Ш А Х И Д Ў Л Г А Н Л А Р Ҳ А Қ И.
Бош эгиб, таъзим қилайлик, шахид бўлганлар ҳақи, Жон Ватаним! Ҳалқим дея жангда ўлганлар ҳақи!
Неча минглаб паҳлавонлар, қахрамонлар кетдилар, Ғунчадек очилмайин, эрта сўлганлар ҳақи!
Жон фидо айлаб Ватанга, ёвга нафратлар сочиб, Ўн саккиз, ўн еттига энди тўлганлар ҳақи. Кўксини қалқон этиб, тўп ва ўққа тутдилар, Жисму жонин куйдириб ким ўтга солганлар ҳақи.
Ёш келин, қизлар, жувонлар қолди мангу тул бўлиб, Қаллиғин, сингилларин қасдин олганлар ҳақи!
Мард йигитлар жангга кирди, ортда қолди ўзгалар, Ногирон, ночор, ялонғоч хор бўлганлар ҳақи!
Эй Қодирий, сажда қилгин қаҳрамонлар пойига, Куну тун қонлар кечиб, жангда ўлганлар ҳақи!
Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров,халқ табиби рухшунос олим
|