Менга бўлаётган тазйиқларга сира бефарқ қарай олмайман
Менга бўлаётган тазйиқларга сира бефарқ қарай олмайман,айнан режим мени пойлаб туриб уйимизга яқин жойда, нотаниш аёлларни ёллашига бироз ойдинлик киритмоқчиман.Мени таниган, билган инсонлар ҳаммаси мобил телефонимни батарейкаси олиб қўйишимни яхши билишади.Бу дегани менинг қаерда эканлигимни куч ишлатар тизим ходимлари билишлари жуда ҳам мушкул ишдир. Шу сабабли мени атайлаб,бир неча кун мени пойлаб туришган. Сабаби бир операцияни бажариш учун пухта режа тузишлари керак бўлган. Бунинг учун мени қаерда эканликларимни аввал билишлари керак бўлган.Мени пойлашмаса буни билиш жуда ҳам қийин. қаердан
топишади.Мобиль телефон сетда бўлгандагина буни аниқлаш мумкин эди.Мен мобиль телефонимдан жуда кам гаплашаман, аммо қўшиб кўраман,ким
телефон қилган бўлса менга чиқади,қўнғироқ қилинган рақамлар.
Мен ўша куни аслида уйга қайтишим керак эди, аммо ўғлимни тобим бўлмай ётган эди.Унга "Диакарб”деб номланга дорини олмоқчи бўлиб, дорихона
томонга қараб кетаётгандим. Шундан сўнг менга провокация уюштиришди. Мен Ўзбекистон ичкарисидаги ҳуқуқбонларга юзланмоқчиман.
Сафдошларим ёнларингдаги мобиль телефонларинг жуда ҳам хавфли, қулоққа айтиладиган гаплар бўлса,уни батарейкасини олиб ташланглар.Ўчириб
қўйишларингиз етмайди. Ҳамма гапларингизни "қудалар” эшитиб туради. Агар хавфсизликларингизни таьминламоқчи бўлсаларингиз бундан сўнг,
шунга амал қилинглар. Эсингизда бўлса,мени Нодир Ахатов билан ўтган йили Косон туманида хибсга олишди.қоқ чўлнинг ўртасида!
Косон туман ИИБсида мени телефонларимни олиб қўйишди.
Мен яна бир нарсани очиқлантирмоқчиман. Ҳар бир мобиль телефоннинг ичида махсус рақамлар ёзилади. Бу рақамларни билсангиз агар телефонингиз йўқолиб қолгудек бўлса, шу рақамлар орқали топилиши мумкин. Менинг ҳар икки телефонимни ҳам шу рақамлари ёзиб олинган эди.(Эймиси)Хибсга олинган пайтимиз. Шу сабабли мен бу телефонлардан мутлақо фойдалнишни тўхтатдим. Телефонга бошқа номер олган тақдиримда ҳам, бу мен эканлигим билинади.
Менга энг яхши вариант, бу батарейкасини олиб қўйиш!
Сизларга ҳам маслаҳатим шу сафдошларим!
25- май, 2012- йил.
Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
Қашқадарё вилоят бўлими раиси
|