بســــم الله الرحمن الرحيم
Мусулмон Уммати Аллоҳнинг Китобини маҳкам ушлаш, унинг ҳукмларини бажариш ва пайғамбарининг суннатига риоя этиш билан узоқ замонлар азиз ва қудратли бўлиб, халқлар ва миллатларга етакчилик қилиб келди. Қуръон ва Суннатдан четлаша бошлагач эса улар орасида бузилиш юзага келди, халқлар орасига келишмовчилик замони сизиб кирди. Қадимги халқлар ва миллатларнинг бошига тушган фалокат унинг ҳам бошига тушди, заифлашди, хор бўлди. Бу ишлар кофирларнинг ҳийлалари билан амалга оширилди. Энди Аллоҳдан мадад сўраб бу ишларни ойдинлаштиришга ҳаракат қиламиз.
Мусулмон аскарлари Аллоҳ йўлида жиҳод қилиб, Аллоҳнинг сўзини юксалтириш учун бутун дунё билан беллашиб Европа қалбини янчиб ташлаган, Венгрия, Югославия, Австрия ва Русия атрофларини босиб олган вақтда, кофирлар мусулмонларни енгилмас куч қилиб ушлаб турган сирни билиш учун анчагина жиддий бош қотира бошладилар. Ўрганиш, текшириш, ҳисоб-китоб қилиш ҳамда мусулмон мамлакатларига шарқшуносларни юбориш натижасида шуни англадиларки, мусулмонларнинг кучлилигига сабаб икки нарса экан: Биринчидан, мусулмонлар исломий эътиқодга ҳарис бўлиб, уни ҳал қилувчи нуқта деб қабул қилар, уни ҳимоя этишни ҳаёт-мамот масаласи деб билиб, ким ундан чекинса муртад ҳисоблаб уни ўлдиришни вожиб деб билар эдилар. Чунки Расулуллоҳ САВ «Кимки динидан қайтса, уни ўлдиринглар!» - деганлар. Иккинчидан, улар ўз динларининг ҳукмларини маҳкам ушлашга ҳарис бўлиб, турмуш тарзлари шу асосга қурилган ва уни ҳал қилувчи нуқта деб қабул қилишар, бу йўлда ҳаётларини тикишар экан. Ким Аллоҳнинг шариати билан ҳукм қилишни тарк этса, унга қарши қилич билан курашиш вожибдир. Чунки Убода ибн Сомит ривоят қилган ҳадисда келганки: «Бизни Расулуллоҳ САВ чақирдилар, даъват қилдилар. Биз шод-хуррамлик, қайғу-алам ҳолатларда ҳам, бойлигу қашшоқлик онларимизда ҳам сўзсиз қулоқ солиб, итоат этишга, ўз манфаатларимиздан воз кечишга, шариат ҳукмини ижро этаётган амирларга қарши чиқмасликка байъат қилдик. Расулуллоҳ САВ «Ҳукмдорларнинг қилмишларида куфр яққол кўриниб турган, Аллоҳ томонидан берилган бир далил-ҳужжатга эга бўлган тақдирдагина уларга қарши чиқишингиз мумкин» - дедилар».
Кофирлар бу икки ишдан огоҳ бўлишгач, мусулмонларни мағлубиятга учратиш ва уларга ҳоким бўлиб олишга имкон яратиш мақсадида мусулмонларнинг қалбларидаги иймон-эътиқодни заифлаштириш ва фуқароларига исломий низом билан ҳукм юргизаётган Ислом Давлатини парчалаш учун ишга киришишди. Улар ишни араб ва турк мусулмон ёшлари билан алоқа боғлаш билан бошлади. Уларни Парижга юбориб текинга ўқитишди. У ерда мусулмон ёшларига зўр бериб капиталистик нуқтаи назарга асосланган, яъни, динни ҳаётдан ажратиб ташлашга хизмат қиладиган, мутлақ эркинликларга - эътиқод эркинлиги, шахс эркинлиги ва фикр эркинликларига даъват қиладиган ғарб дунёқарашини ўргатишди. Уларнинг мурғак онгларига бир Уммат фарзандларини турли жинсу миллатларга ажратиб юборадиган миллатчилик тушунчаларини сингдиришди. Турк ёшларидан иборат «Ёш турклар жамияти» номли бир жамият тузишди. Улар Франциядан қайтишгач бу жамият «Иттиҳод ва тараққий партияси» номини олди. Бу партия ўша вақтдаёқ мутлақ эркинликларни ва давлат юритиш учун исломий дастурдан ўзга бир дастур бўлишини талаб қилдилар. Мана шу талабнинг ўзи исломий эътиқодни парчалаш ва Ислом тузуми билан ҳукм юритишдан чекинишга кифоя қилар эди. Мана шу партияни вужудга келтириш билан мусулмон фарзандларининг ўзидан Ислом Умматини парчалаш ва Ислом тузумини йўқ қилиб юбориш учун хизмат қиладиган шахсларни вужудга келтиришди.
Кофирлар шунинг ўзи билан кифояланиб қолмай, араб ёшларидан ҳам «Ёш араблар жамияти» номли жамият тузди. Уларга ҳам ғарб маданиятини ўргатиб, дилларига араб миллатчилиги оғусини қўйишди. Бу ёшлар ватанга қайтишгач, мусулмон фарзандлари ёрдами билан Усмоний давлатдан қутулиш учун хизмат қиладиган махфий жамиятлар тузишга киришиб кетдилар. Ўша вақтда араб ёшлари билан турк ёшлари ўртасида кураш бошланди. Униси араблиги билан фахрланса, буниси турклиги билан ғурурланар эди. Иккиси ҳам Исломсиз бирор кун ҳам азиз бўлмаганлигини мутлақ эсдан чиқарган эди. Биринчи жаҳон уруши бошланганда араблар инглиз ва французлар тарафида, турклар эса немислар тарафида туришди. Уруш мусулмон давлатининг парчаланиши, бирлигининг йўқолиши, Ислом халқларининг бўлиниб кетиши ва оқибат натижада ҳаммасининг мустамлакага айланиб, кофирларга қарам бўлиб қолиши билан ниҳоясига етди. Шундай қилиб кофирларнинг асл хоҳишлари рўёбга чиқди қолди.
Кофирлар мусулмон фарзандлари орасидаги жарликни янада чуқурлаштириш, Ислом Уммати бирлигига ва унинг Ислом тузумига қайтишига тўсқинлик қилиш мақсадида мусулмонларнинг мамлакатларини қисмларга ажратиб юборди. Аввалги бир бутун Уммат бир неча вужудларга айланиб қолди. Илгари бир тузум - Ислом тузумига эга бўлган Умматнинг куни турли хил тузумлар ва бир-бирига қарама-қарши бўлган қонунларга қолди. Бу мамлакатлар бир-бирларига душман бўла бошлади. Гоҳида икки мамлакат фарзандлари бир-бири билан мустамлакачилар хоҳишларини қондириш учунгина уришар эди. Кейин кофирлар мусулмон фарзандларидан мана шу халқларни бошқариб турадиган ҳокимларни тайинладилар. Бундан мақсад - бузуқ вазиятларни, миллатни қайта бирлаштириш учун бўладиган ҳар қандай ҳаракатларга ғов бўлиш учун вужудга келтирилган ясама, сохта чегаралар-ҳудудларни сақлаб қолиш, сохта демократия, жирканч эркинлик ва динни ҳаётдан ажратиш учун кофирлар ўйлаб топган куфр асосидаги капитализм каби тушунчаларга ундаш эди. Малай ҳокимлар Уммат бирлигини ва унинг Ислом тузумига қайтишини тўсишга хўжайинларининг топшириқларини бажаришга ва мусулмонларнинг ҳалқумларида мангу найза бўлиб қадалиб туриши учун таянч нуқталари бўлмиш Исроилни сақлаб қолишга имкон топдилар.
