар. Биз
сизларга эслатдик ва бунга Аллоҳни гувоҳ қилдик, зеро У энг яхши гувоҳдир.


Аллоҳим, биз етказдик,
Аллоҳим Ўзинг гувоҳ бўл
.


«Бу одамлар огоҳлантирилишлари ва (Аллоҳ) ягона илоҳ эканини билишлари ҳамда ақл
эгалари эслатма-ибрат олишлари учун бир баёнот – хабардир»
[Иброҳим 52]
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1224 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz