Главная » 2012 » Сентябрь » 4 » Бир оиланинг бузилиши, бутун жамиятни бузади
19:34 Бир оиланинг бузилиши, бутун жамиятни бузади |
Бир оиланинг бузилиши, бутун жамиятни бузади. Оила қуриш, яъни уйланиш ёки турмушга чиқишдан мақсад нима? - Эркак киши учун, фарзанд талаб. Яъни, муслима аёлга уйланиб фарзанд кўриш, аёл ва фарзандлари учун ҳалол ишлаб уларни боқиш, фарзандларига исломий тарбия бериб мусулмонларни кўпайтириш, кофирларга ваҳима солиш билан Аллоҳнинг розилигини олиш демакдир. - Аёл киши учун, эрларига содиқ бўлиб, унинг мол-мулкини, ўзининг аёллик иффатини, номусини сақлагувчи, Аллоҳнинг ҳоҳиши билан эркакка фарзанд туғиб, унга исломий тарбия бериб, эрининг розилигини олиш билан, Аллоҳнинг розилигига эришиш демакдир. Ривоятларга қараганда, оҳиратда Аллоҳ эркакдан, "ота-онангни рози қилдингми”, аёлдан эса "эрингни рози қилдингми”, деб сўрар экан. Саҳобалардан бири, сафарга жўнаш олдидан аёлига, "Мен келгунимча уйдан чиқма”-деб тайинлабди. Аёлнинг отаси оғир касал бўлиб чақиртирганида ҳам, у Мухаммад (с.а.в.) га одам юборибди, "Сўраб келчи, эримни айтганини қилайми ёки отамни айтганини қилайми”, - дебди. Жавоб келибди, "Эрини айтганини қилсин”. Аёлнинг отаси қазо бўлибди, у яна Мухаммад (с.а.в.) га одам юбориб, "Отам билан ҳайрлашувга бораверайми”, - дебди. Жавоб келибди, "Эрига итоатгўй шундай қиз тарбия қилгани учун, унинг отаси жаннатга кетди. У эрини айтганини қилаверсин”. Аёл отаси билан оҳирги ҳайрлашувга ҳам бормай, эрини айтганини қилиб уйида ўтирибди (Эрнинг амрини қанчалик даражада вожиблигига эътибор беринг). Эркаклар эса, аёлларини рашк қилиб, уни ҳимоя қилмабди, у Даюсдир. Улар учун жаннат эшиклари беркдир. Аллоҳнинг қонун ва қоидаларига, пайғамбаримизнинг суннатларига тўғри келмаган ҳамма бошқа ишлар ҳаромдир. Бу сўзларни Қурьон ва ҳадисларга асосланиб ёзмоқдаман. Ҳаром, гуноҳ ишлардан бири, "Никоҳ” масаласига тўғри қаралмаябди. Яъни, ҳозирги кунда, "ЗАГСдан ўтиб келмагунча, никоҳ ўқилмасин”-дейилмоқда. Натийжада, кўплаган мусулмонлар никоҳланмаган қизларини ўз ихтиёрлари билан номаҳрам йигитга етаклатиб чиқаришмоқда. Улар қўл ушлашиб, бир-бирларига ёпишиб суръатларга тушиб, қизлар ярим-яланғоч ҳолатда давлат идорасида рўйхатдан ўтиб келишгандан кейин, йигит ва қизга бир-бирлари устидаги вазифа ва ҳуқуқларини яхши тушинтириб, кейин