Среда, 24-12-04, 19:53

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2012 » Май » 26 » Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг баёноти.
03:21
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг баёноти.
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг баёноти.
 
Ҳуқуқбон Гулшан Қораевага нисбатан тазйиқ ва таъқиблар тўхтатилсин!
 
  Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашқадарё вилояти бўлимининг раиси Гулшан Қораевага нисбатан тазйиқ ва таъқиблар охирги пайтларда ниҳоятда кучайиб кетди. 19 май числосида, шанба куни Гулшан Қораева ногирон ўғли учун дорихонага харид учун кетаётганида 20, 21 ёшлардаги икки ёш аёл томонидан хужумга учраган. Бу икки аёл бақириб,чақириб ҳуқуқбонни "эрим билан юраяпсан”-деб дўппослашган, бунинг натижасида Гулшан Қораеванинг мияси чайқалган. Бу ҳодиса Қашқадарё вилоят Жиноий ишлар суди биноси яқинидаги мактабга етганида бўлиб ўтган.
21 май куни Гулшан Қораевани қўшнилари эрталаб соат бешда уйғотишади ва ҳуқуқбон уйининг деворига ёзилган ҳақоратли ва уятсиз сўзларни кўрсатишади. Шу куни кечки пайт соат тахминан 21.00 ларда ҳуқуқбон С.Усмонов кўчасида жойлашган гўшт дўконга бораётганда номаълум йигит томонидан иғвогорана хужум уюштирилишини сезиб қолиб, унинг орқасидан югуриб келаётган йигитнинг таъқибидан қочиб дарҳол эшиги очиқ дарвозага ўзини уради.Гулшан Қораева таниши бўлган уй эгаларига бўлаётган воқеани тушунтиради ва уйига олиб бориб қуйишларини илтимос қилади.
22 май куни Гулшан Қораева кетма кет бўлаётган таъқиблардан ниҳоятда норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримовга очиқ хат билан мурожаат қилди.Иқтибос:
"Мен Сиздан ёрдам сўраб мурожааат қилишимдан мақсад биласизми нима?
Менда ҳеч қаерга қочиб кетиш ниятининг йўқлиги! Фарзандим ногирон ва
мен у билан бошқа мамлакатларда бўлишни истамайман! 10 йилдан буён
анча чарчадим, бу ногирон болани эса еру кўкка ишонмаганман. Агар мен
чиқиб кетсам, фарзандим нобуд бўлади.Чунки уни олиб чиқа олмайман.
 
Илтимос, ҳурматли Президент, мени қишда отмагандингиз. Шу сафар
фарзандларим билан бирга 1 июнь куни отиб ташланг. Мен душман
эканман, МХХ ва ИИБ томонидан менга нисбатан тазйиқлар тўхтамаётган
экан, шу ягона маъқбул йўл бўлса керак. Мени бу ватанда яшашга имкон
бермаётган эканлар, мен ҳам нимадир сўрашга хақим бордир! Менинг
ўлигим ва қабрим ҳам ватанда қолиши керак! Мени МХХ ва ИИБ
таъқибларидан фақат шу билан қутқаза олишингиз мумкин деб ўйлаяпман”.
Иқтибос тугади.
22 май куни Ирландияда жойлашган Халқаро инсон ҳуқуқ ҳимоячилари ташкилоти Front Line Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга мурожаат қилиб Гулшан Қораеванинг хавфсизлигини таъминлашни ва жиноятчиларни топиб жазолашни талаб қилди.
Лекин, афсуски юқоридаги мурожаатларга қарамасдан Гулшан Қораевага нисбатан тазйиқ ва таъқиблар тўхтагани йўқ.
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Гулшан Қораевага нисбатан ўтказилаётган тазйиқ ва таъқиблар унинг ҳуқуқбонлик фаолияти билан боғлиқ деб ҳисоблайди. Гулшан Қораева Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Қашқадарё вилояти бўлими раиси сифатида, ҳуқуқбон сифатида кўп йиллардан бери фаолият олиб боради. Унинг Ўзбекистондаги ижтимоий иқтисодий муаммолар: болалар меҳнати, мажбурий меҳнат,газ,свет,сув етишмовчилиги, фуқароларнинг сиёсий ва фуқаровий ҳуқуқларини тинимсиз, мардона ҳимоя қилиши Ўзбекистон ва дунё жамоатчилиги томонидан эътироф этилган.
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органлари томонидан қуйидагиларни талаб килади:
1.Дарҳол Гулшан Қораевага нисбатан тазйиқ ва таъқиблар тўҳтатилсин. Унинг, фарзандларининг ва бошқа оила аъзоларининг жисмоний ва руҳий хавфсизлиги таъминлансин;
2.Гулшан Қораевани ҳақоратлаб дўппослаган 2 аёллар, иғвогарларча қувлаб таъқиб қилган номаълум йигит ва ҳуқуқбоннинг уйи деворига ҳақоратли,уятли сўзларни ёзган шахслар топилсин ва Ўзбекистон, халқаро қонунларга риоя этилган ҳолда адолатли маҳкамага тортилиб жазолансин;
3.Маҳкама жараёни ва қарорлари оммавий ахборот воситаларида ёритилсин.
    25 май, 2012 йил.
Абдужалил Бойматов
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти.
Tel:+353 870 61 4883
www.hrsu.org
E-mail: b_abdujalil@yahoo.com
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 1263 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz