Сиёсий латифа!!!
Заковат саволи!
(ИАК даврида) Бу шахс Ўзбекистонда туғилган. Миллатини яшириб ўзбек миллатли фуқаро бўлган. Икки юзламачилик билан бўлса ҳам, Президент бўлмоқчи бўлган! Бевосита, Ўзбекистондаги портлашларга раҳбарлик қилган. Бир қанча китоблари нашрдан чиқарилган. Диққат савол: Бу шахс ким?
Тўғри жавоб: М.Солих
( ИАК тахтини топширгандан сўнг) Тўғри жавоб: И.А.К.
Газимиз йўқ-халқимиз эса қўрқоқ!
Иқлим шароитининг совуқ келиши, минтақа ҳудудининг кўпгина қисмларида , газ тақчиллиги кузатилди. Ўзбикистон-марказий Осиёдаги газ қазиб, экспортга чиқарувчи давлатлардан биридир. Шу сабабли, Хитой, Қирғизистон ва Тожикистондаги мутассади орган вакилларидан иборат делегатсия, "Газ муҳокамаси бўйича” Узбекистонга ташриф буюришибди. Газни бироз қиммат нархга сотиб олишга рози бўлган делегатсия, шартномаларни имзолаб ўз юртига жўнашибди. Шунда амалдорлардан бири И.А.К.нинг олдига келиб , И.А.Книнг бундай хайрли ишини барчага кўрсатиш мақсадида ОАВга хабар беришни таклиф қилибди. Чунки, "газ сотилиши учун, кўпроқ газ қазиб олинади ва натижада давлат заҳирасига пул тушади ва қўшимча иш ўринлари яратилади”-дебди. Шунда И.А.К.: -Аҳмоқ, мен газ заҳирасини тугатмоқчимасман, эртага қизим менинг ўрнимга келганида қийналишини хоҳламайман! Мен янги таклиф киритмоқчиман, аҳолига тақсимланадиган газ миқдорини тушириш керак (қолган газларни эса экспортга чиқариб сотамиз!) ва натижада газсиз қолган аҳоли, кўмир олишга, газ ҳисоблагичларни олиб қўйишга ва ҳар қандай сўрғичларни сотиб олиб, газ таьминотининг узиилиб қолмаслигига ҳаракат қилади! Бундай вазиятда барчани иш билан таьминлаган бўламиз. Тадбиркорлар газ сўрғичлар сотиш билан машғул бўлса, Божхона вакиллари, газ сўрғичларни маьлум миқдордаги пул эвазига ўтказиб туради. МХХ эса, порахўрларни тутиш билан Суд ва Прокуратура порахўрларни ҳимоялаш билан овора бўлади! Ўқитувчи ва газ ҳисобчилари эса газ ҳисоблагичлари бўлмаган хонадонлардан, штрафларни йиғиш билан овора бўлишади!
Газ экспорти натижасида келган фойданинг 10%ини ИИБ ва ҳарбийларга ўтказсам, Ҳаммаси ЗЎР бўлади!!!!
Хамроев
|