Четверг, 24-12-05, 03:27

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2012 » Март » 10 » Халқ – кучдир!
07:30
Халқ – кучдир!
Халқ – кучдир!
Ўтган йили Араб давлатларида бўлиб ўтган, диктаторликни ағдаришдаги ҳаракатлар, Қозоғистоннинг Жанаузен шахридаги нефтчиларнинг очлик
аксияси, Россия пойтахти Москванинг Балотная майдонидаги "Россия Путинсиз, (Россия без Путина)” шиори остида бўлиб ўтган намойишлар,
Ўзбекистонга таьсир этмай қолмади!
        Мақолани ёзишдан аввал, ўзбекларда сабр потенсиали кучли эканлигини таькидлаб ўтмоқчиман!
  Шу сабабдан Ўзбекистонда амалдаги ҳукумат, 20 йил давомида ҳукумат тепасида қолаётган мухтарам И.А.К. ни "тахтда” қолишини
қўллаб-қувватлаб, қатор қонунларни ишлаб чиқишди!
  Гарчанд,  И.А.К.- "Интернетни тўсиш аҳмоқлик” –деган бўлсада,ҳукумат тепасида ўтирган "аҳмоқлар” интернетни цензура қилишга
уринмоқда. Ҳозирги кунда, мухолиф сайтлари ва мустақил О.А.В. (Voa uzbek, ва Ozodlik, Fergana news, UzNewsNet, UzMetronom) caйтлари
интернет блокадасига учраб тўсиб қўйилган. Ҳукумат наздида, гўёки бу сайтлар зарарли ахборотлар тарқатар экан.
      Демократик давлат қурамиз деб бонг урамиз, лекин  эркин матбуотни ҳазм қила олмаймиз! Зарарсиз ахборотни чиндан ҳам,  "Ёшлар”
ва  "Ўзбекистон ” каналлари тарқатаётган бўлса ,  диктатура томон  йўл олганимиз шубҳасиз! Чунки бу каналларни кўрган киши Ўзбекистондаги
аҳволни 100% "шохона” ҳаёт деб тасаввур қилади.  Бу каналларга бирор марта ҳам, халқни қийнаётган муаммолар олиб чиқилмаган. Улар гўёки
ҳукумат маддоҳчиларига айланиб қолишган холос!
            Лекин афсуски, қишнинг қаҳратонида газ ва электр токисиз қолган ўзбекистон аҳолиси, Россиянинг қаҳратон совуғида ишсиз ёки
ойлигини ололмай юрган ўзбеклар аҳволи ёритилмайди! Ёритишга уринган ҳуқуқ фаоллари эса, устидан қаттақ назорат олиб борилади ёки,
вақтинчалик қамоққа ташланади.
        Ҳозирги кунда, ўзбекистондаги маҳаллий оммавий ахборот воситалари, фуқароларимизнинг чет элга ишлашга борганда алданиб
қолмаслиги учун, қатор лойиҳа-дастурини ишлаб чиқилганлигини кўп мароталаб таькидлашади. Лекин бу лойиҳа ва дастурлар "хўжа-кўрсинга ”
ишлаётгандек. Чунки, ҳозирги кунда кўплаб фуқароларимиз (айниқса қишлоқ ҳудудида яшовчилар, қишлоқ ҳудудида иш танқислии  юқори
даражада) чет элга пул топиш илинжида кетаётгани барчамизга сир эмас.
Гарчанд аҳолининг бу қатлами рус тилини унчалик яхши билмасада,"посредник” ёки  "бригадир”  номи остида фаолият кўрсатётган,
корчалонлар билан чет элга кетишга мажбур! Бу эса ўз навбатида, бир қанча  қонунбузилишларини келтириб чиқаради!
    Араб давлатларида бўлиб ўтган, диктаторларнинг ҳукуматдан кетиши учун амалга оширилган ҳаракатларда Facebook ижтимоий тармоғининг
ҳиссаси бениҳоя катта! Ҳозирги кунда таҳлилчилар кузатиши натижасида, Ўзбекистонда Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси кундан-кунга ортиб бормоқда. Ўзбекларда сабр потенсиали кучлилиги ва ўзбек халқининг 90 %(фоизи)да қўрқув ҳисси мавжудлиги сабабли, очиқ матбуотни қўллаб-қувватловчилар камдан-кам топилади! Одатда ёшларимиз бу каби ижтимоий тармоқларга, бўш вақтарини кетказиш учун ва фикр алмашиниш учун киришганини айтишади. Одатда ижтимоий,сиёсий ва иқтисодий масалалар юзасидан музокара олиб борилганда жим бўлиб қолишади!
      Бир вақтлар, Чўлпон  "халқ – кучдир”  деган эди. Ҳақиқатдан ҳам халқ куч бўлса, нима сабабдан бугун Ҳукумат тепасида ўтирган
"зиёлиларимиз”, халқ учунмас балким, ўзи ва ўзидан ҳам юқорида ўтирган мутассадилар учун хизмат қилишмоқда?
      Чунки, ўлкамизда хозир халқнинг ўзи йўқдир (шоирларимиз бежиздан, "Халқ бўл элим” дея таькидлашмаган!), унинг ўрнида 30
миллион ёлгиз одам бор, холос.
        Фуқароларимиз қачон бирлашсагина, ХАЛҚ бўлади! ва Ўзбекистон қонунларини оёқ-ости  қилаётган мутассади идоралар ходимлари эса,
халқимиз манфаати йўлида хизмат қилади!
Категория: Ў З Б Е К И С Т О Н | Просмотров: 1416 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz