Среда, 24-12-04, 19:54

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2012 » Май » 27 » АҚШ қамоқхонасидаги Жамшид Мухторов очлик эълон қилди
13:05
АҚШ қамоқхонасидаги Жамшид Мухторов очлик эълон қилди

АҚШ қамоқхонасидаги Жамшид Мухторов очлик эълон қилди

Шу йилнинг 21 январида Американинг Чикаго шахри аэропортида мамлакат Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) томонидан қўлга олинган, Ўзбекистонлик Жамшид Мухторов "Янги фикр” сайти учун қисқача интервью берди.

АҚШнинг Денвер федерал қамоқхонасида хибсда сақланаётган 41 ёшли Жамшид Мухторов шу куни эрталаб укаси Асилга қўнғироқ қилади. Асил эса ўз навбатида бу қўнғироқни Канаданинг Ванкувер шахрида яшаётган журналист Улуғбек Хайдаровга йўналтирди. Тахминан 10 дақиқа бўлиб ўтган суҳбат давомида Жамшид Мухторов 8 май оқшомидан бошлаб очлик эълон қилганини билдирди.

-Мана бир ярим ой бўлдики, менга оилам билан учрашишга рухсат беришмаётган эди. Куни кеча, 8 май куни 30 минутлик
учрашувга рухсат беришди. Хотиним ва фарзандларим келишди. Улар билан компьютер монитори орқали (худди skypeга ўхшаш алоқа тизими) 17 минут гаплаша олдим холос, кейин алоқа узилди. Сабабини ҳам айтишмади ва мени яна тезда камерага қайтаришди.Ишимни олиб боришаётган Федерал Қидирув Бюроси терговчилари менинг ишимда нохолислик қилишаяпти. Улар суд ихтиёрига мен ҳақимда фақат салбий маълумотларини беришяпти. Масалан, мен судянинг қўлида интернетда мен ҳақимда ёзилган мақолалар остидаги номаълум кимсалар томонидан ёзилган изоҳлар нусхасини ҳам кўрдим. Мен ҳақимда ижобий фикрлар билдирган инсонлар ҳам кўп, бироқ терговчилар уларни судяга беришмаяпти.

Мени хозиргача бир кишилик камерада сақлашаяпти. Бошқа маҳбусларга берилаётган китоблар ва газеталар менга берилмайди. Дастлаб келганимда бу қамоқхонада 1 ойдан ортиқроқ вақт мобайнида фақат сув ва нон истеъмол қилдим. Сабаби бу ерда чўчқа гўштидан таом тайёрланар экан. Мен қамоқхона ходимларига ”Мен мусулмонман, менга ҳалол овқат беринг” дедим, улар эса менга "Бизга сенинг қайси динда эканингни фарқи йўқ” деб жавоб беришди ва чўчқа гўштидан тайёрланган овқатни келтиришда давом этишди. Адвокатларимга бир неча марта арз қилганимдан кейингина, аҳвол ўзгарди ва менга ҳалол овқат бера бошладилар.

Мен хар бир сўроқ пайтида терговчиларга ўзимни террорчи эмаслигимни айтаяпман, бироқ, уларинг фикри ўзгармайдиганга
ўхшайди. Назаримда, Америкада хам мусулмонларни террорчи ва ёмон инсонлар сифатида кўрсатиш бошланди шекилли…

Яқинда бўлган суд мажлисида, терговчилар судядан 4 ой қўшимча вақт сўрашди. Улар буни, менинг ишимга боғлиқ кўринишлар кўп эканлиги, мамлакатнинг ва дунёнинг қўп шаҳарларига бориб келиш лозимлиги билан изохладилар. Судя уларга ишни тугатиш учун 3 ой вақт берди.

Сўзимнинг охирида шуни билдираманки, мен, Жамшид Мухторов, 8 май оқшомидан бошлаб очлик эълон қилдим. Ва сизлардан менинг бу қароримни Хьюман Райтс Вотч ва Амнести Интернешнл ташкилотларга етказишингизни илтимос қиламан.

Эслатиб ўтамизки, асли Жиззах шаҳрида туғилган ва 2006 йилдан буён Американинг Аврора шаҳрида яшаб келаётган Жамшид Мухторовни АҚШ ФҚБ ходимлари Афғонистонда Америка ва НАТО ҳарбий кучларига қарши курашаётган "Исломий жиҳод иттифоқи” ташкилотига молиявий кўмак беришда айблашаяпти. Маълумки бу ташкилот Америка давлат департаменти томонидан халқаро террорчилик ташкилотлари рўйхатига тиркалган. Федерал қидирув бюроси ходимлари Жамшид Мухторовнинг барча электрон ёзишмаларини ва телефон суҳбатларини бир йилдан ортиқ мобайнида текшириб боришган. Хатларнинг бирида гуёки Жамшид "Исломий жиҳод иттифоқи” ташкилоти вакилига, ”тўй” га таклиф этилса етиб боришини маълум қилган.

2012 йилнинг 21 январ кунида Истанбулга йўл олган Жамшид Мухторовни ФҚБ ходимлари Чикаго аэропортида ҳибсга олдилар.

www.yangifikr.com

Категория: ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР | Просмотров: 1267 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz