Четверг, 24-12-05, 03:42

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2012 » Март » 1 » Обамани ўлдирмоқчи бўлган Улуғбек айбига иқрор бўлди
22:37
Обамани ўлдирмоқчи бўлган Улуғбек айбига иқрор бўлди

Обамани ўлдирмоқчи бўлган Улуғбек айбига иқрор бўлди

Ўзбекистон фуқароси Улуғбек Қодиров АҚШ президенти Барак Обамани ўлдиришни режалаганини тан олди.


1 0 феврал куни АҚШнинг Алабама штатидаги Бирмингем округи судида сўзлаган Улуғбек Қодиров Ўзбекистон Исломий ҳаракати номидан ҳаракат қилаяпман деб ўйлаганини ва ўзини "амир” деб таништирган шахс билан Интернет орқали мулоқотда бўлиб келганини тан олди.

Қодиров ўша шахсни Ўзбекистон Исломий ҳаракатидан деб билган.

 
Улуғбек Қодиров ўтган йил 13 июлда Алабама штатининг Бирмингем шаҳри яқинидаги мотелда ўзини қуроллар сотувчи деб танитган махфий хизмат агентидан автомат сотиб олаётган пайтда ҳибсга олинган.

Бирмингем окурги судяси Абдул Калон раислигида жума куни бўлиб ўтган маҳкамада Қодиров АҚШ президенти Барак Обамани ўлдиришга таҳдид қилганлик, қуролга эга бўлганлик ва террорчиларга моддий ёрдам берганлик ҳақидаги айбловларни тан олди.

 
- Қодиров Қўшма Штатлар президентини ўлдиришни хоҳлаган. У режа ишлаб чиқиб президентни ўлдириш учун зарур бўлган ўточар қуролга эга бўлишда ёрдам сўраб бошқа шахсларга мурожаат қилган. Бу ҳуқуқ-тартибот органларининг воқеага аралашиш учун чоралар кўришига туртки бўлди. Қодиров террорчими? У террорчилик актларини моддий қўллаганлик айбига иқрор бўлди. Жавоб шундан кўриниб турибди, - деди Ассосиэйтед Пресс мухбири билан суҳбатда прокурор Жойс Ванс.

Қодировнинг иши бўйича суд ҳукми 17 май куни эълон қилиниши режаланган.

 
Судда президент Обама ҳаётига таҳдид қилиш билан боғлиқ яна тўртта айблов олиб ташланди.

Адвокат Ланс Белл айтганига асосланиб Ассосиэйтед Пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича,Улуғбек Қодиров айбига иқрор бўлиш орқали умрбод қамоқ жазосидан қутулиб қолган.


- У ўзига қўйилган айбловларни тан олиб масулиятни ўз зиммасига олди. У бўлиб ўтган воқедан афсусланиш билдирди, - деди адвокат Ланс Белл.


22 яшар Улуғбек Қодиров 30 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши ва 750 минг доллар жаримага тортилиши мумкин.


Адвокат Беллга кўра, Улуғбек Қодиров жазо муддатини ўтаганидан сўнг ватанига депортация қилинади.


Қодиров 2009 йилда талабалик визаси билан АҚШга келган.


2010 йил апрелига қадар бирорта ҳам ўқув юртида қайддан ўтмаганлиги боис Улуғбек Қодировнинг визаси ўз кучини йўқотган ва у Қўшма Штатларда ноқонуний яшаб келган.

 
АҚШ Прокурори Жойс Ванс Улуғбек Қодировнинг режаси амалга оширишининг олдини олишда маҳаллий мусулмонлар жамоаси аъзолари муҳим рол ўйнаганини маълум қилди.

Бироқ прокурор Ванс бу ҳақда батафсил маълумот бермади
Категория: МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1428 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz