Главная » 2018»Июнь»15 » Тошкентнинг Эски шаҳар қисмидаги тарихий Ҳазрати Имом мажмуаси ёнида Ислом цивилизацияси маркази қурилиши бошланди.
15:50
Тошкентнинг Эски шаҳар қисмидаги тарихий Ҳазрати Имом мажмуаси ёнида Ислом цивилизацияси маркази қурилиши бошланди.
Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, 15 июнь - Рамазон ҳайити куни мажмуага борган президент Мирзиёев марказ пойдеворига илк тошни қўйиб, қурилишни расман бошлаб берган.
Қурилишни бошлаш маросимида гапирган президент жамоатни Рамазон ҳайити билан табриклади.
Расмий хабарга кўра, Ислом цивилизацияси маркази 10 гектарлик майдонда қурилади. Марказдан мақсад эса "Ўзбекистонда етишиб чиққан олим ва мутафаккирлар меросининг тарихий ва замонавий цивилизациядаги ўрни тадқиқ этиш" экани айтилмоқда.
Ўз вақтида Озодликка марказ қурилиши учун очилган майдондан кўчирилган тошкентликлардан шикоятлар келган эди. Жумладан, Тошкентнинг Эски шаҳар қисмидаги Ҳазрати Имом масжиди атрофидаги хонадон эгаларининг шикоят қилишича, 19 декабрь куни бир неча хонадон куч билан бузиб ташланган.
19 декабрда бузилган ҳовли-жойлардан бири яшаган 2 оила - ҳаммаси бўлиб 5 киши 1 та 1 хонали квартирага жойлаштирилгани маълум бўлди.