розиликларини олишмасдан, шошиб никоҳ қилинишмоқда. Шунга мусулмонлар муфтийси ва имомлар фатво бериб, рози бўлишмоқда. Ё Аллоҳ, улар илм ўқиганлар-ку. Нега ўз манфаатлари ва нафслари учун, куфрдан қўрқишиб, никоҳни иккинчи даражага қўйишмоқда? Ёки уларнинг мана бу "Нафс – агар парвардигоримнинг Ўзи раҳм қилмаса - албатта барча ёмонликларга буюргувчидир”. (12:53) – оятдан ҳабарлари йўқмикин. Яна, ўғил уйлантириш, қиз чиқаришда, жуда кўп исломга зид бўлган ҳаром ишларга йўл қўйилмоқда. Фарзандлари балоғатга ета бошлагандан, асосан аёллар ўртасида кўп гапириладиган "Орзу ҳавас” ларига бир тўхталайлик. Яъни, қизимга фалонча кўрпа – тўшак, идиш – товоқ, фалонча уйга ёйиладиган кийим – кечак (сеп) қилишимиз, кўрганларни оғзи очилиб қоладиган гарнитура олишимиз керак дейишади, яна бошқаларини ёзаверсам тугамайди. Энди, ўғлимни бойларни қизига уйлантирсам, фалонча чиройли машиналарда ЗАГСга чиқишса, қўш – қўш карнай – сурнайлар, артистлар келиб, тўйимиз етти маҳаллага дув – дув гап бўлса. Тўйдан кейин 40 кун мазали таомлар ташишса деган орзулари-чи ва яна бошқа борди – келдиларни чеки йўқ–ки. Булар, икки тараф аёлларининг ўйлаб топган исрофгарчиликлари, Аллоҳга ёқмаган ишлари, яъни, мақтанчоқликлари (риё) ҳалос, бошқа ҳеч нарса эмас. Бу мақтанчоғлик учун, эрларини ишга солишади, эрининг мол-мулкини исроф қилишади. Чунки улар, мана бу оятларни билишмайди ёки билганлари ҳам тушунишмайди. Сабаби, улар ҳам ўз ота-оналаридан Исломий тарбия олишмаган-да. "Эй одам болалари, ҳоҳлаганингизча еб – ичаверинглар, фақат исроф қилманглар. Зотан, У исроф қилгувчи кимсаларни севмас” (7:31). "Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда (маҳфий) илтижо қилингиз! Зотан, У ҳаддан ошувчи кимсаларни (яъни эл кўзига кўрсатиш учун риёкорлик қилувчиларни) севмас” (7:55). Кўплаган эркаклар эса, аёл ва фарзандларига Исломий тарбия беришмайди, улар ўзлари учун Аллоҳ олдидаги маъсулиятни сезишмайди. Шунинг учун аёлларига раҳбарлик ҳам қилишолмайди. Масжидга бориб, намозни тўкис адо этишади, Куръон ўқишади. Лекин, ўқиган Қуръонларини тушунишмай, қалбларига етиб бормайди ва Қуръонга зид ҳолда, хотинларига итоатда яшашмоқда. Натийжада эса, ёш оилалар бузилмоқда, фарзандлар тирик етим бўлишмоқда, исломий ота тарбияси йўқ, аёл тарбиясини олган хотинча мусулмонлар кўпаймоқда.
"Эркаклар хотинлари устида раҳбардирлар. Бунга сабаб, Аллоҳ уларни бировларини бировларидан (яъни эркакларни аёллардан) ортиқ қилгани ва эркаклар (хотинлари ва оилалари учун) ўз мол – мулкларидан сарф – харажат қилганларидир. Бас, ибодат – итоатли ва эрлари йўқлигида Аллоҳнинг ҳифзу химояти билан (эрларининг мол-мулкларини ва ўз иффатларини) сақловчи хотинлар – яхши хотинлардир. Хотинларингизнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга панд – насиҳат қилинглар, сўнг (яъни насиҳатларинг кор қилмаса) уларни ётоқларда тарк қилингиз (улар билан бир жойда ётманг, яқинлашманг), сўнгра (яъни шунда ҳам сизларга бўйинсунмасалар) уринглар. Аммо, сизларга итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманглар. Албатта, Аллоҳ энг юксак ва буюк бўлган Зотдир”. (4:34). Оятдан хулоса шуки, эркак туриб аёл раҳбарлик қилган ҳар қандай оила ва давлат залолатга учрайди. Шунинг учун ҳам, аёллар раҳбарлигида, уларнинг "Орзу ҳаваслари”-дан, сен мендан оз қилдинг, орзу ҳавасимга етказмадинг, одамлар олдида уят бўлдим, "Одамлар олдида нима деган одам бўлдим”- дейишларидан, ўз аро жанжаллар чиқиб, янги-ёш оилаларнинг бузилиб кетишига олиб келишмоқда. Энг ёмон нарса, мусулмонлар бир – бирлари билан тескари бўлишмоқда. Атрофингизга бир қаранг, қанча ўшандай оилалар бор? Ё Аллоҳ, яна булар, Аллоҳдан бахту – саодат, бойлик, узоқ умр сўрашади. Ундайларнинг ўлганлари яхши. Чунки, улар ўлсалар ўзларига яхши, гуноҳлари озлигида кетади. Қолганларга ҳам яхши. Чунки, унинг гуноҳ ишларига эргашиб, гуноҳга ботишмайди.
Парвардигоро, Ўзинг сабр билан мадад бер, нажот бер ва менинг қалбимдаги Исломий орзу ҳавасимга етказ. Парвардигоро, мусулмонларни Ўзинг ҳидоят қил. Уларнинг қалб муҳрларини оч, қалбларини Ислом нури билан тўлдир, ишларини Ислом асосида қилишга бур.
Оилани ва жамиятни бузилишидан сақлаш учун нима қилиш даркор? - Авваламбор, мусулмонлар ўз оилаларидан бошлаб раҳбарлик ва оила учун жавобгарликни ўз бўйинларига олишлари керак. - Янги оила қуришда, йигит ва қиз тарафлардан икки эркак, бир нечта гувоҳлар билан никоҳ маросимларини Ислом қоидалари билан ўтказишни келишишлари афзал. - Оиладаги келишмовчилик ва қолган ҳамма муаммолар, эркакнинг эркаклик ақли билан ҳал этилмоғи керак. - Бир оилани сақлаб қолишда, қулоғи эшитган ҳамма мусулмонлар жамланиб қатнашмоғи даркор. - Ҳар қандай ҳолатда ҳам, фарзандлар ўз оталари билан қолгани, оналарини кўриб туришлари, афзал иш.
Авлод отадан қолади. Бунга оддий далиллар бор-ки, уларни инкор қилишнинг хеч иложи йўқ. Яъни, фарзандларнинг томирларида отанинг қони оқади, буни замонавий медицина ҳам далиллаган. Шунингдек, фарзандларга отанинг номида ҳужжат олинади. Шу тариқа, бир эркакдан авлод даъвом этади. Энди ўйланиб, тўғри ҳулоса чиқаринг. Бир аёлдан нима қолади? Ном қолмайди, давлат қолса, у ҳам тугайди.
Мухаммад (с.а.в.) ажрашган эр хотинга ҳукм қилди; "Болани онасига бериб, ундан ҳабар олиб тур. Сен, агар эрга тегсанг, болани отасига бериб кет”. Мана шулардан ҳулоса чиқарсак, хотинча тарбия олган фарзандлар, эркакнинг авлодини бузади. "Сенинг падарингга лаънат бўлсин”-дейилса (Аллоҳ сақласин), бу фақат эркакка тегишли бўлади. Чунки эркак, Аллоҳ олдидаги маъсулликни (жавобгарчиликни) ҳис этмади, яъни, "Эркаклар хотинлари устида раҳбардирлар. Бунга сабаб, Аллоҳ уларни бировларини бировларидан (яъни эркакларни аёллардан) ортиқ қилгани ...”(4:34) – оятга итоат этмади, аёл ва фарзандига панд-насиҳат қилмади.
