Кеча, якшанба куни Андижонга икки яқин дўстларимга қўнғироқ қилиб, анча дилдан суҳбатлашдик. Дўстларимнинг бири врач, бири қишлоқ хўжалиги бўйича инженер… Энг аввало, шуни айтишим керакки, олдинлари Ўзбекистондаги дўстларим, ошна-оғайниларимнинг ҳаммаси ҳам телефонда камина билан очиқ-ойдин гаплашишдан чўчишарди. Минг қилмаса ҳам хориждамиз ва «мухолифатчи» деган номимиз бор. Гаплашилганда ҳам оддий рўзғор гаплари ва тўй-аза каби маиший гаплардан четга чиқишмас эди. Мен ҳам буни тўғри тушунардим. Яқиндан бери эса, мутлақо бошқача ҳолат. Авваллари телефонда гаплашишдан ҳадиксираб юрадиганлар энди бемалол, эркин гаплашябдилар. Гаплашганда ҳам аввалгидек, оддий гапларни эмас, мен сўрамасам ҳам ўзлари билмаган ҳолда, беихтиёр сиёсатни, ҳокимларни ва ҳатто, Мирзиёевни гапири
... ДАВОМИ »