СЕРБАР ЛЕНТАСИМОН ЧУВАЛЧАНГ-DIPHULLOBOTHRIUM LATUM
(балиқдан юқадиган гижжа )
(олтинчи мақола)
Тузилиши:
Сербар лентасимон чувалчанг лентасимон чувалчангларнинг энг йирик ва узун вакилидир. Бу гижжа стробиласининг узунлиги 10 метрдан ҳам ортиши мумкин.
Стробилада жуда йирик бўладиган проглоттидаларнинг сони эса 4 00ғ тагача етади. Сербар лентасимон чувалчангнинг сколекси алоҳида тузилишга эга бўлиб, 2 чуқур эгати-ботриялари бор.
Сколекс давом этиб, аниқ чегарасиз бўйинга ўтади ва юқорида қайд қилинган лентасимон чувалчанглар каби етилди. Шуни алоҳида қайд қилмоқ керакки, проглоттидалар сон жиҳатидан кўп бўлибгина қолмасдан, анча сербар ҳамдир. Етилмаган проглоттидалардаги орган ва ситемалар умуман ҳўкиз солитери типида тузилган, фақат гермафродитик проглоттидаларда ташқарига 3 дона тешик очилади, буларнинг бири бачадон тешиги, қолганлари эса қин ва уруғ йўлларининг тешиги ҳисобланади.
Жинсий органлари:
Мазкур тешиклар ҳўкиз солитеридаги каби проглоттидаларнинг ён юзаларига очилмай, балки лентанинг олдинги юзасига очилади. Уруғдонлар 1 неча бўлиб, уруғ йўллари ва жинсий аъзо-циррусга давом этади. Тухумдонлар эса ўз тузилиши жиҳатидан ҳўкиз солитерининг тухумдонларига жуда ўхшаш, етилган бачадонлар эса ўзининг шохланиши билан бошқа лентасимон чувалчанглардан фарқ қилади. Бачадон шохлари узун ва марказида розеткасимон шакл ҳосил қилади.
Етилган проглоттидалардаги бачадон ташқи тешиги ҳам проглоттидаларданинг олдинги юзасига очилади. Сербар лентасимон чувалчангнинг ҳаёт циклига келсак, уруғланган тухумлар беморнинг ичак перистальтикаси таъсирида аҳлат билан ташқарига чиқарилади. Проглоттидаларнинг охирги етилган бўғимлари ҳам ажралиши мумкин. Ташқи мухитга тушган тухум личинка даврини бир қадар мураккаб шароитда ўтади.
Асосий хўжайин:
Аввало асосий хўжайин одам эканлигини таъкидламоқ зарур. Одамдан ташқари умуртқали хайвонлардан ит, мушук ҳам асосий жўжайин бўлиши мумкин. Асосий хўжайинлардан ахлат билан ташқарига ажратилган тухум сувдагина тарққий этади. Сувда тухумдан киприкли овалсимон личинка чиқади, буни корацидий дейилади. Корацидий сувда тараққий этиб, онкосферага айланади. Онкосфераларни сувдаги содда қисқичбақасимонлар-циплоп ва диаптомус (сув бургаси) ютади. Мазкур биринчи оралиқ хўжайларда онкосфера 1-финноз даврига-процеркоидга айланади. Процеркоидларнинг бош қисмида 6 дан илмоқчалар бўлади. Процеркоидларни ютган циклопларни эса, иккиламчи оралиқ хўжайинлар-балиқлар ютади. Балиқлар организмида финноз даврининг навбатдаги 2 стадияси бўлиб ўтади ва плероцекоидлар ҳосил бўлади.
Балиқларнинг ошқозон-ичак системасида содда қисқичбақасимонлар ҳазм бўлади, процеркоидлар эса ҳазм органлари деворидан балиқ танасидаги мускуллар системасига тарқалади. Яхши пиширилмаган ёки буғланмаган плероцеркоидли балиқларни истеъмол қилган одамлар ва юқорида айтганимиз умуртқали ҳайвонлар ичак системасида плероцеркоидлар тараққий этиб, етилган лентасимон чувалчангларга айланади.
Патагенези ва патологик анатомияси.
Кенг лентасимон гижжа одам организмига хам механик хам токсик-аллергик таъсир кўрсатади. Гижжа сўрғичи ёрдамида ичак шиллиқ пардасини шимиб ёпишиб олади ва парданинг некрогига сабаб бўлади.гижжа танасидаги модда алмашинув жараёни оқибатида ҳосил бўлган моддалар таъсирида сенсибилизация ва аутосенсибилизация холати юз беради. Бу гижжа инвазияси 10-йилгача чўзилиши мумкин. Эндоген гипо ва аветаминоз В юз беради. Бу холат ўз навбатида мегалобластик анемия ривожланишига сабаб бўлади.
Клиникаси:
Беморнинг қуввати бўлмайди, иштахаси бўғилади, қорни оғрийди. Қонда анемия ва эозинофилия аниқланади. Дифилоботтриоз диагнози гижжа тухуми ёки унинг бўлакчалари топилгач узул кесил аниқланади.
Давоси:
Тениаринхоздагига ўхшаш усул билан дегельминтизациядан олдин витамин В12 ва фоли кислота билан даволанади.Бизларга учраган беморларимизга гиёхларимиз Осий 125 дамламасидан ва махсус 8 рақамли гиёхларимиздан берамиз.Муражат учун телефон ракамимиз;+998-74-998-5-998
Профилактикаси:
Бу гижжани тарқатувчи беморни даволаш, яъни дегельминтизация (организмни гижжалардан халос қилиш) жуда иуҳим. Сув ҳавзаларини муҳофаза қилиш, айниқса сувга одам натижасини туширмаслик чоралари 1 чи даражали аҳамиятга эга.
Фойдаланган адабиётлар:
А.Н.Саттаров “Гижжалар ва ичак паразитлари”
Ж.Х.Хамидов.А.Т.Оқилов “Умумий биологиядан амалий машғулотлар”
В.М.Мажидов” Юқумли касалликлар”
Малҳам ҳалқ табобат маркази раҳбари
Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров
+998-74-998-5-998
|