Натийжада, бир оиланинг бузилишидан нималар келиб чиқмоқда; - Бир ёш муслима аёл эрсиз қолмоқда. Вақт ўтиши билан унда эркакка бўлган ғаризалари (муҳтожликлар) қўзғалиб, у кўчага чиқмоқда, ёш мусулмон эркак ҳам шу аҳволда. Улар ўзлари ҳоҳлаб, ҳоҳламаса ҳам зинога боришмоқда. Аёлларнинг аҳволи ёмонлашмоқда, уларни бир матоҳ сифатида сотиб ва сотиб олишмоқда. Бузуқчилик, бундан келиб чиқаётган хар хил касалликлар кўпаймоқда. Аллоҳ ҳалол қилиб берган ризқларини ҳаромга айлантириб ейишмоқда, фарзандларига ҳам егизишмоқда. Инсон баданига ҳаром луқма тарқаб, лабссизлик, алдовчилик, ўғирлик, судхўрлик билан рисқини еганлар кўпайиб, жамият бузилмоқда. - Қилар ишни қилиб қўйиб, оналар сиқилиб йиғлаб, хар хил касалликларга дучор бўлишмоқда, "Юрак” ва "Қанд” касалликларининг кўпайишига ҳам, асосан оилавий масалалар сабаб бўлмоқда. Яна, ўзларининг қисматларидан Аллоҳга нолиб ҳам қўйишади. - Эркаклар эса, аёлларига раҳми келиб, улар ҳам сиқилиб, оғир касалликларга дучор бўлишмоқда. Нима учун ва нимага шунчалик уруш-жанжаллар, ғам-алам, мусулмонларнинг бир-бирлари билан тескари бўлишлари келиб чиқмоқда? Чуқур ўйланиб мулоҳаза қилсангиз, ҳаммангиз бир нарсани тушунасиз, яъни, "Эркаклар хотинлари устида раҳбардирлар” - Аллоҳнинг мана шу амрига итоат этмасликдандир.
Мусулмонлар, аёлларингиз ва фарзандларингизга панду-насиҳат қилинг! Ота – онангизни рози қилинг, Аллоҳ сиздан рози бўлғай. Ота – онангиз рози бўлмаса, бу сизга фарзандларингиздан қасос бўлиб қайтади. Мана шу, жамиятни бузилишига олиб боради. Сиздан эса, Аллоҳ ҳаргиз рози бўлмас. Муслималар, эрингизни рози қилинг! Албатта, бу учун эрингизнинг ота – онасини ва яқинларини рози қилинг. Акс ҳолда, эрингиз сиздан асло рози бўлолмас. Аллоҳ ҳам, сиздан ҳаргиз рози бўлмас.
Азиз мусулмон биродарларим! Мана шу жойда тўхтанг, ўзингизларни ўнгланг! Ҳар бирингиз ўзингиздан бошланг, оилада раҳбарликни қўлга олинг! Оилани, шу билан бирга жамиятни бузилишдан сақланг! Парвардигоро, менинг орзу ҳавасимга етказ. Ўзимни ва авлодимни Ўзингга қул бўлгувчи, Ўзинг учун яшаб, Ўзинг учун жиходда ўлгувчи солеҳ мусулмонларингдан қил. Биз мусулмонларни Ўзинг ҳидоят қил ва тўғри йўлга бошла, ҳолимизга раҳм айла. Ўзинг раҳмдил, меҳрибон, қудрат ва ҳикмат эгасисан. Аллоҳу Акбар.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маркази "Адолатлик ва ҳақийқат” маркази Ўш шаҳри моб: (+996) 543 818 056 бошлиқ Гапиров Равшан Бердишевич / / ravshanosh@mail.ru ravshan1955@gmail.com www.gapirov.ucoz.com 02.09.2012 й.
|
Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н |
Просмотров: 2252 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 1.5/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|