Кофирлар жамиятдан исломийлик сифатини кетказиш, уни издан чиқариш, парчалаш, Ислом эътиқоди мусулмонларнинг дилларида қувват бўлиб қайта тикланмаслигининг олдини олиш мақсадида хиёнаткор малай партияларни вужудга келтирдилар. Бу партиялар миллатчилик ва маҳаллийчиликка асосланар, ҳали эркинлик ва демократия, ҳали социализм, коммунизм, араб социализми, давлат социализми деб жар солар, жамиятда келишмовчиликларни келтириб чиқаришга хизмат қилар эди. Кофирлар исломий гуруҳларга ҳам қизғин тарғиб қилардилар. Бу гуруҳлар мусулмонларнинг туйғуларини сўриб олиш, уларнинг ҳаракатларини сўфиёна ибодат ёки саҳиҳ ҳадислар устида баҳслашиш ёки Қуръонни - маъносини тушунмасдан - шунчаки қироат қилиш санъатини ўрганиш ёки Исломни мудофаа қилиш, унга қилинган туҳматларни рад этиш каби ишлар билангина чеклаб қўйишга хизмат қиларди. Натижада улар мусулмонларнинг сиёсий ишларига эътибор бермас, малай ҳокимларнинг сиёсатига аралашиб, уларнинг қинғирликларини очиб ташламас, миллатни уларнинг ёмонликларидан қутқаришга ҳаракат қилмас эдилар. Гўё уларга халифаликни тиклашга уринишнинг заррача аҳамияти йўқдай, ҳолбуки айнан халифаликсиз мусулмонлар қанчалар заиф ва тарқоқ ҳолга тушдилар. Ҳатто бу иш уларга фарз ҳам эмасдай бўлиб қолди. Улар фарзни тарк қилиб, мандуб ёки мубоҳ ҳисобланган - рамазон ойидан ташқари шаввол ойида олти кун ёки ҳар ойда уч кун рўза тутиш каби - ишларни қилишга зўр берар эдилар.
Ҳокимлар дастлаб мусулмонларнинг эътиқодини ўйлаб эмас, балки капиталист хўжайинларининг тузумини ҳимоя қилиш мақсадида бу партияларга қарши турар эди. Ҳеч қанча вақт ўтмай партиялар ва озодлик номи билан аталган ҳаракатларни катта вазифалар ва юқори мансаблар бериш билан жиловлаб олдилар. Шундай қилиб, кофирлар бошқарувидаги ҳокимлар, малайлар, сохта сиёсатчилар, малай партиялар жамиятни суюлтириб, заифлаштириб юбора олдилар. Натижада жамият тобора издан чиқиб, боши берк кўчага кириб қолди. Уни инқироз ишончсизлик, ҳавойи нафсларнинг тортиб кетишлари бошқарди. Одамлар бирон-бир фойдали ишни порасиз амалга ошира олмай қолдилар. Одамларга хизмат қилиш учун тузилган давлат худди ўғрилар гуруҳига айлангану одамларнинг молларини тортиб олаётганга ўхшар эди. Жамиятда пора беришга қодир бўлган бойгина жирканч ҳокимият соясида яшаш ҳуқуқига эга эди. Камбағал ёки пора беришдан ҳазар қиладиган, шариатга амал қилишни хоҳлайдиган киши эса бундай ҳуқуқдан маҳрум эди. Бойлар салтанатдаги масъул шахслар билан хуфёна тил бириктириб жамиятдаги яшаш учун зарур бўлган барча омиллар устидан эгаликни қўлга олдилар. Бу билан мансабдор ва масъул шахсларнинг зиммасидаги масъулиятни ҳам издан чиқардилар. Натижада бирон-бир муомала порасиз бўлмайдиган бўлиб қолди. Ахлоқ бузилди, одамлар тубанлашди, давлат жамиятни бузадиган қуролга айланди. Мусулмонлар бу аччиқ бузуқ воқе тўлқинида зулм, ҳалокат аламини тортдилар.
Юртлари оламдаги энг бой юрт бўла туриб, ўзлари оч қолишди, бойликларидан эса душманлар фойдаланди. Мусулмон давлатларининг бойликлари қасрлар, шаҳарлар, театрлар, сузиш ҳавзалари, клублар, тунги дискобарлар қурилишларига ва мусулмонлар устидан иш юритувчи жосуслик маҳкамаларига сарфланаётган бир пайтда уларнинг ўзлари бир парча нон кетидан сарсон саргардон югурдилар. Хуллас мусулмонлар итлар, балки бўрилар қарамоғидаги бир пода қўйга айландилар. Бўрилар уларни ғажиб, хомталаш қилиб ташлашди, қонга бўяшди.
Мусулмонлар жамият инқирозга юз тутаётганини, фарзандларини зулматли келажак кутаётганини, юртлари вайроналик ва харобазорга томон бораётганини англадиларми? Уларга ғафлат уйқусидан уйғониб, мудроқларини кетказиб, жамиятни ўзгартиришга интилиш вақти келмадимикин? Ахир ҳамма ёқни сел олиб кўкрагигача сув остида қолмадими?
Ҳаётни ўзгартириш зарурдир. Чунки ҳаётнинг ҳаракатсиз тўхтаб қолиши, тақдирга онгсизларча таслим бўлиш энг хатарли офатлардан бўлиб, у халқлар-умматларни инқирозга олиб боради, кундалик юмушлар ва ҳодисалар билан ўралаштириб қўяди. Шунинг учун ҳам ҳаётни тубдан ўзгартиришга интилишни дангасалар ёқтирмайдилар, қўрқоқлар унга яқинлашмайдилар. Чунки унинг баҳоси жуда қимматдир.
Бузуқ вазиятларни ўзгартиришга қодир одамлар учун ҳеч қандай узр қолмади. Улар баланд тепаликда туриб, жазирама саҳро томон бораётган бир тўда одамларни кўриб турган кишига ўхшайдилар. Бу тўда йўлини йўқотиб, адашиб, барханлар тўлқинига ва сароб соясидаги шарпаларга бориб қолган. Уларнинг наздида енгиллигу қийинчиликнинг асло фарқи қолмаган, ҳидоят билан залолатни ажратолмай қолганлар. Улар бу адашиб улоқишда давом этиб озуқа, ичимликларидан ҳам ажраганлар. Ўзлари билан бирга олган гўдаклари йўлнинг узоқлигидан қийналиб, чанқоқдан тўп-тўп бўлиб йиқилган. Улар ҳар бир муюлишда бўрилар галасига дуч келган, бўрилар уларга ҳужум қилиб баъзи гўдакларини бурдалаб ташлаган, бундан уларнинг қалблари тилка-пора бўлган, улар шу ҳолатда довдираб яна кимсасиз чўлга етиб келдилар. У ерда ҳам қашқирларнинг увиллашидан ўзга нарса эшитмайдилар. Ҳалок бўлишларини аниқ билгандан кейин Аллоҳдан паноҳ сўрашга ўтдилар.
Уммат мана шу тўда кабидир, вазиятни ўнглашга қодир одамлар эса тоғ тепасида туриб уларга нима бўлаётганини кўриб турган киши янглиғдир. Бу зот уларга қараб: «эй адашганлар, йўл бу ёқда», - дейишга қодир.
Эй, вазиятни ўнглашга қодир инсонлар айтингларчи, сизлар одамларнинг ҳолини била туриб, уларни қутқариш имконига эга бўлган ҳолда индамасдан уларнинг ҳалок бўлаётганига томошабиндай қараб тураверсангизлар, сизларнинг гуноҳларингиздан ҳам каттароқ гуноҳ бўлиши мумкин-ми? Айтинглар-чи, йўлнинг оғирлигию хатарлилигига қарамасдан, уларни қутқариш ва гўдакларига кўмаклашишга шошилиб югурсангиз, сизнинг савобингиздан ҳам буюкроқ савоб бўлиши мумкин-ми? Сизнинг амалингиздан кўра Аллоҳнинг мақтовига лойиқроқ амал бўлиши мумкин-ми? Сиз бу ишингиз билан бутун бир Умматни ҳалокатдан қутқарасиз, халқларни вайронагарчиликдан халос этасиз. Йўқ бўлиб кетган Ислом салтанатини қайта тиклаш ва ҳаётдан суриб ташланган Қуръонни қайта ҳаётга қайтаришдек амалдан ҳам Аллоҳнинг мукофотига сазоворроқ амал борми? Эй мўминлар, Аллоҳ вожиб қилган амалга шошилинг! Ҳеч шубҳасиз, сизни ердаги ноиби этажагини ва ўзи рози бўлиб ато этган динда юришингиз учун имкон яратажагини Аллоҳнинг ўзи ваъда қилган.
|